«ЧЎЛИ ИРОҚ» — Ироқ мақоми бош куй мавзуи асосида яратилган йирик шаклдаги мумтоз чолғу асар. У ғамгин, қайғули руҳий ҳолатни ифода этгани билан теран фалсафий маъно ва мазмунга эга. «Ч.И.» сарахбор усиления тезлаштирилган вариантига боғланган. Куй тузилишида чолғу қисмларга хос бозгўйлар учрасада, асосан, мақом шўъбаларидек мураккаб куй тузилмаларидан таркиб топган. «Ч.И.»нинг шакли даромад, 2 та миёнхат, авжида Мухайяри Чоргоҳ намуди ишлатилишидан иборат. Асар якканавозликда кўпроқ най, ғижжак, танбур, сато, дутор, қўшнай сингари чолғуларда, шунингдек, турли хил ансамблларда ижро этилади. Ўзбекистон бастакорлари ва композиторлари ўз асарларида«Ч.И.» куй ва оҳангларидан унумли фой-
даланишган. Шу жумладан, И.Икромов унинг ашула йўлини Навоий ғазалига боғлаб тузган, Д.Соатқулов ўзбек халқ чолғулари оркестри учун мослаштириб
қайта ишлаган.
Library @centerasia_libraryКаналга уланиш👇
@centerasiastudy