Markaziy Osiyo


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Канал - жаҳон сиёсати, тарих ва халқаро алоқалар бўйича сизга ҳамрох. Баъзида янгиликларга шарҳ берилади.
Мурожаат учун - @markazga_murojaat_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Bjezinskiy Zbignev (1928) – AQSH siyosatshunosi. AQShning Yevroosiyo geosiyosatining asoschilaridan biri. Uning rahbarligi ostida tashkil etilgan “Uch tomonlama komissiya” 1973 yilda AQSH boshchiligida yagona dunyo tartibotiga o‘tishning bir necha variantini hozirladi. Ehtimol tutilgan variantlardan biri konvergensiya (yaqinlashish, birlashish) g‘oyasiga suyanardi. Z.Bjezinskiy 1977 yildan 1981 yilgacha AQSH prezidentining milliy xavfsizlik masalalari bo‘yicha maslahatchisi bo‘ldi. “Buyuk shaxmat taxtasi. Amerika hukmronligi va uning geostrategik imperativlari” (1977) kitobida u Yevroosiyo geosiyosatining tamoyillarini ta’riflab berdi, mamlakatlar va ular uyushmalarining kelajakda o‘zini qanday tutishi mumkinligi variantlarini modellashtirdi hamda yagona jahon ulkan davlatini saqlash yuzasidan tavsiyalar berdi.

Markaziy Osiyo | Library | Science


‼️Ahmad ash-Shar’a Suriyaning yangi prezidenti deb e’lon qilindi

Yangi hukumat mamlakat konstitutsiyasi bekor qilinishi, shuningdek, barcha xavfsizlik kuchlari va qurolli tuzilmalar tarqatib yuborilishini e’lon qildi.


Markaziy Osiyo | Library | Science


Panama/Panama

Mamlakat nomi mahalliy qabila tilida “Baliq ko‘p bo‘lgan joy” ekanligini bildiradi... Endi bu nom quyosh nuriga bog‘liq emasligi, u yerda har doim quyosh porlab turishi va boshingizga Panama kiyib olish shart emasligini bilib oldingiz.

Markaziy Osiyo | Library | Science


Qo'shni Turkmanistonda prezident surati tushirilgan gazetalarni “bemaqsad ishlatish”, "foydalanib qo'yish" taqiqlanibdi

Davlat xodimlari va talabalar mamlakat prezidenti Serdar Berdimuhamedov va uning oila a’zolari surati tushirilgan “gazeta sahifalarini saqlab qolish” haqidagi majburiyatni imzolagan.

Markaziy Osiyo | Library | Science


Kompaniyalarning birinchi mahsulotlari nima edi?

Nokia: hojatxona qog'oziSony: elektr guruch pishirgichlari
Samsung: meva va baliqLego: yog'och o'yinchoq o'rdaklar
Colgate: shamlarToyota: dastgohlar
Nintendo: o'yin kartalariTiffany & Co: ish yuritish buyumlari
Hasbro: to'qimachilikIKEA: qalamlar
Wrigley: sovunAvon: kitoblar
DuPont: porox


Markaziy Osiyo | Library | Science


Геосиёсий ўйинлар қурбони эмас, асосий ўйинчига айланишимиз шарт

Юқорида келтирилган жаҳон сиёсатининг кескин ўзгарган тенденцияларини инобатга олган ҳолда, у ёки бу тарихий шахс ёки олимнинг миллатга мансублиги борасидаги баҳслар мутлақо ўринсиз кўринади.

Асосий диққат-эътиборимизни ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимизни ҳеч кимга давлатларимиз ва халқларимиз орасида низо чиқаришига йўл қўймаслигига қаратишимиз лозим. Бутун минтақа, қолаверса, бутун инсониятга дахлдор буюк аждодларимиз бизни бирлаштириши керак, аксинча эмас! Уларнинг илмий ва маданий мероси эндиликда бутун инсониятга тегишлидир. Янги тарихни янги олимлар, янги етакчилар яратади, улар ўзларини Марказий Осиёнинг фарзандлари сифатида намоён қилишга интилади.

Яқинда футбол оламида юз берган бир мисол бунга жонли далил бўла олади. Абдуқодир Ҳусанов — «Манчестер Сити»нинг янги ўйинчиси барчамизни — қозоқларни, қирғизларни, туркманларни, тожикларни ва, албатта, ўзбекларни илҳомлантирди. Унинг футбол Олимпи даражасидаги ютуғи нафaqat биз учун, балки Буюк Осиёнинг барча халқлари учун ифтихорга айланди. Хусусан, Париждаги охирги Олимпиада якунлари ҳам бунга яққол мисол бўла олади.

Фақат бирлашганимиздагина биз барча жаҳон давлатлари ҳисоблашадиган минтақага айланишимиз мумкин, акс ҳолда улар бизни бир-биримизга қарши қўйиб, ўзларининг геосиёсий мақсадлари йўлида фойдаланишади.

проф. Шерзодхон Қудратхўжа, сиёсий фанлар доктори,
Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист.

Markaziy Osiyo | Library | Science


Геосиёсий ўйинлар қурбони эмас, асосий ўйинчига айланишимиз шарт!

Ибн Сино, Deepseek кейси, Абдуқодир Ҳусанов ёки янгиланаётган жахон тартиботлари ҳақидаги ўйларим.

Бугунги куннинг энг муҳим янгилиги — Nvidia, микрочипларнинг энг йирик америкалик ишлаб чиқарувчиси, Хитой рақобатчиси ChatGPT — DeepSeek иловасининг муваффақияти туфайли бир кунда рекорд даражада -- 600 миллиард долларга арзонлашди.

Янаям очиқроқ айтадиган бўлсак, акциялар қийматининг кескин тушишига Хитойнинг DeepSeek стартапи томонидан атиги 6 миллион долларга яратилган сунъий интеллектнинг янги модели сабаб бўлди.

Nvidia’дан ташқари, IT технологиялари йўналишидаги бошқа Америка гигантларининг ҳам акциялари сезиларли даражада қийматини йўқотди. Капитализациядаги йўқотишлар — триллион доллардан ошди.

Трамп Америка акциялари бозоридаги коллапсдан бир неча соат ўтиб, яримўтказгичларга божхона тарифларини жорий этиш билан таҳдид қилди. АҚШ президенти Хитойнинг DeepSeek сунъий интеллекти яратилиши “Америка компаниялари учун рақобатга эътибор қаратиш кераклигини кўрсатувчи сигнал бўлиши керак”, деди.

Бу янгиликларни ўқиб, кеча қўшни давлат маданият вазири билан бўлган ҳолат ва тарихий сиймоларимизнинг қайси миллатга тегишлилиги тўғрисидаги мунозарани эсладим. Яна бир бор ишонч билан таъкидламоқчиманки, бунақа маҳаллий ва биқиқ тушунчалар билан фикр юритиш бугунги кунда ўринсиз ва зарарли. Тўғри тушунинг: ҳозирги даврда эскича, маҳаллий, тор доирада фикр юритиш нафақат беўхшов, балки оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Биз энди собиқ советлар шинели ичида ёхуд парадларда эмасмиз.

Бугунги кунда биз жаҳон сиёсатида социалистик блок парчаланганидан кейин шаклланган тартибнинг бузилиш даврида яшаяпмиз. Ғарб давлатларида етакчи бўлган сўллиберал кун тартиби АҚШда Дональд Трампнинг ғалабасидан кейин шикастга учради ва Европада ҳам ўз позицияларини йўқотишда давом этади. Навбат Германия, Италия ва Буюк Британияга.

Сўллиберал кун тартибининг ўрнини Трамп сиёсати эгаллади. Айрим сиёсатшунослар уни “неоимпериализм” деб атамоқда. Яъни, шундоқ ҳам олдин бўлиб олган ҳудудлар ва ресурсларни яна қайта тақсимлашга интилиш. Бунда кучли давлатлар иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий воситалар орқали кучсизроқ давлатлардан ўзларига фойда келтирувчи натижаларни олиб чиқишга интилишади. Эътибор миллий манфаатлар ва бир томонлама иқтисодий фойдага қаратилади.

Мисоллар талайгина: Гренландияни қўшиб олиш истаги, Панама каналини қайтариб олиш, Канадага 51-штат бўлиш таклифи, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Париж иқлим келишувидан чиқиш. Трамп ва унинг жамоаси бундай сиёсий терминларга эътибор қаратмайди, улар фақат ўз мамлакатлари учун энг яхшисини амалга оширишни мақсад қилишган. Шунингдек, уларнинг шиори ҳам ажойиб — “Америка олтин асри бошланади”. ХIХ асрдаги Буюк Британия бош вазири Палмерстон айтганидек, “абадий иттифоқчилар ва доимий душманлар йўқ, лекин давлат манфаатлари абадий ва доимий”.

Бугунги кунда жаҳон сиёсатининг асосий тенденцияси куч ва воситаларни очиқ намойиш қилиш ва ўз мақсадларига эришиш учун улардан фойдаланишдир. Ушбу тенденция мустаҳкамланишга мойил. Кўп томонлама ҳамкорлик ва “юмшоқ куч” ўтмишда қолмоқда.

Тез орада Трамп БМТдан чиқиш истагини эълон қилишса, ажабланмайман. Иккинчи жаҳон уруши натижасида ташкил топган ушбу институт аллақачон ўз ресурсини тугатиб, дунёда давом этаётган маҳаллий ва минтақавий низолар фонида бефойда мунозаралар майдонига айланди.

Эътибор асосан йирик давлатлар ўртасидаги тўғридан-тўғри келишувлар ва иттифоқларга қаратилади, бу эса турли халқаро платформаларни четлаб ўтишга олиб келади. АҚШнинг асосий иқтисодий ва ҳарбий ўйинчиси сифатида учта асосий манфаат ва ташвиш вектори мавжуд – Хитой, Россия, Яқин Шарқ. Ушбу ўйинчилар ўртасидаги масалалар яқин келажакда яқинлашув ёки қарама-қаршилик орқали ҳал қилиниши кутилмоқда. Бу жиҳатдан бизнинг минтақамиз ўзига хос. У Хитой, Россия ва Яқин Шарқ масалалари учун муҳим бўлган Эрон билан чегаралашган.

Бизнинг минтақамиз нисбатан барқарор ва иқтисодий ўсишни намойиш этмоқда. Биз чегараларни очиб, ҳамкорликни кучайтиряпмиз.


Bipolyar (ikki qutbli) dunyo – xalqaro munosabatlarda ikki ulkan davlat yoki ikki ijtimoiy-siyosiy sistemaning ustunligiga asoslangan dunyo tartiboti.

Markaziy Osiyo | Library | Science


На_историческом_рубеже_Сборник_о_национально_государственном_размежевании.pdf
47.1Мб
На историческом рубеже. Сборник о национально-государственном размежевании Средней Азии

Нашр
: Тошкент - 1924.

Ушбу тўпламдан 1920 йиллар Ўрта Осиё миллий-ҳудудий чегараланиши бўйича партия-сиёсат арбоблари, мутахассисларнинг мақолалари ўрин олган.

Кутубхона - @centerasia_library
Асосий канал - @centerasiastudy


Аллергиям бор! Бир икки кундан бери жуда кучайиб кетди. Доим ичадиган 💊дорилар таъсир қилгани йўқ. Шифокор билан боғлансам, ҳозир ҳаммада шу аҳвол, ўзим ҳам бемор дейди, кулиб)

Кеча, Твиттерда ёш олим Эркин Абдулаҳатовнинг манабу постига кўзим тушди.

"Пойтахтда 23.00 ҳолатига сассиқ ва ифлос ҳаво. Ҳатто кўз ачишаяпти. Токсик таъсирлар бўлиш хавфи бор.

Пойтахтни тўлиқ ўраб олган иссиқхоналар алламбалоларни ёқишаяпти шекилли

Ёзда келгуси йил қиш учун иссиқхоналарни тўлиқ табиий газ билан иситишни барча чораларини кўриш керак"
Ўйлаб қолдим, аҳвол шу тарзда кетса, қатъий чора кўрилмаса экологик миграцияни даставвал илмий интеллектуал қатлам бошлаб берса керак. Албатта уларнинг катта қисми инфратузилма бўлмаган қишлоғига эмас, чет давлатларга жўнаб кетса керак.

Ҳозиргача бизникилар четга пул излаб кетган бўлса, келгусида тоза ҳаво учун кетиши мумкин.

👨🏿‍🔬Янада батафсил: @ILM_NUR_2020


Salvador/San-Salvador

Markaziy Amerikadagi Karib dengiziga chiqish imkoni bo‘lmagan yagona davlat. Salvador ispan tilida “najotkor”, poytaxt esa “muqaddas qutqaruvchi” degan ma’noni anglatadi.


Markaziy Osiyo | Library | Science


Репост из: Markaziy Osiyo
​​Черчилл қадаҳ сўзи айтганида шундай дер эди:

“Мен сизларга соғлик ёки бойлик эмас, балки фақат омад тилашни афзал кўраман!
Aхир Титаник йўловчиларининг аксарияти ҳам соғлом, ҳам бой бўлган, аммо уларнинг жуда озчилиги омадли бўлган".

Каналга уланиш👇
@centerasiastudy


🇰🇿Qozog‘iston rahbari Qosim-Jomart Toqayev hukumatdan hozirgi dunyo voqeligi kontekstida “belni mahkam bog‘lab, imkoniyatga yarasha yashashni” talab qildi. Shuningdek, u Qozog‘iston eng yaqin qo‘shnilari, jumladan, Markaziy Osiyo davlatlari bilan hamkorlikni “yangi bosqichga” ko‘tarishi zarurligini ta’kidladi.

Markaziy Osiyo | Library | Science


Репост из: Doktorantlar va ilmiy izlanuvchilar | PhD, DSc
#vakansiya #elon

O‘zbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati “Temurbeklar maktabi” harbiy-akademik litseyi quyidagi lavozimlariga tanlov e’lon qiladi:

- Ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo‘yicha bosh mutaxassis;
- Ingliz tili o‘qituvchisi;
- Axborot-kutubxona texnologiyalari bo‘yicha yetakchi mutaxassis;
- Aloqa va axborot texnologiyalari bo‘linmasi mutaxassisi.


Tanlovda nomzodlarga quyidagi talablar qo‘yiladi:

🔹 O‘qituvchilarga:
Tegishli ixtisoslik bo‘yicha ilmiy daraja (PhD, DSc) va ilmiy unvonga (professor), shuningdek, tegishli mutaxassislik bo‘yicha yoki unga tenglashtirilgan boshqa ilmiy daraja va unvonlarga egaligi, shu bilan birga O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2019-yil 28-iyundagi PQ-4375-son qarori talablariga muvofiq, kamida 5 yil uzluksiz pedagogik ish stajiga ega bo‘lishi shartligi ko‘rsatib o‘tilgan. 

🔸 Mutaxassislarga:
O‘z mutaxassisliklari bo‘yicha yetarli bilim va ko‘nikmaga ega bo‘lishlari, kompyuterda ishlashni va turli xil dasturlarni o‘rnata bilishlari shart. 

Hujjatlar e’lon chiqqan kundan boshlab 1 oy muddat ichida qabul qilinadi.

Manzil: Toshkent shahri, Yunusobod tumani, Yangishahar ko‘chasi, 3a-uy.

Murojaat uchun telefon 71-217-81-01.

Yanada batafsil: @ILM_NUR_2020 🔗




Birlashgan Millatlar Tashkiloti (BMT) – Tinchlik va xavfsizlikni qaror toptirish, xalqaro hamkorlikni rivojlantirish maqsadida tashkil etilgan yirik davlatlararo xalqaro tashkilot. Bu davlat faoliyatining asoslari aksilgitlerchi koalitsiya a’zosi bo‘lgan yetakchi davlatlar tomonidan ishlab chiqilgan. Jahonning urushdan keyingi tuzilmasini aniqlab bergan Yalta konferensiyasidan so‘ng San-Fransisko shahrida 1945 yil 26 iyunda bo‘lib o‘tgan ta’sis konferensiyasida 50 davlat vakillari BMT ustaviga imzo chekdi. Jahonning 204 mamlakatidan 190 tasi tashkilot tarkibiga kirgan. BMTning asosiy organlari: BMT Bosh Assambleyasi, BMT Xavfsizlik Kengashi va BMT Kotibiyati. BMTning asosiy vazifasi xalqaro xavfsizlik sistemasini yaratishdan iborat. Xalqaro moliya institutlarining ko‘pchiligi aksiyalarining nazorat paketiga ega bo‘lgan AQSH BMT moliya tushumlarining beshdan birini ta’minlaydi.

Markaziy Osiyo | Library | Science


Gvatemala/Gvatemala

Markaziy Amerikaning Gvatemalasi nomi ham astyek tilidan tarjima qilingan bo‘lib, u “ko‘p daraxtlar” degan ma’noni anglatadi. U yerda haqiqatan ham yaguarlar, pumalar, tapirlar (cho‘chqa, chumolixo‘r va otga o‘xshash hayvonlar) va ikki metrli iguanalar to‘dasi yashaydigan juda ko‘p o‘rmonlar bor.


Markaziy Osiyo | Library | Science


Ibn Sino quyidagi qaysi sohada ijod qilmagan?
Опрос
  •   musiqa
  •   sheʼriyat
  •   matematika
  •   astronomiya
  •   botanika
  •   kimyo
  •   mineralogiya
  •   barchasida ijod qilgan
870 голосов


Ibn Sino "Tib qonunlari" asarini qayerda to'liq yozib bitirgan?
Опрос
  •   Hamadonda
  •   Rayda
  •   Afshonada
  •   Jurjonda
  •   Nisoda
791 голосов


Abu Ali ibn Sinoning to'liq ismi - Abu Ali al-Husayn ibn Abdulloh ibn Sino al-Balxiy. Sizningcha nega al-Balxiy degan qo'shimcha bor?

Показано 20 последних публикаций.