Репост из: 🇺🇿Bankxabar
Наманганда қулупнай ва ўрдак йили бўларкан!
Наманганда қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик ривожида банкларнинг ўрни муҳим.
Наманган вилоятида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича муҳим қадамлар ташланмоқда. Бу жараёнда Марказий банкнинг Наманган вилояти бош бошқармаси тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва молиявий ресурсларни етказиб беришда муҳим ўрин тутмоқда.
☑️ Учқўрғон туманидаги "Учёғоч" маҳалласидан тадбиркор Олимжон Бекмуродовнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Наврўз неъматлари” МЧЖ бунинг ёрқин намунасидир. Ҳозирда 8 гектар майдонда қулупнай етиштириш йўлга қўйилган ва "Бир контур – бир маҳсулот" тамойили асосида 30 нафар аҳоли иш билан таъминланган. Шунингдек, лимонария ва 200 тонна сиғимли музлатгичли омбор ҳам ташкил этилган.
Маҳаллий банклар томонидан молиявий ёрдам кўрсатилиши бу лойиҳанинг самарадорлигини янада оширди.
☑️ Шунингдек, Мингбулоқ туманида "Гулчеҳра Озодбек Абдумутал" оилавий корхонаси томонидан паррандачилик ривожлантирилмоқда. Ҳозирда 5000 дона ўрдак боқилиб, маҳаллий бозорлар парҳезбоп маҳсулотлар билан таъминланмоқда.
Бу фаолият ҳам банклар кўмаги ва молиявий ресурсларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ҳисобига ривожланмоқда.
Марказий банкнинг Наманган вилояти бош бошқармаси мазкур ҳудудларда молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишда янгича ёндашувлар билан фаолият юритмоқда.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Бу қадамлар вилоятдаги иқтисодий фаолликни ошириш ва янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar