NAMANGAN MARKAZIY BANKI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармасининг телеграм канали
Сайт: https://cbu.uz/oz/about/central-office/regional/glavnoe-upravlenie-tsentralnogo-banka-namangan-vil/
Мурожаат учун бот: @CBU_Nambot
Тел: (69) 227-30-02

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Кредит тарихини олиш, шунингдек скоринг балини кузатиб бориш учун энг қулай восита – «КАТМ» мобил иловаси

Мазкур мобил илова орқали кредит тарихини билиш, кредит тарихи маълумотларини назорат ва ҳимоя қилиш каби имкониятлар йўлга қўйилган.

Илова ёрдамида Freeze ва SMS-хабарнома хизматларини осонгина ишга тушириш мумкин.

Кредит тарихини ҳам 18 750 сўм эвазига юклаб олиш мумкин (бир йил давомида бир марта бепул).

Шу билан бирга, жисмоний шахслар ўзларининг скоринг балларини (ҳар кун янгиланади) бепул кўриб бориш имкониятига ҳам эга.

Иловани Android ва iOS қурилмаларида юклаб олишлари мумкин.

Telegram |✅ Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жисмоний шахслар учун Кредит-ахборот таҳлилий маркази томонидан «FREEZE» хизмати ишга туширилган.

Ушбу хизмат нима учун керак?

Мазкур хизматдан фойдаланиш орқали, сиз ўзингизга тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар томонидан (янги кредит буюртмалари бўйича) бюродан олинишини тақиқлаб қўйишингиз мумкин.

Бу нима беради?

Бунинг натижасида кредит ташкилотлари сизнинг кредит тарихингизни ўргана олмайди ва кредит ажратиш имконсиз бўлиб қолади.

Нима қилиш лозим?

Агар сиз кредит олишни режалаштирмаётган бўлсангиз, «FREEZE» хизматини ёқиб қўйишингиз фойдадан ҳоли бўлмайди. Қачонки, кредит олмоқчи бўлсангиз, ушбу хизматни ўчириб, кредит учун ариза беришингиз мумкин бўлади.

Хизматни қандай ёқиш бўйича қўлланма видеода тўлиқ кўрсатилган.

Telegram |✅ Facebook


Марказий банк раиси Тимур Ишметов иштирокидаги матбуот анжумани бошланди.

Матбуот анжуманини UzReport TV каналида қуйидаги линк орқали кузатишингиз мумкин


👌👍😎🫡

Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 23 январда асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.


Telegram |✅ Facebook


Репост из: 🇺🇿Bankxabar
Наманганда қулупнай ва ўрдак йили бўларкан!
Наманганда қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик ривожида банкларнинг ўрни муҳим.

Наманган вилоятида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича муҳим қадамлар ташланмоқда. Бу жараёнда Марказий банкнинг Наманган вилояти бош бошқармаси тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва молиявий ресурсларни етказиб беришда муҳим ўрин тутмоқда.

☑️ Учқўрғон туманидаги "Учёғоч" маҳалласидан тадбиркор Олимжон Бекмуродовнинг ташаббуси билан ташкил этилган “Наврўз неъматлари” МЧЖ бунинг ёрқин намунасидир. Ҳозирда 8 гектар майдонда қулупнай етиштириш йўлга қўйилган ва "Бир контур – бир маҳсулот" тамойили асосида 30 нафар аҳоли иш билан таъминланган. Шунингдек, лимонария ва 200 тонна сиғимли музлатгичли омбор ҳам ташкил этилган.

Маҳаллий банклар томонидан молиявий ёрдам кўрсатилиши бу лойиҳанинг самарадорлигини янада оширди.

☑️ Шунингдек, Мингбулоқ туманида "Гулчеҳра Озодбек Абдумутал" оилавий корхонаси томонидан паррандачилик ривожлантирилмоқда. Ҳозирда 5000 дона ўрдак боқилиб, маҳаллий бозорлар парҳезбоп маҳсулотлар билан таъминланмоқда.

Бу фаолият ҳам банклар кўмаги ва молиявий ресурсларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ҳисобига ривожланмоқда.

Марказий банкнинг Наманган вилояти бош бошқармаси мазкур ҳудудларда молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини янада ривожлантириш, тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишда янгича ёндашувлар билан фаолият юритмоқда.

Бу қадамлар вилоятдаги иқтисодий фаолликни ошириш ва янги иш ўринларини яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда.


👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar


23 ЯНВАРЬ САНАСИНИНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАРИ

1368 — Хуню Мин империясига асос солди.
1719 — Карл VI Лихтенштейн суверенитетини тан олди.
1904 — Норвегиянинг Олесунн шаҳри ёнғин ичида қолди (суратда).
1950 — Қуддус Исроил пойтахти деб эълон қилинди.
1992 — Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди.

Telegram |✅ Facebook


Мингбулоқ туманида “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди

Вилоят ҳокимининг белгилаган графиги асосида туман ҳокимлиги, вилоят "Микрокредитбанк" ва туман тижорат банклари томонидан “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этилди.

Ўтказилган ярмаркада тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган фуқаролар учун бизнес кўникмасини шакллантириш, банклар томонидан таклиф қилинаётган имтиёзли кредит сармояси, яратиладиган иш ўрни, бандликни таъминлаш жиҳатларига ҳам эътибор қаратилди, — дейди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Азизбек Абдусаломов.

Telegram |✅ Facebook


Бугун юридик шахс ва ЯТТларнинг электрон тўлов ҳужжатларини қабул қилиш вақти узайтирилмади.

Telegram |✅ Facebook


💰 МИКРОҚАРЗЛАР
(Тижорат банклари маьлумотлари асосида тайёрланди)

🏦 Асакабанк
💻 Онлайн: Вақтинча тўхтатилган
📍 Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 30% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
🔗Батафсил
📞1152

🏦 БРБ
💻 Онлайн: Вақтинча тўхтатилган
📍Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 26% дан бошланади
◦  Муддати - 48 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
🔗Батафсил
📞1254

🏦 Тенге банк
💻  Онлайн:
◦  Фоизи - 35.9% дан
◦  Муддати - 2 йилгача
◦  Миқдори - 50 млн сўмгача
🔗 Батафсил

📍 Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 30% дан бошланади
◦  Муддати - 4 йилгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
🔗Батафсил
📞1245

🏦 Ипак Йўли банки
💻 Онлайн:
◦  Фоизи - 30.9% дан бошланади
◦  Муддати - 3 йилгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
🔗Батафсил

📍 Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 29.9% дан бошланади
◦  Муддати - 5 йилгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
🔗Батафсил
📞1296

🏦 Агробанк
💻 Онлайн:
◦  Фоизи - 32%
◦  Муддати - 2 йил
◦  Миқдори - 50 млн сўмгача
🔗Батафсил

📍 Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 32% дан бошланади
◦  Муддати - 4 йилгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
🔗Батафсил
📞1216

🏦 Ўзмиллийбанк
💻 Онлайн:
◦  Фоизи - 26% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 50 млн сўмгача
🔗Батафсил

📍 Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи -  25% дан бошланади
◦  Муддати - 36 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
🔗Батафсил
📞1344

🏦 Алоқабанк
📍 Банкка бориб олинадиган: Мавжуд эмас
💻 Онлайн:
◦ Фоизи - 30%
◦ Муддати - 3 ойдан 48 ойгача
◦ Миқдори - 100 млн сўмгача
🔗Батафсил
📞 (71) 230-7777

🏦 Ипотека банк
💻 Онлайн:
◦  Фоизи - 24% дан 45% гача
◦  Муддати - 36 ойдан 60 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
🔗Батафсил

📍 Банкка бориб олинадиган:
◦  Фоизи - 24% дан 45% гача
◦  Муддати - 36 ойдан 60 ойгача
◦  Миқдори - 100 млн сўмгача
🔗Батафсил
📞1233

Telegram |✅ Facebook


💸 Ушбу валюта курслари операцион кун давомида ўзгариши мумкин.

Telegram |✅ Facebook


Поп туманида “Лойиҳалар ярмаркаси” ўтказилди

Мамлакат раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш ва тижорат банкларининг ролини ошириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилди.


Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг белгилаган графиги асосида туман ҳокимлиги, вилоят "Асакабанк" ва туман тижорат банклари томонидан “Лойиҳалар ярмаркаси” ташкил этилди.

Ўтказилган ярмаркада тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган фуқаролар учун бизнес кўникмасини шакллантириш, банклар томонидан таклиф қилинаётган имтиёзли кредит сармояси, яратиладиган иш ўрни, бандликни таъминлаш жиҳатларига ҳам эътибор қаратилди, — дейди туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўктамжон Йўлдашев. 

Маҳаллаларга бириктирилган тижорат банклари вакиллари, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирок этган  “Лойиҳалар ярмаркаси” доирасида аҳолининг тадбиркорлик фаолиятига дахлдор 40 дан ортиқ бизнес режа муҳокама қилинди.

Telegram |✅ Facebook


22 ЯНВАРЬ САНАСИНИНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАРИ

565 — Юстиниан I  Евтихийни Константинопол патриархлигидан бўшатишга эришди.

1861 — Анри Муо Камбоджада     Ангкор-ват ибодатхона мажмуасини топди (суратда).

1863 — Россия империясида Январь инқилоби бошланди.

1905 — Санкт-Петербургда Қонли якшанба (1905).

1919 — Украина ягона давлатга бирлашди.

1944 — Антанта иттифоқчи қўшинлари Римга туширилди.

1991 — СССРда пул ислоҳоти ўтказилди.

2005 — Ким Ке Гван КХДР Ядро қуролига эгалигини айтди.

Telegram |✅ Facebook


Бугунги кунда ўлчовли олтин қуймаларни қуйидаги тижорат банкларидан сотиб олишингиз мумкин

🏦 Саноатқурилишбанк Наманган Минтақавий БХО
Наманган шаҳар, Дўстлик шох кўчаси, 19-уй.

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки Наманган БХО
Наманган шаҳар, А.Навоий кўчаси, 70а-уй

🏦 Турон банк Наманган филиали
Наманган шаҳар, Ҳамроҳ кўчаси, 68-уй

🏦 Асака банк Наманган БХМ
Наманаган шаҳар, А.Навоий кўчаси, 41-уй.

🏦 Ипак йўли банк Наманган филиали
Наманган шаҳар, Ғалаба кўчаси, 2-уй.

🏦 Траст банк Наманган БХО
Наманган шаҳар, Нодира кўчаси, 8-уй.

🏦 Ипотека банк Наманган филиали
Наманган шаҳар, А.Навоий кўчаси, 63- уй.

🏦 Капитал банк Наманган филиали
Наманган шаҳар, Н.Намангоний кўчаси, 27- уй.

🏦 Инфин банк Наманган филиали
Наманган шаҳар, Нодира кўчаси, 4- уй.

Telegram |✅ Facebook



Показано 14 последних публикаций.