ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ ТАЙИНЛАНДИ
Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги «Ҳасанбой ота» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.
Дониёр домла Икромов 1979 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртини ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган Дониёр домла Тошкент туманидаги «Айри ота», «Кўктерак» ва «Ҳасанбой ота» жоме масжидларида имом ноиби, имом-хатиб лавозимларида самарали фаолият юритган.
Дониёр домла Икромов кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уйсиз оилаларга уй олиб бериш каби хайрли ва эзгу ишларда ҳамиша бош-қош бўлган.
Фурсатдан фойдаланиб, масъулиятли лавозимга тайинлангани муносабати билан Дониёр домлани самимий қутлаймиз. Аллоҳ таолодан у кишининг ишларига улкан муваффақиятлар ато этишини сўраб қоламиз.
@fitratuz