“Исломобод” жоме масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти Бекобод шаҳар “Исломобод” жоме масжидининг расмий Telegram канали
Масжид имом-хатиби: Назаркулов Шариф Абдимавлонович
____
Диний саволлар учун:
Тел: 781503344
Бизга боғланиш учун:
@IslomobodBot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазон_саволлари

🎙Вақт кирмай оғиз очилса нима бўлади?

Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


http://t.me/bekobodislomobod


#Рўза_вақтлари
#Тақвим
2025 йил 2 март, рамазон ойининг 2-куни. (Бекобод шаҳар учун)

⏱️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 05:38

🤲Ният: саҳарлик (оғиз ёпиш) дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси:
Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

http://t.me/bekobodislomobod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲ОҒИЗ ЁПИШ ДУОСИНИ ЎЗБЕК ТИЛИДА ҚИЛИШ МУМКИНМИ?

Ёрқин домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2025
@bekobodislomobod


#Ҳадис

«Одам боласининг ҳар бир амалига ўндан бошлаб етти юз баробаргача берилади. Аллоҳ таоло: «(Банда) рўзани Мен учун тутади. Уни ўзим мукофотлайман. Чунки у Мен учун овқати ва шаҳватини тарк қилади», деди. Рўзадор учун икки хурсандчилик бор. Бири: оғзини очганида. Иккинчиси: Роббисига йўлиққан пайтда. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушкнинг ҳидидан ҳам яхшидир».

Имом Муслим ривоятлари

http://t.me/bekobodislomobod


ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ ТАЙИНЛАНДИ

Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги «Ҳасанбой ота» жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

Дониёр домла Икромов 1979 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртини ҳамда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган Дониёр домла Тошкент туманидаги «Айри ота», «Кўктерак» ва «Ҳасанбой ота» жоме масжидларида имом ноиби, имом-хатиб лавозимларида самарали фаолият юритган.

Дониёр домла Икромов кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, уйсиз оилаларга уй олиб бериш каби хайрли ва эзгу ишларда ҳамиша бош-қош бўлган.

Фурсатдан фойдаланиб, масъулиятли лавозимга тайинлангани муносабати билан Дониёр домлани самимий қутлаймиз. Аллоҳ таолодан у кишининг ишларига улкан муваффақиятлар ато этишини сўраб қоламиз.

@fitratuz


#Рўза_вақтлари
#Тақвим
2025 йил 1 март, рамазон ойининг 1-куни. (Бекобод шаҳар учун)

⏱️ Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 18:18

🤲Ният: ифторлик (оғиз очиш) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.


Маъноси: Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

http://t.me/bekobodislomobod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ramazon
#muftiy_minbari

РАМАЗОН МЕҲР-МУРУВВАТ ОЙИДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

http://t.me/bekobodislomobod


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#бугун   
   
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ,
   
Бугун ҳафтанинг шанба куни
1 март, 2025 йил. 
1 рамазон, 1446 йил.
  
Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва барокатли қилсин!
 
✅Обуна бўлинг: @bekobodislomobod


#Намоз_вақтлари
Бекобод шаҳри учун тахминий намоз вақтлари (1.03.2025 - Шанба)

Тонг - 05:38 (Азон  вақти)
Қуёш - 06:56 (Кун чиқаётган вақт)

3 вақтда намоз ўқиб бўлмайди: кун чиқаётганда, (06:56 дан 07:10 гача) қиём (12:29 дан 12:41 гача) пайтида ва кун ботаётганда тахминан ўн икки дақиқа. (18:06 дан 18:18 гача) Бошқа барча вақтларда ўқиса бўлади.

http://t.me/bekobodislomobod


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамазан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


#Рўза_вақтлари
#Тақвим
2025 йил 1 март, рамазон ойининг 1-куни. (Бекобод шаҳар учун)

⏱️ Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 05:38

🤲Ният: саҳарлик (оғиз ёпиш) дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.

Маъноси:
Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.

http://t.me/bekobodislomobod


Табрик
Рамазони ойи муборак бӯлсин.

   Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин!
   Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоту саломларимиз бўлсин!

  Исломобод жоме масжиди номидан сизларни кириб келган Рамазон ойи билан муборакбод этамиз.  Рамазон - яхшилик мавсумларидан биридир. Унда ҳасанотлар зиёда этилади, унда мағфират умид қилинади, унда яхшиликлар ортади. 

Рамазон ойини Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ ўтказиш барчамизга насиб бўлсин!

Рамазон муборак бўлсин.

Ҳурмат ила Исломобод жоме масжиди имом хатиби Шариф Назарқулов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг
РАМАЗОН ОЙИ ТАБРИГИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


http://t.me/bekobodislomobod


ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#taroveh #sahifalar #taqsimot

http://t.me/bekobodislomobod


🌙 БУГУН РАМАЗОННИНГ БИРИНЧИ КЕЧАСИ НИМАЛАР СОДИР БЎЛАДИ?

🌸Жаннат зийнатланади🌸

Рамазоннинг биринчи куни келганида Аллоҳ таоло Ризвон (жаннат эшикларини қўриқловчи фаришта)га: “Уммати Муҳаммаддан рўза тутиб, кечалари қоим бўладиганлар учун жаннатни зийнатлагин!” деб айтади.

Аллоҳнинг яна бир фариштаси борки, унинг бир қаноти ёқутдан, иккинчиси эса зумраддандир. У ҳар кеча: “Тавба қилувчи борми?” деб нидо қилади (Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ. Тарихул Ислом).

Дўзах эшиклари ёпилади

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазоннинг биринчи кечаси бўлганда шайтонлар ва бебош жинлар кишанланади, дўзах эшиклари беркитилади, улардан бирортаси ҳам очиқ қўйилмайди ва жаннат эшиклари очилади, улардан бирортаси ҳам ёпилмайди. Ҳар кеча бир жарчи: “Эй яхшилик талабгори, келгин! Эй ёмонлик талабгори, тўхтагин!”, дейди”, деганлар (Имом Термизий, Насоий ва Ибн Ҳиббон ривояти).

Аллоҳнинг раҳмати ёғилади

Манбаларда, “Рамазон ойининг биринчи кечасида Аллоҳ таоло бандаларига раҳмат назари билан боқади, кимга Аллоҳ раҳмат назари билан боқса, уни ҳеч қачон азобламайди”, дейилади.

Афсуски, кўпчилик бу кунни бозорда “ҳали уни, ҳали буни сотиб олишим керак” деган бекорчи ўй-ҳаёллар билан ўтказиб юборади.

Демак, банда рамазоннинг илк кунларидан бошлаб уни ғанимат билмоғи лозим экан.

Бугун шом намозидан кейин Рамазоннинг илк кечаси кириб келади...

Даврон НУРМУҲАММАД

http://t.me/bekobodislomobod


#ХУШХАБАР
#Рамазон_2025

Рамазон ойи муносабати билан Фатво марказининг қўнғироқлар хизмати иш тартибига ўзгартириш киритилди. Эндиликда Рамазон ойи давомида саволларингизга Фатво марказининг малакали мутахассислари ҳар куни (шанба, якшанба ва байрам кунлари ҳам) эрталаб соат 06:00 дан 18:00 га қадар жавоб берадилар.
Бунинг учун 781503344 телефон рақами орқали қўнғироқ қилиб, биз билан боғланинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.

http://t.me/bekobodislomobod


2025 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

Закот нисоби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб  61 200 000  (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм деб белгилади.

Шунга кўра, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари камида 61 200 000 (олтмиш бир миллион икки юз минг) сўм қийматидаги пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

Фитр садақаси миқдори
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
2 кг буғдой унидан10 000 (ўн минг) сўм;
4 кг арпадан16 000 (ўн олти минг) сўм;
2 кг майиздан 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
4 кг хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки  унинг қийматини фитр садақаси ниятида берса кифоя қилади.

Фидя миқдори
Бир кунлик фидя миқдори фитр садақанинг миқдори билан бир хил бўлади.

Шундай экан, ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотдан хоҳлаган бири ёки унинг қийматини фидя ниятида берса кифоя қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

#закот #фитр #фидя

http://t.me/bekobodislomobod


ТАРОВЕҲ НАМОЗИНИ ЎҚИЛИШ ВАҚТИ

Бугун 2025 йил 28 февраль, Бекобод шаҳар «Исломобод» жоме масжидида соат 20:30 дан таровеҳ намозида Хатми Қуръон ўқиш бошланади

«Исломобод» жоме масжидида Қуръон хатми 27 кунлик.

Манзил: Тошкенг вилояти, Бекобод шахар Истиклол кўчаси, 27-уй. (Локация)

http://t.me/bekobodislomobod  


Бекобод шаҳар “Исломобод” жоме масжидида жума намози шукуҳи

#photo
28.02.2025 й.


Саловотлар
🌺 Соллаллоҳу ъалайка йа Расулуллоҳ.
💐 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад.
🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.
🌼 Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

Показано 20 последних публикаций.