12476. Сафвон ибн Муҳриздан ривоят қилинади:
«Бир киши Ибн Умарга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нажва (Қиёматдаги холи суҳбат) ҳақида нима эшитгансан?» деб сўради. Ибн Умар шундай деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қиёмат куни мўмин банда Робби азза ва жаллага яқинлаштирилади. Аллоҳ таоло унинг устидан пардасини ёпади. Сўнг уни гуноҳларига иқрор қилдириб, «(Шу гуноҳларни) биласан-а?» дейди. У «Биламан, эй Роббим», дейди. У Зот: «Сенинг гуноҳингни дунёда яширган эдим, бугун эса уларни мағфират қиламан», дейди. Сўнг унга яхшиликлар (ёзилган) саҳифаси берилади. Кофир ва мунофиқларга эса бутун халойиқ ичида «Манавилар Аллоҳга нисбатан ёлғон айтишган эди!» деб нидо қилинади».
Имом Муслим ривояти.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube