arabic.uz (hikmatlar)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Рамазон барака ойи
#ramazon

📜Саҳарлик қилгувчиларга саловот айтилур

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳарлик баракадир, бас, сизлардан бирларингиз бир қултум сув ичиб бўлса ҳам, уни тарк қилманглар. Зеро, Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилгувчиларга саловот айтурлар», дедилар.
Имом Аҳмад ривояти.

وعن ابن عمر رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إن الله وملائكته يصلون على المتسحرين.
رواه الطبراني في الأوسط وابن حبان في صحيحه

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари саҳарлик қилгувчиларга саловот айтадилар», дедилар.

Табароний «Авсат»ида, ибн Ҳиббон саҳиҳида ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12542. Бир қурувчи киши, бир ширкатда узоқ йил ишлаб кексаликка етди ва нафақага кетишни ва ўзини оиласига бағишлашга қарор қилди. Унинг раҳбари: «Ишдан бўшаш аризангизни қабул қиламан фақат бир шартим бор. Яна битта уй қуриб берасиз» деди. Қурувчи хоҳламайгина рози бўлди. Сўнгра уй қурилишини шошма-шошарлик билан пишиқ-пухта ва мукаммал бўлмаган ҳолда) битказди.
Уй калитини бошлиғига топшираркан, бошлиқ табассум билан: «Бу уй ширкатимиздаги узоқ йиллик хизматингиз учун биздан сизга совға» деди.

Қурувчи бундан лол бўлиб қолди ва қурилишни пухта қилмагани учун қаттиқ афсус қилди. Бир умрлик уй!..
Хоҳламайгина, шошма-шошарлик билан, пухта ва масъулият билан қилинмаган ибодат ҳам шундай бўлади. Билгинки, тоат-ибодатларинг охирида Аллоҳга эмас, ўзинг учундир. Аллоҳ бандаларидан беҳожат Зотдир. Аллоҳим, бизу сизга гўзал хотима насиб этсин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

4k 0 137 128

Рамазон ва нажот
#ramazon

📜 Абу Умома ва Жобир розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар ифторлик вақтида Аллоҳнинг дўзахдан озод қилинган бандалари бўлади. (Рамазоннинг) ҳар кечасида шундай бўлади», дедилар.

Имом Аҳмад, Ибн Можа ва Табаронийлар ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12541. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли ғарб* то Қиёмат қоим бўлгунича ҳақда ғолиб бўлганча бораверади», дедилар.

* Уламолар «аҳли ғарб» жумласига турлича шарҳ беришган. Баъзи уламолар уни Ҳижозга нисбатан кунботар тарафдагилар, мағрибликлар деб изоҳласа, яна бошқа кўпчилик уламолар шомликлар дейишган.

Имом Муслим ривояти.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Тасбеҳ
#ramazon

📜Зуҳрий раҳимаҳуллоҳ: "Рамазондаги битта тасбеҳ (субҳаналлоҳ дейиш) бошқасидаги мингта тасбеҳдан афзал", деди.

Ибн Абу Дунёнинг "Фазоилу Рамазон" асаридан.

▫️Абу Ҳурайра ва тасбеҳлар

Абдуллоҳ ибн имом Аҳмад “Завоиди зуҳд” асарида Нуъайм ибн Миҳраз ибн Абу Ҳурайрадан, у эса бобоси Абу Ҳурайрадан ривоят қилади, Унинг бобоси Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг мингта тугунчали кичик арқончаси бор эди. У зот улар билан тасбеҳ айтиб якунламагунча ухламас эди.

Ибн Саъд Абу Ҳурайрадан ривоят қилади, "Унинг оқариб, ранглари ўчиб кетган тасбеҳи бор эди. Оқарган, қорайган ўринлари бор эди. У шу ҳолатида тасбеҳ айтар эди". Жалолиддин Суютийнинг “Ал ҳавий лил фатово” асаридан.

Ибн Аббоснинг мавлоси Икримадан ривоят қилинади, у дейди: “Албатта Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир кунда ўн икки минг маротаба тасбеҳ айтарди ва “гуноҳларимнинг кўплиги қадар айтаман” дерди”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12540. Бувайтий раҳимаҳуллоҳ: “Имом Шофеъий бир китобини ёзиб тамомлагач, менга берди ва: “Буни ол, унинг ичида жуда кўп хатолари бор”, деди. Мен: “Эй Абу Абдуллоҳ, уни бизга (хатолари бўладиган бўлса тўғрилаб) тузатиб бергин”, дедим. Шофеий: “Қандай қилиб, ахир Аллоҳ таоло айтади: “Агар у Аллоҳдан бошқанинг ҳузуридан бўлганида, унда кўп ихтилофлар топар эдилар”, деганку?”, деди. (Нисо сураси, 82-оят).
Исматни (мутлақ хатолардан холиликни) Аллоҳ таоло фақат Ўзининг Китобига хослаган.

Шайх Муҳаммад Ҳасан Валади Деду.

Изоҳ: Яъни, Аллоҳнинг Китоби Қуръони каримгина барча хато ва нуқсонлардан покдир. Банданинг ёзганида хато бўлиши табиий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12539. Гуноҳлар душманларга мағлуб бўлиш сабабидир

Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Бандага душмандан мағлублик, азият гуноҳи сабабли етади. Салафлардан бирлари бир кишини учратди. У қўпол муомала қилди ва таҳқирлади. Шунда у зот: «Тўхтаб тур, мен уйимга кириб чиқай» деди. Уйига кириб, Аллоҳга тазарру билан сажда қилди, гуноҳларига тавба қилди ва Роббисига юзланди. Қайтиб чиққанида нариги киши: «Нима иш қилдинг?» деб сўради. У зот: «Мендан сени устун келишингга сабаб бўлган гуноҳимдан Аллоҳга тавба қилдим» деди. Демак банда, душманлик ва адоват билан устун келинган, унга ҳукмронлик қилинган, ерга урилган чоғида насуҳ тавбадан кўра фойдалироқ нарса йўқдир”, деди.

“Бадоиъул фавоид” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Икки хурсандлик
#ramazon

📜Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Рўзадорга икки хурсандлик бордир. Улар ила суюнгай. Ифтор қилганида суюнгай ва қачон Роббисига йўлиққанда, рўзаси ила суюнгай", дедилар.

Имом Муслим ривояти.

▫️Изоҳ: "1. Ифтор қилганда хурсанд бўлади.
2. Роббига йўлиққанда бу дунёда рўза тутганлигидан хурсанд бўлади. Демак, мазкур икки хурсандлик фақат рўза тутган кишилар учунгина бўлади. Бу ҳам рўзанинг буюк фазилатларидандир.
Дарҳақиқат, кун бўйи рўза тутиб, вақти келганда ифтор қилган инсон ниҳоятда хурсанд бўлади. Аллоҳ амр қилган ибодатни адо этганидан, ҳадсиз-ҳисобсиз савобларга эга бўлганидан, охиратига замин тайёрлаганидан хурсанд бўлади. Очлик, ташналикдан сўнг ҳалол таомга етишганидан хурсанд бўлади. Бундай хурсандлик, албатта, фақат рўза тутган кишигагина насиб этади. Охиратда эса Аллоҳ ила мулоқот бўлганда тутган рўзаси учун жаннатга киритилганидан хурсанд бўлади. Рўза тутмаганлиги учун дўзахга тушиши вожиб бўлган кишилар қандай ҳам хурсанд бўлсинлар?!" ("Ҳадис ва ҳаёт"дан)


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12538. Албатта араб тили диндандир. Уни билиш фарз ва вожибдир. Албатта Қуръон ва суннатни фаҳмлаш, англаш фарздир. У фақат араб тили билангина тушунилади.

📝Қоида: “Ма лаа йутиммул важибу илла биҳи, фаҳувал важиб” - Вожибни амалга ошириш учун зарур бўлган нарсани қилиш ҳам вожибдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Илтижо
#ramazon

📜Рамазон ойида ибодатларга дангасалик қилаётган киши қайси жаннат учун мусобақалашиш ҳақида сўзлаяптию, қайси мағфиратни умид қиляпти?!

Ёдингда тут, Рамазоннинг номи "...саноқли кунлар"дир, уни зое қилма. (оятга ишора)
Унинг йўли эса, "Эй яхшилик истовчи, келгин! Эй ёмонлик истовчи, тўхтатгин”, дир. (ҳадисга ишора)

🤲Аллоҳумма, Рамазонга етказганинг каби бизни гўзал сиём(рўза) ва гўзал қиём(намоз)га етказгин!
Аллоҳумма, Рамазонга етказганинг каби бизни Қадр кечасига ҳам етказ ва бизга унинг савобларини битгин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

7k 1 139 166

12537. Зоҳир илмдаги олимлар зоҳир шариатга машғулдирлар. Лекин тариқат уламолари эса (даъво қилувчиларини истисно қилганда), барчалари ботинни муолажаси ва қалбни шариатни маҳкам ушлаш учун шўнғишган. Чунки қалб салоҳиятли бўлса, барча нарса салоҳиятли бўлади.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12536. Ортидан қарз қолдириб, адо қилиш учун ҳаракат қилмаган кишига қаттиқ огоҳлантириш

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминнинг жони қарзи туфайли муаллақ (осилган) ҳолда қолади. Қачон қарзи узилса, у қутилади”, дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас”, дедилар.

Насаий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Рамазон Қуръон ойи
#ramazon

🤲 Таровеҳ намозининг фазилати


🔹Таърифи: Таровеҳ сўзи «тарвиҳа»нинг кўплик шакли бўлиб, "бир бора роҳат олиш" деган маънони англатади.

🔹Ҳукми: суннати муаккада;

🔹Афзал кўриниши: таровеҳ намозини уйда ёлғиз ўқигандан масжидда жамоат бўлиб ўқиш афзал;

🔹Вақти: таровеҳ намозини хуфтон намозидан кейин, витрдан олдин ўқиш суннат;

🔹Унда хатм қилиш: Рамазон ойи давомида хатм қилиб, битта тўлиқ хатмни охирига етказиш маҳбуб амалдир, суннатдир.

🔹Фазилати: ҳадисда «Ким Рамазон ойида иймон билан, савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, ўтган гуноҳлари кечирилади» дейилган. (Муттафақун алайҳ). Бошқа ҳадисда «Ким (таровеҳни) имом билан охирига бирга ўқиса, тунни бедор ўтказган ҳисобланади» дейилган. (Абу Довуд ва Насоий ривояти).

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Ифтор
#ramazon

📜 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ифтор қилган пайтларида: "Заҳабаз зомау, вабталлатил урууқу ва сабатал ажру, иншааллоҳ", яъни «Чанқоқ қонди, томирлар ҳўлланди ва ажр собит бўлди, иншааллоҳ», дердилар.

Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12535. Муҳаббат фақат салим қалбларгагина очиладиган эшикдир. Таъсири ғаройиб, ишлари ажойибдир. Диннинг дунёдан устунлиги нуроний, руҳоний қалбларда, Мавлосига хизматни ўзига лозим тутган ва дунё севгисини тарк қилган уйғоқ қудсий, илоҳий ақлларда собит ўрнашгандир.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12534. Гуноҳ маъсиятлар умрнинг баракасини, ризқнинг баракасини, илмнинг баракасини, амалнинг баракасини ва ибодатнинг баракасини ўчириб, кетказиб қўяди.

Ибн Қоййимнинг “Жавабул каафий” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Дуо

📜Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: «Мазлум, мусофир ва рўзадорнинг дуоси қабул бўлишининг сири, уларнинг ҳар бирининг қалбида синиқлик борлигидир», деди.

«Мадорижус соликин»дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12533. Бировдан зулм кўрсанг, ундан ўч олишга уринма. Балки кутиб тур ва узоқдан кузат. Тез орада кунлар айланиб, ҳисоблар қандай олина бошлашига гувоҳ бўласан. Албатта, Аллоҳ таоло (мазлумнинг дуосини) эътиборсиз қолдирмайди, балки (ҳисобни) бироз кечиктиради.

Доктор Ҳусайн Фифий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

9k 2 338 265

Рамазон барака ойи
#ramazon

📜 Салмон ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бирортангиз ифтор қилса, оғзини хурмо билан очсин. Чунки у баракадир. Ким топмаса, сув билан очсин. Чунки у покловчидир», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

10k 0 226 163

Рамазон ғанимат фурсат
#ramazon

📜 Аллоҳ таоло айтади: "Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз. Саноқли кунларда...", Бақара сураси, 183, 184-оятлар.

Йилнинг саноғи оз бўлган кунларида сизларга рўза тутиш фарз қилинди. (Яъни рўза фарз қилинган кунлар «саноқли кунлар»дир)

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Рамазон ойини васф қиларкан уни: "саноқли кунларда..." деб унинг кунлари камлиги ва бажариш осон эканига ишора қилган.
Ушбу кунларни жидди жаҳд ва савоб ҳосил қилмасдан беҳуда ўтказиб юборган киши мағбундир, алдангандир. Унинг зиёфатини (яъни вақтинчалик меҳмон бўлгани сабабли унга эҳтиромни) гўзал қилинг, Роббингиз ва ўзингизни ўртангизни яхшиланг. Дуо, зикр, истиғфорлар айтиш ва Қуръон тиловат қилиш, садақа бериш, ота-онага яхшилик қилиш, ҳақларни ўз эгаларига қайтариш, аҳли аёл ва фарзандларга меҳр кўрсатиш, ғамхўрлик қилиш, силаи раҳм ва қўшниларга яхшилик қилиш каби хайрли ишларни кўпайтиринг.

▫️Изоҳ: «...саноқли кунларда». Яъни, сизга фарз қилинган рўза йилнинг саноқли кунларида – ўн икки ойдан фақат бир ойдадир ҳамда сизнинг саломатлигингизга зиён келтирмайдиган, тоқатингизни тоқ қилмайдиган шаклда, узрли бўлсангиз, маъзур кўрилиб, енгиллик беришни кўзда тутилган ҳолатда буюрилгандир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Показано 20 последних публикаций.