arabic.uz (matnli kanal)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


12489. Кимки мол-дунё ва дунёни энг асосий ташвиши, ғами ва илмида етишган даражаси қилиб оларкан, у ҳамиша кўнгли ғаш, қалби толиққан ва руҳи оғирлашган, ҳорғин бўлиб юради. Уни (мол-дунёсининг) ками қаноатлантирмайди, кўпи эса тўйдирмайди.

Доктор Юсуф Қарзовий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12488. (Ўтган буюкларнинг) таржимаи ҳолларини ўқиб шуни билдимки, Қуръондан ўқиганинг (кунлик вирдинг) миқдорига кўра илм сенга муяссар бўларкан, насиб қиларкан.

Доктор Саир ибн Али Халлақ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12487. Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ: “Макканинг мен билмайдиган шундай бир четида бўлишни истайман. Бирон киши бўлмаган бир ерни кўнглим тусайди. Токи Роббим, Сенинг зикринг ила машғул бўлайин. Албатта мен шуҳрат билан балосига учрадим”, деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12485. Абу Довуд Сижистоний: “Аҳмад ибн Ҳанбалнинг (илм) мажлислари охират мажлислари бўларди. Унда дунё ишидан бирон нарса зикр қилинмасди. Аҳмад ибн Ҳанбалнинг (у мажлисларда) дунё(га тааллуқли сўзлар)ни сўзлаганини ҳеч қачон кўрмаганман”, деди.

Ибн Жавзийнинг “Сифатус софва” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12486. Убода ибн Собит розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “....Сенга битган тақдирида Аллоҳ таолони бирон нарсада айбламагин”, дедилар.

Мунзирийнинг “Тарғиб ва тарҳиб” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12484. Ёлғон шуҳрат ортидан югурган ёки дунёга муҳаббат қўйган, ўзига бино қўйган диннинг восита қилиб “ўйин” қилувчи инсонга Аллоҳ таолонинг шариатини ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари бўлган муфтий, даъватчи ёки муаллим вазифасини асло ишониб топшириб бўлмайди.
Доктор Юсуф Қарзовий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12483. Зайд ибн Ҳубоб: “Суфёни Саврийни кўрдим. Ундан масалалардан бирон савол сўралса, “билмайман” деб турарди. Уни танимайдиган биров кўрса, у ҳеч нарса билмас экан, деб ўйларди”, деди.

Изоҳ: Суфёни Саврий ҳижрий 97 (мил. 716) йил Куфада туғилиб, 161 (мил. 778) йил вафот этган.
Тўлиқ исми шарифи: Абу Абдуллоҳ Суфён ибн Саъид ибн Масруқ Саврий Куфий. Ҳадис фанида мўминлар амири унвонига эга, шайхул Ислом, имомул ҳуффоз, мужтаҳид, “Ал-жомеъ” китоби муаллифи, ўз замонасидаги илмига амал қилувчи олимларнинг саййиди бўлган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12482. Имом Шотибий баъзи шайхларидан нақл қилиб айтади: “Агар менинг бир уй тўла мол-мулким бўлганида эди, илм толибларига инфоқ қилган бўлардим. Чунки улар бизнинг йўлбошчиларимиз, улуғларимиз, баракотларимиз ва ҳужжат-далилларимиздирлар”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12481. Утба ибн Абд Суламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Имом Бухорий “Тарих”ида, Табароний “Мўъжамул кабир”да ва имом Аҳмад муснадида ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12480. Муторриф ибн Абдуллоҳ ибн Шиххир айтдилар:
Аллоҳга қасам, мусулмонлардан бирор кишини кўрсам уни ўзимдан яхши деб гумон қилдим. Агар мендан катта бўлса, у мендан олдин Аллоҳга итоат қилган ва мендан кўп ибодат қилган, деб айтдим. Агар мендан кичик бўлса, ундан кўра мен кўпроқ гуноҳ содир этганман, деб айтдим.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12479. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Бало-мусибатлар эр кишиларнинг асл жавҳарларини кўрсатиб беради”, деди.

“Бадоиъул фавоид”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12478. “Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун” – “Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтувчимиз”, (Бақара сураси, 156 -оят)
Саид ибн Жубайр раҳимаҳуллоҳ: “Ушбу калималар Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан аввал ҳеч бир набийга ато этилмаган. Агар билганида Яъқуб алайҳиссалом: “Эсизгина Юсуф!” демаган бўлардилар”. деди. (Юсуф сураси, 8-оят)

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12477. Ҳасан Басрий айтдилар:
«Илмдан бир боб ўрганишим мен учун дунё ва ундаги нарсалардан яхшироқдир».

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12476. Сафвон ибн Муҳриздан ривоят қилинади:
«Бир киши Ибн Умарга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нажва (Қиёматдаги холи суҳбат) ҳақида нима эшитгансан?» деб сўради. Ибн Умар шундай деди: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитганман: «Қиёмат куни мўмин банда Робби азза ва жаллага яқинлаштирилади. Аллоҳ таоло унинг устидан пардасини ёпади. Сўнг уни гуноҳларига иқрор қилдириб, «(Шу гуноҳларни) биласан-а?» дейди. У «Биламан, эй Роббим», дейди. У Зот: «Сенинг гуноҳингни дунёда яширган эдим, бугун эса уларни мағфират қиламан», дейди. Сўнг унга яхшиликлар (ёзилган) саҳифаси берилади. Кофир ва мунофиқларга эса бутун халойиқ ичида «Манавилар Аллоҳга нисбатан ёлғон айтишган эди!» деб нидо қилинади».


Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12475. Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ: “Нақл қилувчиларнинг қотиб қолишидан, мутакаллимларнинг жуда ҳам кенгайиб кетишидан, зоҳидларнинг манманлигидан, нафсу ҳаво аҳлининг ёмонлигидан, уламоларнинг амал қилмаган ҳолда илмнинг фақат ташқи суратига мослашиб олишидан ва обидларнинг илмсиз амалларидан эҳтиёт бўлинглар”, деди.

Доктор Юсуф Қарзовий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12474. Номусулмон, ғайридинга бўлган Аллоҳнинг мутлақ адолатининг кўриниши шулки, у ҳаёти давомида бирон яхшилик қилар экан, Аллоҳ унга дунёда улкан шон-шуҳрат ёки гўзал мақтов ёки мол-дунё ва бола-чақалар каби ҳеч бир камчиликсиз комил мукофот ато этади. Бунинг сабаби эса, унга охиратда (бу амали учун) бирон насиба йўқдир.

Доктор Саир ибн Али Ҳаллоқ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12473. Солиҳ салафлар ҳикматидан
Лаънат (текканининг аломати) юзда кўриниб турадиган қоралик эмас, балки бир гуноҳга ботгандан кейин у гуноҳдан чиқа олмасликдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12472. Зуҳрий ёлғизлик, хилват ва китоблар билан машғул бўлишни афзал кўрарди. Уни (ўзини четга олишда) айблашса: “Китоб қандай ҳам яхши мунислар ва суҳбатдошдир. Баъзан дўстларга ҳам малол келиб қоласан, у билан эса бемалол холи қола оласан”, дерди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12471. Оиша розияллоҳу анҳо: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳолва (ширинлик) ва асални ёқтирардилар”, деди.

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


12470. Доктор Муҳаммад Ражаб Баюмий раҳимаҳуллоҳ “Зилалу фий ҳаятий” китобида айтади: “Эсимда, мен Аллоҳнинг китобини яхши ёдлаган эдим. Бунга мадрасанинг эмас, мактабнинг эмас, балки онамнинг (эътибор, жидди жаҳд ва) уринишлари ва отамнинг риояси, ғамхўрлиги билан эришган эдим”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Показано 20 последних публикаций.