#Хорижда
ОАВ: АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг учинчи самолёти 100 дан ортиқ ҳиндистонлик муҳожирни уйига олиб келди
Депортация қилинган ҳиндистонлик муҳожирларни олиб кетаётган АҚШнинг учинчи ҳарбий С-17 транспорт самолёти Ҳиндистон шимолидаги Панжоб штатига етиб келди. Бу ҳақда Ҳинду нашри хабар бермоқда.
Ҳарбий ҳаво кучлари АҚШда ноқонуний яшаётган 112 нафар ҳиндистонликни ватанига қайтарди. Улар орасида Ҳиндистоннинг Гужарат, Панжоб, Уттараханд, Уттар-Прадеш, Ҳаряна ва Ҳимачал-Прадеш штатлари аҳолиси ҳам бор.
Февраль ойи бошидан буён АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг С-17 самолётлари орқали жами 335 нафар ҳиндистонлик республикага депортация қилинган. АҚШ ҳукумати яқин орада 500 га яқин ҳиндистонликни ўз ватанларига депортация қилади, деб хабар берди Жанубий Осиё мамлакати ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Викрам Мисри.
АҚШ депортация қилиниши мумкин бўлган 18 000 ҳиндистонликларни аниқлади.
Каналга обуна бўлинг!
https://t.me/ANDIJAN_TIMES