Ноқонуний маҳсулот дегани солиқ ва йиғимлардан қочиб, айланма йўл билан давлат ичига олиб кирилган ёки тайёрланган маҳсулот дегани. Ҳеч қандай солиқ, тўлов тўламайдиган маҳсулотнинг кафолатиям бўлмайди. Эртага ўлиб қолсангиз ёки соғлиғингизга катта зарар етса, ҳеч қандай моддий ва маънавий зарар ундиролмайсиз.
Додингизни ҳеч кимга айтолмай қоласиз. Мана ноқонуний ароқ ичган Туркиядаги ўзбеклар қирилиб кетди ёппасига. Олган маҳсулотининг акциз марка ва бошқаларига қараганда шундай иш бўлмасди. Бироқ шунақа ишлар кўп бўлишига қарамай айрим ҳудудлар ноқонуний товарларга қарши курашини кучайтирмаяпти. Эртага боши бир жойга урилганда кўзи очилармикин?
Масалан ноқонуний тамаки маҳсулотлари айланмаси Ўзбекистон бўйича 12.4 фоизни ташкил қиларкан. Шундан энг кўпи водий вилоятлари — Наманган ва Фарғонага тўғри келаркан. Тегишлича 38.8 % ва 24.7 %. Вилоят кенгаши масъуллардан ҳисоботлар эшитаётганда шуниям сўрармикин? Кўрамиз. Бу кўрсаткичлар Тошкентда 9.5, Тошкент вилoятида 7.6, Навоийда 12.8, Жиззахда 18.2, Қашқадарёда 9.7 ва Андижонда 11.2 фоизни ташкил қиларкан.
👉 @Zafarbek_Solijonov