Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тошкентлик божхоначилар контрабандачиларни 4600 қути сигарет билан қўлга олди😎
Тошкент шаҳри божхона бошқармаси контрабандага қурши курашиш бўлими ходимлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда муваффақиятли тадбирни амалга оширди. Олмазор тумани Форобий кўчасида контрафакт тамаки маҳсулотини ташиётган «Gentra» тўхтатилди.
Ҳайдовчи машинада иккита катта қути сигарет борлиги, яна саккизтаси шеригида эканини тан олди. Шеригининг уйи тинтув қилинганда қолган партия ҳам аниқланди.
Сўнггида Тошкент шаҳри божхона бошқармасида аниқланган контрабанда ҳажми санаб кўрилди: чет элда ишлаб чиқарилган, аксизи бўлмаган 4600 қути сигарет. Тақрибий қиймати – 133 миллион сўмни ташкил қиларкан.
Ҳозирда терговга қадар текширув кетмоқда.
Ушбу ҳолат яна бир марта ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг тамаки маҳсулотлари контрабандасига қарши биргаликдаги ҳаракатларининг самарадорлигини намойиш этади.
133 млн сўмли контрафакт сигаретлар йирик партиясининг олиб қўйилиши муаммонинг кўламини ва ноқонуний товарлар айланмасига қарши курашиш чораларини янада кенгайтириш кераклигини кўрсатади. Ушбу иш бўйича суриштирув айбдорларни жавобгарликка тортишгина эмас, балки Ўзбекистонда контрабанда маҳсулотининг ноқонуний етказиб берилиши каналларини тўсиш имконини ҳам беради.
👉 @Zafarbek_Solijonov