МИБ ходими жарима қўллашга ҳақлими?
@Yurist_Xizmati 4869-савол:
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 82, 86-моддаларига асосан, давлат ижрочиси жарима қўллаш ҳуқуқига эга.
Энди қаранг юқоридаги қонуннинг 30-моддаси бўйича, Ижро ҳаракатлари ва ижро ҳужжатининг талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида давлат ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва ижро этилиши керак.
Ижро ҳужжатларининг қуйидаги талаблари дарҳол ижро этилиши керак:
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198 прим 1-моддасига асосан, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг мазкур ҳужжатни ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги:
@Yurist_Xizmati 4869-савол:
Salom aleykum bizda Mib dan 3-4 ta qarzdorlik bor edi uni tulash uchun borganimizda mib xodimi bizdan bazilariga ijro yigimidan tashqari jarima Qulladi bazilarida yuq hammasi bir xil sanada chiqarilgan tulovlar edi shu qanchalik asoslik agar biz bu unduruvlarini mibga bormasdan saytda kursatilgan summani tulasak hech qanday jarima qushilmas ekan biz axmoqlik qilib mib xodimidan surab utiribmiz bu bizga ortiqcha 3mln sumga tushib utiribdi iltimos sizdan qonuniy jihatdan qaralganda shu tugri qarormi shunga maslahat bersayizЮРИСТ ЖАВОБИ:
“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 82, 86-моддаларига асосан, давлат ижрочиси жарима қўллаш ҳуқуқига эга.
Энди қаранг юқоридаги қонуннинг 30-моддаси бўйича, Ижро ҳаракатлари ва ижро ҳужжатининг талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида давлат ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва ижро этилиши керак.
Ижро ҳужжатларининг қуйидаги талаблари дарҳол ижро этилиши керак:
➖ алиментлар ҳамда уч ойдан ошмаган иш ҳақини ундириш тўғрисидаги талаблар;
➖ қонунга хилоф равишда меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки қонунга хилоф равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги, меҳнат шартномасини бекор қилиш асосининг таърифини ўзгартириш тўғрисидаги талаблар;
➖ ижро ҳужжатида баён этилган талаблар дарҳол ижро этилиши ҳужжатда кўрсатилган ёки дарҳол ижро этилиши қонунда назарда тутилган ҳоллардаги бошқа ишларга доир талаблар.
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198 прим 1-моддасига асосан, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг мазкур ҳужжатни ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги:
➖ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача,Базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кўп миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ушбу ҳужжатнинг ихтиёрий равишда ижро этилиши учун белгиланган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги ёки қарздорнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш ёхуд бу ҳаракатларни бажаришдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатининг давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги:
➖ мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
➖ фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача,
➖ мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈