Юрист Хизмати | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Каналимиз № 0005006503 - сонли давлат рўйхатидан ўтган гувоҳнома асосида фаолият юритади.
Саволларингизни каналимиз постларида кўрсатилган мурожаат ботларимиз орқали юборишингиз мумкин.
Реклама бўйича: t.me/Yurist_Xizmati_reklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Ўқишни онлайн қилса бўладими?

@Yurist_Xizmati 4873-савол:

Assalomu aleykum. Xususiy universitetda sirtqi ta'limda  3-kursda oʻqiyman. 5 oylik farzandim bor oʻqishimni onlayn qilmoqchiman, lekin dekanat bunga ruxsat bermiyapti akademik ta'til olishim kerakligini aytyapti. Kontrakt to'lovimni 50 foizini to'laganman.  O'qishimni onlayn qilsam bo'ladimi?
Bu borasida birorta qaror bormi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 – йилдаги 344 – сон қарорининг 11 – бандига кўра талабалар аризасига (ихтиёрига) кўра олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғига мувофиқ, унинг ўқиши академик таътил муддатига таълимнинг сиртқи ёки масофавий таълим шаклига ўтказилиши мумкин.

💁‍♂ Бунда Олий таълим муассасасида ушбу таълим йўналиши учун масофавий таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда талабанинг ўқиши аризасига кўра белгиланган муддатга ушбу таълим шаклига ўтказилади.

Бундан ташқари Вазирлар Маҳкамасининг 03.06.2021 – йилдаги 344 – сон қарорининг талаба сурункали касаллиги сабабли бир ойдан ортиқ вақт давомида дарсларда қатнаша олмаса, ўзи, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс томонидан ОТМ ректори номига академик таътил олиш учун ҳам ариза билан мурожаат этиши лозим.

Ушбу қарорга кўра қуйидаги ҳолларда талаба академик таътил олиши мумкин.
👉 саломатлигини тиклаш учун;
👉 ҳомиладорлик ва туғиш учун;
Ва бошқа ҳолатларда.


✅ Шунга кўра юқоридаги асослар бўлганда ва ОТМда масовафий таълим шакли бўлганда сиз ўқишни онлайн шаклга ўзгартиришингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


ДМТТ мусиқа раҳбари неча соат ишлаши керак?

@Yurist_Xizmati 4872-савол:

Assalomu aleykum. Men maktabgacha taʼlim tashkilotida musiqa raxbari boʻlib ishlayman. Bizni 1stavka uchun qonunda necha soat belgilangan. Menga 1stavkada ishlaganim uchun har kuni ( haftaga 5kun) soat 8:00dan 16:00gacha ish vaqting deb talab qiliyapti. Meni soat 8:00 dan ishga kechirgin kelganim uchun meni oylik ish maoshimdan noyabr oyida 625ming soʻm olib qolgan. Oʻzi qonunan maktabgacha taʼlim tashkilotlarida musiqa raxbarlari uchun 1stavkaga necha soat qilib belgilangan. Meni ishga kechirgin kelganligini sababli oyligimdan 625ming ushlab qilishga haqqi bormi? Menga shu masalada yordam bering.


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 5-январдаги 10-сон қарорига 1-иловада /тасдиқланган Низом 12-бандига кўра давлат мактабгача таълим ташкилотида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг қуйидаги миқдорлари белгиланади:
▪️тил бўйича ўқитувчи — 18 соат;
▪️ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог — 24 соат;
▪️кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг тарбиячиси, тарбиячи-методисти — 25 соат;
▪️тарбиячи, тарбиячи-методист — 36 соат;
▪️кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг ёрдамчи тарбиячиси — 36 соат;
▪️жисмоний тарбия йўриқчиси — 30 соат;
▪️мусиқа ходими, хореограф — 24 соат.


☝️Демак, юқоридаги қоидага кўра ДМТТ мусиқа ходимлари (раҳбари ҳам) учун 1 ставка миқдоридаги иш ставкасига ҳафтасига 24 соатлик иш ҳафта белгиланган.

✅ Шундай экан, сиз ҳам ҳафтасига 24 соат ишлашингиз керак.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️Эндиликда Темир йўлда йўловчиларга йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул берилади

“Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган ва бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (851-сон, 18.12.2024 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
➖Темир йўл транспорти соҳасида давлат томонидан тартибга солинадиган хизматлар рўйхати;
➖Темир йўл транспорти соҳасида бозор тамойиллари асосида кўрсатиладиган хизматлар рўйхати;
➖Темир йўл транспорти соҳасида истеъмолчиларга бепул кўрсатиладиган хизматлар рўйхати.


✅ Бунда истеъмолчиларга аравача, она ва бола хонасидан фойдаланиш, кутиш залида Wi-Fi, ногиронлар учун аравачалар, йўл давомида чой, ичимлик суви, шакар бепул тақдим этилади.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


❗️Soliq hisobotini o‘z vaqtida taqdim etmagan tadbirkorlar 3 mln 750 ming so‘mgacha jarimaga tortiladi

Soliq hisobotini o‘z vaqtida taqdim etmaganlik uchun soliq to‘lovchi bo‘lgan yuridik shaxsning mansabdor shaxsi yoki soliq to‘lovchi bo‘lgan jismoniy shaxs ma’muriy javobgarlikka tortiladi.
👉Soliq kodeksi 220-modda

Maʼmuriy javobgarlik to‘g‘risidagi kodeksga muvofiq, soliq hisobotlarini o‘z vaqtida taqdim etmaslik:
🔹YATTlarga – BHM*ning 3 baravari miqdorida,
🔹Yuridik shaxsning rahbariga – BHMning 10 baravari miqdorida jarima solishga sabab bo‘ladi.
👉MJTK 175-modda 2-qismi

Soliqlar va yig‘imlarni to‘lash uchun to‘lov topshiriqnomasini xizmat ko‘rsatayotgan bankka taqdim etmaslik yoki o‘z vaqtida taqdim etmaslik yuridik shaxsning rahbari va YTTga – BHMning 5 baravari miqdorida jarima solishga sabab bo‘ladi.
👉MJTK 175-modda 5-qismi

Qanday hollarda soliq hisobotlarini taqdim etmaganligi uchun soliq to‘lovchining bank hisobvaraqlari bo‘yicha operatsiyalari to‘xtatiladi?
Soliq to‘lovchilar soliq hisobotlarini belgilangan muddat tugaganidan keyin 10 kun ichida taqdim etmaganda ularning bankdagi hisobvaraqlari bo‘yicha operatsiyalari to‘xtatib turiladi.
👉 Soliq kodeksi 111-modda 3-qism 1-band

Qanday hollarda soliq to'lovchilar soliq hisobotlarini taqdim etmaganlik hamda to’lov intizomini buzganlik uchun ma'muriy javobgarlikdan ozod qilinadi?
Mazkur huquqbuzarlik birinchi marotaba sodir etilganda huquqbuzarlik aniqlangan paytdan eʼtiboran 30 kun ichida ixtiyoriy ravishda bartaraf etilgan taqdirda javobgarlikdan ozod etiladi.
👉 MJTK 271-modda 11-band

Ma’muriy huquqbuzarliklar uchun jarima solish to‘g‘risidagi qaror qancha muddatda yuboriladi?

Soliq organlarining axborot tizim orqali qayd etilgan ma’muriy huquqbuzarliklar uchun jarima solish to‘g‘risidagi qaror jarima solish to‘g‘risidagi qaror chiqarilgan kundan e’tiboran 3 kun ichida soliq to‘lovchining shaxsiy kabinetiga yuboriladi.
👉 MJTK 309-prim 3-modda / Soliq kodeksi 56-modda

2024-yil 1-oktabrdan boshlab BHM 1 baravari = 375 000 so‘m

📩 Yuristga savol yuborish

☎️ Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bog‘lanish

Rasmiy kanalimiz:
👉 @Yurist_Xizmati


Янги йил байрами бўйича.pdf
227.8Кб
⚡️Мактаб ва боғчаларда Янги йил байрамини ўтказишга оид ММТВ нинг 17.12.2024 йилдаги 04-37-4269-сонли кўрсатма хати

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️Мактаб ва боғчаларда Янги йил байрамини ўтказишга оид расмий кўрсатмалар берилди

Мактабгача ва мактаб таълими
вазирлигининг 2024 йил 17 декабрдаги 04-37-4269-сон кўрсатма хати билан таълим муассасаларида Янги йил байрами тадбирларини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ушбу кўрсатмалар мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим, ихтисослаштирилган, ижод ва Президент мактабларига нисбатан татбиқ этилади.

Янги йил байрами муносабати билан қуйидагилар тавсия этилди

🔘Янги йил байрами муносабати билан таълим ташкилотлари ҳудуди, биноси ҳамда синф хоналарини тартибга келтириш, таълим ташкилотлари ҳовлисидаги табиий арчани (мавжуд бўлса) ўқувчи ва тарбияланувчилар қўл меҳнати билан ясалган турли безаклар билан безатиш;

🔘байрам тадбирларини таълим ташкилотлари ҳудудида, қизиқарли тарзда ташкил этиш ва таълим муассасаси ҳудудини байрамона безатиш;

🔘байрам тадбирларини таълим ташкилотларининг гуруҳларида ва бошланғич синф ўқувчилари учун синф хоналарида, дарс машғулотларига халақит бермаган ҳолда ўтказиш;

🔘таълим ташкилотларининг юқори синфлари ўртасида қўл меҳнати билан тайёрланадиган безаклар (қоғоздан ясалган қор парчалари ва бошқа Янги йил байрамига хос бўлган безаклар) танлови, Энг чиройли безатилган синф" ва "Энг яхши Янги йил табрикномаси" (синф номидан мактабга, ўқитувчиларга, ота-оналарга) каби кўрик-танловлар ташкил этиш;

🔘ўқувчилар томонидан Янги йил байрами билан боғлиқ турли хил эртаклар ва саҳна кўринишларини намойиш
этиш
тавсия этилади.

❗️Қуйидаги ишлар амалга оширилиши лозим

➖ўқувчилар ҳамда ота-оналар ўртасида Янги йил байрамини оила даврасида ўтказиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш;

➖ўқувчилар томонидан турли хил пиротехник воситаларни олиб келиш ҳамда улардан фойдаланишга йўл қўймаслик чораларини кўриш;

➖таълим ташкилоти раҳбарияти томонидан "Эрталабки сафланиш"лар давомида, синф раҳбарлари томонидан эса "Синф соатлари" ва "Ота-оналар мажлиси"да турли хил пиротехника воситаларидан фойдаланишнинг оғир оқибатлари ҳақида ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари билан тушунтириш ишлари олиб бориш лозим.

Қуйидагилар тақиқланади

🚫 байрам баҳонасида табиий арча дарахтларининг шох ва новдаларини синдириш ёки уларни бошқа жойга кўчириш;

🚫 Янги йил байрамини нишонлаш баҳонасида ўқувчилар ва педагог ходимлар томонидан ноқонуний пул йиғимларини ташкил этиш;

🚫 Янги йил байрамини ресторан, кафе ва бошқа умумий овқатланиш шахобчаларида ўтказиш, шунингдек, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари томонидан байрам муносабати билан таълим ташкилоти раҳбарияти ва педагог ходимларга турли хил совғалар тақдим этиш қатъиян тақиқланади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Тарбиячиларга сертификат учун устама тўланмайдими?

@Yurist_Xizmati 4871-савол:

Салом мен мактабгача таълим ташкилотида олий малумотли тарбиячи лавозимида ишлайман. Мактабларда чет тили сертификати бор укитувчиларга кушимча устама пули туланади. Мени Турк тилидан В2 даражали TYS сертификатим бор. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Наманган вилояти булими экономисти тарбиячиларга сертификат учун устама туланмайди деяпди бу канчалик тугри?


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳақиқатдан ҳам шундай, сизга устама берилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 ва 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

Энди қаранг! Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 2-апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515)га иловада Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар Рўйхати тасдиқланган.

Ушбу қарорга кўра устама тил ёки фан сертификати орқали фақат шу фан бўйича тегишли сертификатини олган ўқитувчиларга тўланади.

❌ Шундай экан сизга турк тили сертификати учун устама тўланмайди.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


ММТВ 2024 йил ҳужжатлар.pdf
94.8Кб
⚡️Мактабгача ва мактаб таълими тизимига оид 2024 йилда қабул қилинган ҳужжатлар

Барчаси бир файлда

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Аттестация натижаси устидан апелляция бериш мумкин.

Педагог ходимларнинг аттестация жараёнида ўзларига боғлиқ бўлмаган асосларга кўра аттестация натижаси улар кутгандек бўлмайди. Мисол учун интернетнинг вақтинча узулиб қолиши, бинода электр энергиясида узулишлар кузатилиши, тестлардаги техник ёки бошқа хатоликлар ва бошқалар.

💁‍♂ Бундай вақтларда педагог ходимларга зудлик билан апелляция тартибида шикоят қилиш ҳуқуқларидан фойдаланиш тавсия этилади.

Ҳуқуқий жиҳатдан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-центябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом бунга асос бўлади.

Ушбу низомнинг 55-бандига кўра аттестация натижаларидан норози бўлган педагог кадрлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апеллясия комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.

Бунда ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.

Низомнинг 59-бандига кўра апеллясия комиссияси педагог кадрнинг аттестация жараёнларига оид мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
👉 педагог кадрнинг тўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ва малака синови материалларида хато ва камчиликлар, шунингдек, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш;
👉 педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ёки малака синови материалларида хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартириш;
👉 ўқув фани бўйича тест ёки малака синовларини ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, тест синовларининг қайтадан топширилишини ташкил этиш.


✅ Шунга кўра апелляция натижасида юқоридаги қарорлардан бири қабул қилиниши мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️"Йил Мактаби — 2024" лойиҳасига ҳам старт берилган

Республика миқёсида энг фаол, энг яхши ва энг кучли мактабларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида "Йил мактаби — 2024" ижтимоий лойиҳасига старт берилди.

Ушбу ижтимоий лойиҳа овоз бериш йўли орқали ўтказилади ва Республика миқёсида энг кўп овоз тўплаган, 1, 2 ва 3-ўринни эгаллаган мактабларга пул мукофоти, эсдалик совғалар ва махсус сертификатлар тантанали тарзда топширилади.

Вилоят миқёсида 1, 2 ва 3-ўринни олган мактаблар ҳам расмий саҳифамиз орқали махсус сертификат билан тақдирланадилар ва ушбу мактаблар ҳам ижтимоий тармоқларда ёритилади.

Овоз бериш @Yil_Maktabi2024_bot расмий боти орқали амалга оширилади.

Овоз бериш жорий йил 28 декабрга қадар(шу куни ҳам) давом этади этади.

Вақт оз қолмоқда, шошилинг 🏃‍♂

Қани марҳамат, мактабингиз Республика бўйича "ЙИЛ МАКТАБИ" деб эътироф этилиши учун овоз беринг.

Мактаблар рўйхати: @Yil_Maktabi2024_bot

👉 ОВОЗ БЕРИШ


Менинг мактабим .pdf
2.6Мб
⚡️"Менинг мактабим" лойиҳасига старт берилди.

Ушбу лойиҳа учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан:
2025-2026-ўқув йилидан бошлаб барча умумтаълим мактабларида "Менинг мактабим" лойиҳасини амалга ошириш мақсадида туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг 2025 йил учун харажатлар сметасида базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробарида маблағ ажратилади;

➖ ушбу маблағ "Менинг мактабим" лойиҳаси доирасида 5-11-синф ўқувчилари танловига кўра электрон доска, компьютер, спорт жиҳозлари, китоблар каби мактаб учун зарур товарларга сарфланади.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


⚡️Бугундан бошлаб "Менинг мактабим" лойиҳасига старт берилди.

Синов ўтказилаётган 14 та туманлардаги мактабларнинг юқори синф ўқувчилари "Очиқ бюджет" порталида ўз лойиҳаларини қолдиришлари мумкин.

Ушбу ўқувчиларнинг ота-оналарига СМС орқали "калит сўзлар" юборилади.

Танловни ўтказиш бўйича шартлар ушбу низомда келтирилган.

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Сиртқи таълим талабалари учун дарслар қачон бошланади?

@Yurist_Xizmati 4870-савол:

Сиртқи булимда уқиётган болаларни дарси қачон бошланади?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 21-ноябрдаги 930-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом 14-бандига кўра, Сиртқи (махсус сиртқи) таълимда таълим йўналишларининг ишчи ўқув режаси ва фан дастурлари белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва фан дастурлари асосида ишлаб чиқилади ҳамда таянч олий таълим муассасалари билан келишган ҳолда тасдиқланади.

❗️Мана шу қоидага кўра ҳар бир ОТМ сиртқи таълим учун ўқиш муддати қачондан бошланишини ўзи белгилайди.

✅ Демак, сиз ҳам ўзингиз ўқийдиган ОТМ орқали ўқиш қачон бошланишини аниқлашингиз мумкин.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


7264231.pdf
662.1Кб
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида

Президент қарори, 17.12.2024 йилдаги ПҚ-442-сон

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️Энди Ўзбекистонда эркакларга ҳам оталик таътили берилади

Фарзанд туғилганда эркакларга ҳам 5 кунлик дам берилади

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


ishxaqipresreliz26042024uz.pdf
5.9Мб
⚡️Номинал ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи (2024 йил январь-март)

📩 Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


МИБ ходими жарима қўллашга ҳақлими?

@Yurist_Xizmati 4869-савол:

Salom aleykum bizda Mib dan 3-4 ta qarzdorlik bor edi uni tulash uchun borganimizda mib xodimi bizdan bazilariga ijro yigimidan tashqari jarima    Qulladi bazilarida yuq hammasi bir xil sanada chiqarilgan tulovlar edi shu qanchalik asoslik agar biz bu unduruvlarini mibga bormasdan saytda kursatilgan summani tulasak hech qanday jarima qushilmas ekan biz axmoqlik qilib mib xodimidan surab utiribmiz bu bizga ortiqcha 3mln sumga tushib utiribdi iltimos sizdan qonuniy jihatdan qaralganda shu tugri qarormi shunga maslahat bersayiz
ЮРИСТ ЖАВОБИ:

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 82, 86-моддаларига асосан, давлат ижрочиси жарима қўллаш ҳуқуқига эга.

Энди қаранг юқоридаги қонуннинг 30-моддаси бўйича, Ижро ҳаракатлари ва ижро ҳужжатининг талаблари ижро ҳужжатининг ихтиёрий ижро этилиши учун ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан кўпи билан икки ой муддат ичида давлат ижрочиси томонидан амалга оширилиши ва ижро этилиши керак.

Ижро ҳужжатларининг қуйидаги талаблари дарҳол ижро этилиши керак:
➖ алиментлар ҳамда уч ойдан ошмаган иш ҳақини ундириш тўғрисидаги талаблар;
➖ қонунга хилоф равишда меҳнат шартномаси бекор қилинган ёки қонунга хилоф равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги, меҳнат шартномасини бекор қилиш асосининг таърифини ўзгартириш тўғрисидаги талаблар;
➖ ижро ҳужжатида баён этилган талаблар дарҳол ижро этилиши ҳужжатда кўрсатилган ёки дарҳол ижро этилиши қонунда назарда тутилган ҳоллардаги бошқа ишларга доир талаблар.


Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 198 прим 1-моддасига асосан, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараварига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг мазкур ҳужжатни ихтиёрий равишда ижро этиш учун давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги:
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача,
мансабдор шахсларга эса — ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан кўп миқдордаги суммани ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатининг ушбу ҳужжатнинг ихтиёрий равишда ижро этилиши учун белгиланган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги ёки қарздорнинг зиммасига муайян ҳаракатларни бажариш ёхуд бу ҳаракатларни бажаришдан ўзини тийиш мажбуриятини юкловчи ижро ҳужжатининг давлат ижрочиси белгилаган муддатда қарздор томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаслиги:
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача,
мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈


Энди овқатланадиган пайт свет ўчиб қолса, энергетика вазирлигининг 1154 қисқа рақами ва @HET_admin'га мурожаат қилишни фойдаси бормикана, нима деб ўйлайсиз?

Ахир электр энергияси ўчишини ўзлари режа бўйича чеклаган бўлса ва лимитни белгилаб қўйиб расмий хабар қилиб эълон қилишаётган бўлса, ўзбек халқи додини кимга айтсин 🤦‍♂️

👉 @Yurist_Xizmati


Электр энергия бўйича саволлар бўйича деб берилган энергетика вазирлигининг қисқа рақами ва телеграм админстратори профилининг нима фойдаси бор экан? Гарчи энг кўп аҳолини қийнаётган "лимит" муаммоси бартараф этилмас экан❗️

Ҳозирда қиш ва бу ҳолатда ҳамма тўк печкаси орқали ҳонадонини қиздирадиган вақтда лимитни бекор қилмаслик адолатсизлик.

Ҳозир ҳаммада шу лимит балоси сабаб, аҳоли электр учун жуда кўп пул тўламоқда

👉 @Yurist_Xizmati


Шахс исм ва фамилиясини ўзгартириши мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4868-савол:

Assalomu aleykum man hozir 22 yoshdaman Familyam va otamni ismini oʻzgartirsam boladimi ili otasi digani olib tashlatsam boladimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Шахс фамилиясини ва исмини ўзгартириши мумкин.

❗️Бироқ ота исмини ўзгартиришга аниқ асослар бўлсагина рухсат берилади.

Фуқаролик кодексининг 19-моддасига кўра фуқаро қонунда белгиланган тартибда ўз исмини ўзгартиришга ҳақли.

🙅‍♂ Фуқаронинг ўз исмини ўзгартириши аввалги исми билан олган ҳуқуқ ва бурчларини бекор қилиш ёки ўзгартириш учун асос бўлмайди.

Бунда Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 20-октабрдаги 550-сон қарорига 3-иловада тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш Қоидалари 149-моддасига кўра фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза ариза берувчи 16 ёшга тўлгач, унинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЙ органи томонидан кўриб чиқилади. Шунга кўра сиз ҳам ФҲДЁ органига ариза беришингиз керак.

Аризга ушбу қоидаларнинг 151-моддасига кўра қуйидагилар илова қилинади:
➖ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
➖агар ариза берувчи никоҳда турган бўлса, у ҳолда никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси, агар никоҳдан ажратилган бўлса — никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳномаси;
➖агар ариза берувчининг вояга етмаган болалари бўлса, у ҳолда болаларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари;
➖ариза берувчининг фуқаролик паспорти (идентификатсияловчи ИД-картаси) ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатидан кўчирма;
➖агар ариза берувчи вояга етмаган ёки суд қарори билан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса, у ҳолда ота-онасининг ёхуд васий ёки ҳомийнинг аризаси;
➖1 дона (3х4 ўлчамли) фотосурат.

✅ Шунга мувофиқ сиз ҳам юқоридаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беришингиз керак.

📩 Юристга савол юбориш

☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📚Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈

Показано 20 последних публикаций.