Малака оширишга борган ходимга ойлик маоши тўлиқ тўланмайдими?@Yurist_Xizmati 5072-савол:
Assalomu alaykum yaxshimisiz.
O‘qituvchilar ychun malaka ishirish 1 oy bo‘ldi. Savolim: Malakaga borgan o‘qituvchiga oylik maoshi to‘liq to‘lanmaydimi? Buxgalter shu paytgacha to‘luq to‘lagan edik endi aprel oyidan boshlab faqat asosiy ish haqi to‘lanadi, maktadagi ustama, xalqaro sertifikat ustamasi to‘lanmaydi dedi lekin Maktabgacha va maktab vazirligi ishonch telefoniga tel qilganimda mutaxasis quyidagicha javib berdi: birinchi marotaba boradigan o‘qituvchiga to‘liq ish haqi to‘lanadi, ikkinchi marotaba borayotgan o‘qituvchiga faqat asosiy ish haqi to‘lanadi dedi. Shu masalada huquqiy yordam bersangiz.
ЮРИСТ ЖАВОБИ:🙅♂
Малака ошириш хизмат сафари ҳисобланмайди. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сон қарорига иловада тасдиқланган “
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хизмат сафарлари тўғрисида”ги низом 2-бандига кўра ташкилот раҳбарининг буйруғига (қарори, фармойишига) асосан ходимнинг ўзининг доимий иш жойидан бошқа жойга хизмат топшириғини бажариш учун маълум бир муддатга юборилиши
хизмат сафари ҳисобланади.
🆙Эътибор берган бўлсангиз,
хизмат сафари бу иш берувчининг топшириғи билан ходимнинг бошқа ҳудудда муайян топшириқни бажариши ҳисобланади.
Меҳнат кодексининг 280-моддасига эътибор беринг! Унга кўра иш берувчи, ходим хизмат сафарида бўлган давр ва ходим ишдан ажралган ҳолда ўзи ва иш берувчи учун мажбурий бўлган қайта тайёрлашдан ёки
мажбурий малака оширишдан ўтган давр ҳамда бошқа ҳолатларда
кафолатли тўловларни амалга ошириши шарт.
МК 286-моддасига кўра, иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ
харажатларни компенсация қилиши шарт: ▶️ хизмат сафарларида бўлганда;
▶️ иш берувчининг йўлланмаси билан касбий тайёргарликдан, қайта тайёрлаш, малака ошириш ва стажировкадан ўтганда.
☝️
Эътибор берган бўлсангиз, МК 280, 286 ва бошқа моддаларда
малака ошириш ва хизмат сафари алоҳида-алоҳида кўрсатиляпти. Хизмат сафари ва малака ошириш даврида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади.💁♂ Бунда Меҳнат кодексининг 257-моддасига асосан
ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланади. Ушбу модданинг учинчи қисмига кўра Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимидаги ходимларнинг ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (лавозим маоши) миқдоридан келиб чиқиб, ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги
ўн икки календарь ой учун устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловлар (ушбу Кодекс 248-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган иш ҳақининг қўшимча қисми) суммасининг
ўн иккидан бир қисми ўртача иш ҳақига жамланган ҳолда белгиланади.
✅Мана шу қоидага кўра
ходимнинг устамалари унинг ўртача иш ҳақини ҳисоблашда қўшилади.✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:👉
@Yurist_Xizmati 👈