Пенсия ёши ўзгардими?
Бугун каналда эълон қилинган хабардан кейин кўплаб обуначиларимиз, пенсия ёши ўзгардими деган савол билан мурожаат қилишди.
Шуни инобатга олган ҳолда пенсия ва нафақа ўртасидаги фарқларни очиб бермоқчисиз.
Дастлаб, саволга жавоб берсак, пенсия ёши ўзгаргани йўқ.
Амалдаги қонунчиликда ёшга доир пенсия ҳамда ёшга доир нафақа тушунчалари бўлиб, улар бир биридан фарқ қилади.
Жумладан:
Пенсия – давлат томонидан белгиланган махсус ёш чегарасига етган фуқароларнинг давлат бюджетидан мунтазам равишда пул кўринишида таъминотидир.
Нафақа – давлат ёки ижтимоий сугурта тизимидан бериладиган моддий ёрдам саналади. Пенсиядан фарқли ўлароқ, махсус шароитларга (ногиронлик, боқувчисининг йўқлиги) боғлиқ.
Пенсия миқдори меҳнат стажи ва иш ҳақи асосида ҳисобланади. Пенсия олиш учун минимал меҳнат стажи ва ёш чегараси мавжуд.
Келинг фикрларимизни ҳуқуқий жиҳатдан кўриб чиқайлик.
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун 2-моддасида пенсиянинг 3та тури қайд этилади. Яъни:
• ёшга доир пенсия;
• ногиронлик пенсияси;
• боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
Мазкур қонун 7-моддасига кўра ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
• эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
• аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
Демак, ёшга доир пенсия олиш учун 2та зарурий шарт келтирилмоқда, хусусан шахс маълум ёшга тўлиши ҳамда муайян иш стажига эга бўлиши лозим.
Энди ёшга доир нафақага келсак, Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 23-мартдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган Низом қоидаларига кўра ёшга доир нафақа – Қонунда белгиланган шартлар ва меъёрларга мувофиқ давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга тегишли равишда нафақа ёшига тўлиши муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови ҳисобланади.
❗️Бундан кўриниб турибдики, ёшга доир нафақа пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар учун тўланади. Мазкур нафақани олиш учун ҳам зарур шартлар мавжуд.
Хусусан:
😀 Биринчидан, давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажи мавжуд бўлмаслиги;
😀 Иккинчидан, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналар — 55 ёшга етган бўлиши;
😀 Учинчидан, умумий ҳолатда аёллар — 60 ёш ва эркаклар — 65 ёшга етган бўлиши.
💁♂ Хулоса қиладиган бўлсак, пенсия ва нафақа тизими фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясининг комплекс механизми бўлиб, ҳар бир турдаги ёрдам алоҳида вазифаларга хизмат қилади. Улар фуқароларнинг турли ижтимоий гуруҳларининг эҳтиёжларини қондириш учун мўлжалланган ва юқоридаги хусусиятлари билан фарқланади.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш
Каналимизга уланинг
👇👇
👉 @Yurist_Xizmati