❗️МАНСАБДОР ШАХСЛАР ТОМОНИДАН ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛМАСЛИК ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ
📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 43-моддасига кўра;
➖ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этиш, уларни кўриб чиқиш муддатларини узрли сабабларсиз бузиш, ёзма ёхуд электрон шаклда жавоб юбормаслик, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликка зид қарор қабул қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланишини, мурожаат муносабати билан қабул қилинган қарорнинг бажарилишини таъминламаганлик👇
❗️мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч баравари (1 020 000 сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✏️ Бу масалада амалиётда энг кўп учрайдиган муаммолардан бири, — мен фалон ташкилотга ариза ёзиб борган эдим улар аризангиз бизга тааллуқли эмас деб қайтариб юборди. Иккинчи ташкилотга борсам биринчи борган жойимга жўнатиб юборди ва ҳоказо. Лекин ундай бўлмаслиги керак. Сиз исталган ташкилотга хоҳлаган мазмунда ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз. Масалан, Пенсия бўлимига бориб боламни боғчага навбатга қўймоқчиман деб ариза беринг ёки Солиқ органига қўшним мени ҳақорат қилди деб ариза ёзинг, фарқи йўқ. Хоҳласангиз Ветеринария бўлимига қайнам билан урушиб қолдим деб хам мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳаттоки манашундай ҳолатларда хам Сиз ариза берган ташкилот Сизни аризангизни қабул қилмасликка ҳақли эмас. Тўғри, берган аризангизни ҳал қилиш Сиз ариза берган ташкилотни вазифасига кирмаслиги мумкин, лекин барибир улар аризангизни қабул қилиб аризангизга жавоб хати юбориши керак. Агар аризангиз уларга тааллуқли бўлмаса, бу мазмундаги аризангизни ҳал қилиш бизни ваколатимизга кирмайди, Сиз манабу ташкилотга мурожаат қилинг деб Сизга жавоб хати юбориши керак ёки ўша аризангиз қайси ташкилотга тегишли бўлса уларни ўзлари аризангизни ўша ташкилотга жўнатиб юбориши керак. Ёдингизда тутинг! Оғзаки жавобни масъулияти деярли йўқ, лекин ёзма жавобники бор. Агар яна сарсон бўлишни истамасангиз Сиз билан ёзма равишда гаплашишларини талаб қилинг!
❗️Саволларингизни @yuristdan_javob_bot 👈 га юборинг!
👉 @Yurist_Blogerr