Юрист блогер /расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Ҳуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз.
Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz
БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
Ариза ва шикоят ёзиб бериш хизмати 👉 @Yurist_ariza_xizmati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


❗️ЁШЛАРГА 7 ЙИЛ МУДДАТГА ВА 100 МЛН СЎМГАЧА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 14.02.2025 йил кунги ПҚ-62-сон “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан,


2025–2027 йилларда “Ёшлар бизнеси” дастури амалга оширилади:

➖ Мазкур дастур доирасида жумладан, “Бизнесга биринчи қадам” лойиҳасига мувофиқ 18 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ижтимоий солиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга онлайн шаклда имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредитлар имтиёзли микроқарз сифатида ажратилади.

✅ “Ёшлар учун иш ўринлари” лойиҳаси асосида ЯТТ сифатида фаолият юритувчи ёш фуқароларга, шунингдек, таъсисчилари ёш фуқаролар бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи кичик тадбиркорларнинг камида 20 та иш ўрни яратишни назарда тутувчи лойиҳаларига имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга 5 млрд сўмгача маблағлар ажратилади.


Бепул савол-жавоб 👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️ ДИҚҚАТ

❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!


✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди

📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,

➖ фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.

✔️Фуқаро амал қилиш муддати ўтган биометрик паспортини ўз вақтида ID-картага алмаштирмаслиги — яъни, ҳақиқий бўлмаган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик БҲМнинг 3 баравари, яъни 1 125 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️АКЦИЯ ВАҚТИ

⚡️"TIMMER"- соч ва соқол олиш учун синалган восита!

➖ Ушбу мослама орқали сиз:

✅ сочларни осон олишингиз

✅ соқол ва мўйловларни қиртишлашингиз

✅ турли-туман ҳажмдаги бириктирмалар ёрдамида ишингизни осонлашитиришингиз, муҳими, бу ишни ҳеч қандай муаммоларсиз бажаришингиз мумкин!.

Нархи 57 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб eтказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/564896
https://100k.uz/oqim/564896
https://100k.uz/oqim/564896


❗️ТАРАФЛАРДАН БИРИ СУДГА КЕЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

📄 Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан,


➖ Фуқаролик ишлари бўйича судларда ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ёки бошқа хабарномалар топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

✔️ Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.

❗️Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт.

❗️Агар жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ёки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ёхуд жавобгар иш юритилишини қасддан чўзаётган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.

✅ Тарафлар ишни ўзининг иштирокисиз кўришни ва ўзларига суд ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхасини юборишни илтимос қилишга ҳақли. Агар ишнинг ҳолатлари бўйича зарур бўлса, суд тарафларнинг суд мажлисида иштирок этишини шарт деб топиши мумкин.

✔️ Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилинган ишда иштирок этувчи шахс вакилининг келмаганлиги ишни кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди.

▪️ Прокурор ёки адвокатнинг узрсиз сабаблар билан келмаганлиги тўғрисида суд хусусий ажрим чиқаради, бу ҳақда тегишинча юқори турувчи прокурорга ёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясига маълум қилади.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️ МУҲИМ

❗️МИГРАНТЛАРНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИГА 750 000 СЎМДАН БИР МАРТАЛИК МОДДИЙ ЁРДАМ ПУЛИ БЕРИЛАДИ . 

📃 01.03.2022 йилдаги ПҚ-149-сон Президент қарорига кўра,

❗️ҳар йили ҳоким ёрдамчиларининг ёзма тавсияномасига асосан:

➖ боқувчиси хорижга меҳнат миграциясига чиқиб кетган ва “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатда бўлган оилаларга БҲМнинг 2 баравари (750 000 сўм) миқдорида бир марталик моддий ёрдам пули берилиши белгиланган.


Бепул савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️БОЗОР ҲУДУДИНИНГ БЕЛГИЛАНМАГАН ЖОЙИДА САВДО ҚИЛИШ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ!

📄
Вазирлар Маҳкамасининг 253-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидалари"га кўра,

➖ бозор ҳудудида объектларни жойлаштиришнинг тасдиқланган схемасидан ташқари қўшимча савдо ўринларини ташкил этиш тақиқланиши кўрсатилган.

📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 168-моддасига асосан,

➖ бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️МАНИКЮР ВА ПЕДИКЮР

✅ Ушбу гигеник тўпламда тирноқлар, кутикулалар ва тери парвариши учун барча керакли анжомлар мавжуд. Ҳусусан, катта ва кичик "кусачка", тирноқ қирқиш ускуналари ва "пилка"лар хамда бошқа ускуналар мавжуд, бу эса турли тирноқлар ва кутикула жойларида ишлаш имконини беради.

➖ Анжомлар юқори сифатли пўлатдан тайёрланган бўлиб, узоқ вақт давомида Сизга хизмат қилади. Ушбу тўплам бежирим қути ичида жойлашганлиги сабабли ушбу анжомларингизни ўзингиз билан исталган жойда бемалол олиб юришингиз мумкин.

Нархи 89 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
👇
https://100k.uz/oqim/620023
https://100k.uz/oqim/620023
https://100k.uz/oqim/620023


❗️ЖАМОАТ ЖОЙЛАРИДА "СИГАРЕТ" ЧЕКИШ ЖАРИМАГА САБАБ БЎЛАДИ!

📃 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 56 прим 1-моддасига кўра;

➖ иш жойларида, соғлиқни сақлаш, таълим, спорт-соғломлаштириш муассасаларида, ёнғин чиқиш хавфи бўлган жойларда, шу жумладан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ва бошқа жамоат жойларида тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш, бундан тамаки маҳсулотини истеъмол қилиш учун махсус ажратилган жойлар ёки хоналар мустасно, — базавий ҳисоблаш миқдори (375 000 сўм)нинг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️СУБСИДИЯ ОРҚАЛИ ОЛИНГАН УЙ-ЖОЙНИ КРЕДИТИ УЧУН ЙЎНАЛТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР ДАРОМАД СОЛИҒИГА ТОРТИЛМАЙДИ

📄 Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,

➖ Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган

Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг солиқ даври давомида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг 80 баравари (92 400 000 сўм)гача қисмига татбиқ этилади.


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


⚡️Дазиран сув филтири

❗️Ҳозирги кунда асосий муаммолардан бири бу тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжнинг ортиб бораётганлиги десак адашмаймиз. Бунинг акси эса, айнан тоза ичимлик сувининг камайиб бораётганлиги.

☝🏻Биз Сизга тавсия қилаётган ушбу филтрнинг ички меҳанизми ўзида зарра ва хлоринларни ушлаб қолади ва Сизга ўзингиз истаган тоза сувни чиқариб беради

Нархи 97 000 сўм

🚗 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд

БУЮРТМА БЕРИШ
👇
   👇
https://100k.uz/oqim/539383
https://100k.uz/oqim/539383
https://100k.uz/oqim/539383


❗️БОЛАЛАР НАФАҚАСИ ОЛМОҚЧИ БЎЛГАН ОИЛА КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛА БЎЛИШИ КЕРАК!

⚡️САВОЛ:
Болалар нафақасини кам таъминланмаган оилалар ҳам олиши мумкинми ?

⚡️ЖАВОБ:
Вазирлар Маҳкамасининг 21.10.2021 йил кунги 654-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,

➖ Болалар нафақаси ва моддий ёрдам мазкур низомда белгиланган тартибда оила аъзоларининг тақдим этган аризаларига асосан «Ягона реестр» АТ орқали кам таъминланган оила деб эътироф этилгандан сўнг тайинланади деб кўрсатилган.

✏️ Яъни, болалар нафақаси ва моддий ёрдам олиш учун ариза берган оиланинг ижтимоий ҳолати юқоридаги низом талаблари асосида электрон ахборот тизими орқали ўрганилганида ўша оила кам таъминланган деб топилсагина уларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари тайинланиши мумкин. Йўқса йўқ..


Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️ТОМОРҚАНГИЗДА МЕҲНАТ ҚИЛИБ ХАМ РАСМИЙ МЕҲНАТ СТАЖИГА ЭГА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИНЛИГИДАН ҲАБАРДОРМИСИЗ ?

📃 Президентнинг 366-сон қарорига кўра,

➖ ўзининг шахсий томорқа ер участкасида қуйидаги фаолият турлари билан шуғулланаётган фуқаролар томонидан йилига БҲМнинг камида 1 баравари (375 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, улар расмий банд бўлган аҳоли тоифасига киритилади ва ушбу давр уларнинг меҳнат стажига қўшилади:

чорвачилик (қорамол, қўй, эчки, от ва бошқалар);

✅ иссиқхона;

✅ паррандачилик (бедана, курка, ғоз, ўрдак);

✅ қуёнчилик;

✅ асаларичилик;

✅ балиқчилик;

✅ боғдорчилик;

✅ лимончилик;

✅ гулчилик.

✏️ Маълумот учун: ўзини ўзи банд қилиш учун ижтимоий солиқ йилига бир марта тўланади ва ижтимоий солиқ тўланган йил учун ўзини банд қилдирган шахсга бир йиллик меҳнат стажи ёзилади.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


🌹 ҲУРМАТЛИ АЁЛЛАР!

➖ Бугунги байрам билан барчангизни чин қалбдан табриклаймиз!

✔️ Байрам муносабати билан сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий ҳотиржамлик, оилаларинга тинчлик ва тотувлик тилаймиз.

👉 @Yurist_Blogerr


❗️БУГУН БАРЧА ҲОДИМЛАР БИР СОАТ ВАҚТЛИРОҚ УЙЛАРИГА КЕТИШЛАРИ МУМКИН!

📃Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан,

➖ байрам (ишланмайдиган) кунлар арафасида кундалик иш муддати барча ҳодимлар учун камида бир соатга қисқартирилади деб белгиланган.

✅ Эртага 8 март, — хотин-қизлар байрами, дам олиш куни сифатида белгиланган кун. Бугун 7 март, демак бугун барча ҳодимлар ишдан 1 соат эртароқ уйларига қайтишлари мумкин.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


⚡️МУҲИМ

❗️ХОТИН-ҚИЗЛАР ВА ЁШЛАРГА 33 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ТАЪМИНОТСИЗ КРЕДИТ БЕРИЛАДИ

📄 Президентнинг 13.10.2020 йил кунги ПҚ-4862-сон қарорига асосан,

➖ тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган кичик тадбиркорлик субъектларига 33 миллион сўмгача бўлган миқдордаги микрокредитлар таъминотсиз ажратилиши кўрсатилган. Фақат талабгор шахслар нодавлат таълим ташкилотлари, профессионал таълим муассасалари, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ҳамда унинг ҳудудий филиаллари махсус сертификатини олган бўлишлари талаб этилади

✅ Ушбу таъминотсиз кредитлар «Микрокредитбанк» АТБ хамда АТ Халқ банки томонидан хар бир талабгорга 33 миллион сўмгача бўлган миқдорда берилади.

✏️ Ушбу ва бошқа турдаги имтиёзли кредитларни олиш, кредитни қайтариш, кредит тарихи билан боғлиқ муаммоли ҳолатлар хамда бошқа шу каби ҳуқуқий саволларингиз бўлса қуйида бизга ёзиб қолдиришларинг мумкин!


Савол юбориш  👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


❗️ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН ШАХСЛАРНИНГ НОРМАТИВ ДАРОМАДИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ ?

⚡️САВОЛ;
Мен ижтимоий нафақа олиш учун Солиқ органига тўлов қилиб ўзини ўзи банд қилдирганлар рўйхатига киритилсам, шунда менга ҳар ойлик қанча норматив даромад ёзилади ?

⚡️ЖАВОБ;
Ҳукуматнинг 654-сон қарори билан тасдиқланган Низомда,

➖ ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромадлари миқдорини аниқлашда даромад аниқланаётган даврда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори (Ҳозирги кунда 1 155 000 сўм)нинг икки баравари (2 310 000 сўм) миқдорига тенг бўлган бир ойлик ўртача норматив даромад миқдори қабул қилинади деб белгиланган.

✏️ Яъни, Сиз ўзингизни банд қилиш орқали ҳар ойда манашу 2 310 000 сўм даромад топаётган шахсга айланасиз. Сиз ўзини ўзи банд қилганликдаги фаолиятингиз натижасида амалда қанча даромад топаётганингиздан қатъий назар Сизни бир ойлик норматив даромадингиз манашу суммага тенглаштирилади.


Бепул савол-жавоб 👇
@yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
             @Yurist_Blogerr


❗️ҲОЗИРГИ ОДАМЛАР СОДДА ЭМАС..

✏️ Бир куни толиби илм устози пиру комилдан сўрабди: « Устоз, Роналдо билан Месси ҳамма жойда бирга гапирилади, айтингчи улар ака-уками ?» Шунда устоз: «Йўқ бўтам йўқ. Бу икки боксчининг бир-бирига умуман алоқаси йўқ» деб жавоб берган экан.

➖ Қизиғи шундаки, ўшанда шогирт устозининг жавоби тўғрилигига хаммани ишонтирмоқчи бўлган эмиш.

✏️ Гап шундаки, ҳозирги кунга келиб расмийларимиз орасида анашундай шогиртга ўхшаган, анорни олма эканлигига бошқаларни ишонтирмоқчи бўлиб юрганлар кўпайиб бораётгандек назаримда. Лекин, ҳозирги кунда одамлар ким нимани гапиряпти, нимага гапиряпти, кўзлаган мақсади нима ва қаердан олиб гапиряпти хаммасини тушунадиган даражага етиб бўлган. Агар расмийларимизнинг ўзлари ҳали буни тушунмаган бўлса ва эски анъаналарини давом эттираверса, ҳалқ орасида кулги бўлгани қолади холос...


✈️ @Yurist_Blogerr


⚡️ФУҚАРО ПЕНСИЯГА ЧИҚИШИ УЧУН ЕТАРЛИ ИШ СТАЖИГА ЭГА БЎЛМАСА НИМА БЎЛАДИ ?

📄 "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунга кўра,

➖ пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади

📃 Юқоридаги қонуннинг 7-моддасига асосан, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

✏️ Демак, иш стажи манашу 20 ёки 25 йиллик талабга жавоб бермайдиган фуқароларга ёшга доир пенсия ишлаган иш стажига мос равишда тайинланавериши мумкин. Фақат, энг кам стаж етти йилдан хам кам бўлмаслиги керак!

Савол юбориш  👇
       @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш 👇
                  @Yurist_Blogerr


❗️Аёллар TBC Bank'ни танламоқда

Пул шунчаки туриши керак эмас, у — ишлаши лозим. Шунда муҳим мақсадлар учун жамғариш осонроқ бўлади. Ўзбекистонлик 61 000 эркак ва 29 000 аёл ушбу фикрни қўллаб-қувватлади ва аллақачон ўз жамғармаларини сақлаш ҳамда кўпайтириш учун TBC Bank'га омонат қўйишга қарор қилди. TBC Bank омонатларининг энг қулай томони — сиз ўз жамғармангиздан доим фойдаланиш имкониятига эга бўласиз.

Бу нима учун муҳим?
✅ Омонат жамғармаларни қадрсизланишдан ҳимоя қилади.
✅ Пул қўшимча даромад келтира бошлайди.
✅ Молиявий ҳолатингиз барқарор ўса бошлайди.

TBC UZ иловасида омонатни тўғридан-тўғри очинг, бу — тез, қулай ва фойдали.

Омонат шартлари билан бу ерда танишинг.


⚡️МУҲИМ

❗️"АЁЛЛАР ДАФТАРИ"ГА КИРИТИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ УЙ-ЖОЙИНИ ТАЪМИРЛАШ УЧУН УЛАРГА 11 250 000 СЎМГАЧА МАБЛАҒ БЕРИЛАДИ

📃 Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра,

➖ "Аёллар дафтари" рўйҳатида бўлган, боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар учун зарур ҳолларда, сектор раҳбари хулосаси асосида оғир турмуш шароитидаги (уй-жойи таъмирлашга муҳтож, бироқ оиласининг моддий имконияти етмайдиган) хотин-қизларнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари олиб борилиши кўрсатилган.

➖ Қарорда хар бир уй-жойни таъмирлаш ишларига «Аёллар дафтари» жамғармаси ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдори (Ҳозирги кунда 375 000 сўм)нинг 30 баравари (11 250 000 сўм)гача миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.

✏️ Фақат ўша гап! Бизда аксарият имтиёзлар автоматик равишда қўлланилмайди. Қонунчиликдаги имтиёзларни билган билади, билмаган Тик Токда видео кўриб юраверади. Шунинг учун ўзингизга керакли имтиёзни излаб ўзингиз боришингиз керак. Имтиёз Сизни топиб келмайди...


Бепул савол-жавоб👇
        @yuristdan_javob_bot

Каналга уланиш👇
           @Yurist_Blogerr

Показано 20 последних публикаций.