Шундай бир давр булиб утдики, эркаклар угил тарбиясида умуман иштирок этмади. Ишлади ё чойхонада банд булди. Бу пайтда эридан ёлчимаган хотинлар худди узларини идеалидагидек итоаткор угилларни тарбиялашди. Чизган чизигидан миллиметригача огишмайдиган угиллар авлоди шаклланди. Буни nice guy syndrome хам дейилади, яъни узбекчасига мӯъмин-қобил бола десак булади. Ундайлар узининг шахсий умурткасига эга эмас, фақат бошкаларни (айникса онасини) рози ва хурсанд қилишни ҳаётини пировард максади деб билади. Охир оқибат шундай угиллар ҳатто уйлангач ҳам узининг шахсий оила бошкарувини икки куллаб онасига топшириб куяди. Онаси хаттоки ётогига ҳам кириб чикиб юраверади. Шахсий ҳудуд деган тушунча йук. Йигит эркак булиб узи бирор мустақил қарор қабул килолмайди. Ундай угилга нима кийиш, нима ейиш, нима иш қилиш, кимга уйланиш, хуллас хамма нарсани онаси ҳал қилиб беради. Онаси бир кошини чимарса хотинга талоқ ҳам бериб юбораверади. Ундай оналарнинг манипуляция ядро куроли бу шунча бокдим, карадим деган куз ёши ва она рози Худо рози дейишлиги. Ва у ўғил она топилмайди, кўча тўла хотин, белим тўла бола дейди.
✍ Анвар.К
https://t.me/YaqinOzbek
✍ Анвар.К
https://t.me/YaqinOzbek