👆👆👆👆аввалги қисмлар
19- ҚИСМ
Тоировга мол эртага тушдан кейин етиб келиши керак. Демак , у Райҳонани индинга эрталаб чақириш чорасини кўради. Чақирганда ҳам эрта сахардан эмас, тахминан тушликка яқин ёки айнан тушлик вақти тугашидан сал ўтиб йўқлайди. Сабаби ҳозир ҳаво иссиқ , ҳарорат ортган сари юрак бетоқат бўлаверади. Тоиров режалаштирган операция айнан шу вақтда ўтказиш учун энг мақбул ечим ҳисобланади.
Биз эса унга "ёрдамлашиб" юборамиз. Бунинг учун индинга тонг сахардан сиз, - Қораев Алига юзланди...
* * *
-"Ваниҳоят бугун барчаси тугайди, - туни билан уйқуси қочган Тоиров тонгнинг ёришишини анчадан буён бунчалик интизор бўлиб кутмаган эди ,- энди ғалвирни сувдан кўтарадиган вақт келди. Шу иш тугасин қайтиб бу номаъқулни емайман. Битта инъекция ва шу билан барчаси тамом. Аммо Ёрқинойни боплаб туширдим. Алоҳида дори буюртирдим деб яна эллик минг кўкини ундирганим зўр иш бўлди-да. Шу топган пулларим умримнинг охиригача еб ётиб яшашимга етади. Бирорта бизнесга тикиб қўйсам борми , ўз - ўзидан туғиб ётаверади.
Фақат шу бугундан ўтиб олсам бас. Қани энди календарнинг шу санаси йўқ бўлиб қолса. Қани энди бирдан эрта бўлиб қола қолса.
Қизиқ эртага шу вақтда нима қилаётган бўлар эканман. Аммо бугун кечаси нима қилишни аниқ биламан. Ҳали ишдан келай бўккунимча ичаман. Бутун дунёни унутгунча ичаман. Эртага эса барчасини бошидан бошлайман.
Хуллас , ундан у ёғига ҳалол яшаганим бўлсин. Ҳали бўйнимга ўша қизнинг хуни тушадику, уни ҳам ювишим учун ҳалол яшамасам бўлмайди.
Қани , Зоиржон ҳазрати олийлари ! Бахтли келажак сари олға !"
Зоиржон Тоиров ширин тамшанганча ўрнидан туриб ювиниш хонасига йўл олди . Соқолини қиртишлаб, одати бўйича юз- қўлини совунлаб обдон ювди.
Ювиниб ,тараниб бўлган Тоиров аёли тайёрлаб қўйган нонуштани иштаҳа билан еди. Сўнгра аёлини ҳайрон қолдирганча куннинг иссиқлигига қарамай аччиқ кофе ичди- да, ишхонага йўл олди.
Зоиржон Тоиров ҳали йили тўлмаган оқ ласеттисига ўтирар экан "Шу ишдан қўлимга тушадиган пулимга биринчи ўринда машинамни янгилайман" дея ўйлади ва йўл- йўлакай амалдаги режасини яна бир бор пишитиб кетди .
У манзилга етиб қолганда телефони икки маротаба безовта жиринглади.
Тоиров шошилмай ласеттисини хар кунги машиналар қўйиш йўлагига тақаб ҳайдаб борди-да , уни тўхтатганидан сўнг салонни ичида телефонига назар ташлади . Шу пайт Зоиржонни "йўқлаётган" бегона рақам учинчи бора ўчиб - ёна бошлади.
- Алло ,- деди рақамга уланар экан Тоиров кўнглидан "Бу ким экан?"деган саволни ўтказганча.
- Алло ,- эркак кишининг ҳовлиққан овози эшитди тармоқдан , - бу кардиолог Зоиржон оканинг рақамларими ? Тоировнинг?!
- Ҳа, Тоиров мен бўламан, хўш ҳизмат ?- сўради Тоиров иложи борича ҳотиржамликни йўқотмасликка ҳаракат қилганча.
- Ока , ман беморингиз Райҳона Мардонбекованинг эриман,- деди овоз эгаси салом - аликни ҳам насия қилганча ,- бизга сизнинг ёрдамингиз керак.
- Эшитаман ,- деди бир ютиниб олганча Тоиров , - нима бўлди ?
- Райҳона билан кеча дам олгани тоғ ён- бағрига чиққандик. Билмадим баландликка кўтарилганимиз учунми , кеча бироз мазаси қочиб , сўнгра яна ўзига келганди. Бугун сахардан яна аҳволи ёмонлашди. Қарасам бўлмайдиган. Кейин шаҳарга қайтадиган бўлдик. Йўл- йўлакай битта ҚВПга киргандик. Тилини тагига аллақандай тинчлантирувчи дори томизишди-ю "Вақтни йўқотмай зудлик билан малакали шифокорга етказиб олиб боринг" дейишди. Шунга ...
- Қанчада етиб келасиз ? - деди Тоиров суюниб кетганлигини овозидан билдириб қўймасликка ҳаракат қилиб сўз оҳанггига ташвиш фонини қўшишга ҳаракат қилганча.
- Ярим соатга қолмай шифохонага етиб борамиз - деди Али ҳамон ўша ташвишли оҳангда.
- Тезлашақолинг унда ,- деди Тоиров ,- мен ҳам ҳаракатга тушдим
- Хўп ,- шу сўз айтилиши билан алоқа узилди. Тоиров машинадан тушиб телефонини чўнтагига солмоқчи бўлаётганда қўнғироқлар бўйича суҳбатни ёзиб олувчи "запись" тугмаси босилиб қолганлигини кўриб илжайди.
"Ол қулим , - дегани шудир-да ўйлади у клиникага йўл олар экан ,- йўлим ўз - ўзидан очилаётганига ўзим ҳам ҳайратда қолдим- ей"
@Xazon_Rezgi /56