XazonRezgi (Official Channel)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!
Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Бозорда.

У пайтларда қишлоқда бозор дегани ҳозиргидай ҳар кунлик эмас, фақат якшанба кунлари бўларди.
Эрининг ўлимидан сўнг бева қолган Робия етти ёшли қизини бозорга жўнатди. Қўлига зарур маҳсулотлар рўйхатини ёзиб берди: бир килодан картошка, пиёз, сабзи, парварда, ярим кило гўшт... Шунга етадиган пул тутқазди.
Тушга яқин қизи майишиб, бир дунё нарсани кўтариб келди. Робия бозорликни олиб кўрар экан, хурсанд бўлди: қизи корига ярайдиган бўлиб қолди! Раҳматли эри ҳаёт бўлганида-ку, ҳар якшанба ўзи бозорлик қиларди, қизи бозор ораламасди. Сабаби, деҳқон бозорига аёл зоти қадам қўймасди. Бугун бозорда юрган етти ёшли қизча ҳамманинг эътиборини тортгани бежиз эмас.
Робия кўнгли тўлиб, қизига раҳмат деди. Қизи эса, чўнтагидан пулларни чиқариб берди.
— Бу қанақаси?! — деди Робия ҳайрон қолиб. — Бунча нарсани қайси пулга олиб келдинг?
Қизининг кўзи йилтиллади:
— Ҳеч ким пулимни олмади. Картошкачи амакиям, пиёзчи амакиям: «Раҳматли отанг яхши одам эди, ёш кетди», деб бир килодан эмас, икки килодан берди. Пулимни эса олишмади.
Робиянинг мижжасига ёш қалқиб чиқди.

©интернет

@xazon_rezgi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎁 LOLA ASLANOVADA – $500 LIK DARSLAR BEPUL! 🎁

Sizni eksklyuziv darslar kutmoqda:

6 xil libos modellashtirish
👗 Oqshom libosi tikish texnologiyasi
🧥 Jaket shim tikish
👖 Kilot shim va klassik kostyum shim yaratish
🎀 Karsetni noldan tikish texnologiyasi
🧥 Palto noldan tikish texnologiyasigacha
👗 Karsetli oqshom libosini tikish bo‘yicha to‘liq darslik
👗 Sarafan modelini noldan tayyor holatigacha bo’lgan darslik

Bularning barchasi $500 turadi, ammo siz uchun Ramazonda BEPUL!

💡 Bu imkoniyatni qo‘ldan boy bermang! Tajribangizni oshiring, daromadingizni ko‘paytiring!

Darslarni hoziroq qo‘lga kiritish uchun havola ustiga bosing👇
👉 https://t.me/Ramazonbox_bot?start=sovga2
👉
https://t.me/Ramazonbox_bot?start=sovga2


Репост из: Sara Xabarlar - Tezkor Yangiliklar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Диққат

‼️ Фарғонада ижарага яшайдиган хонадонда нарколаборатория ташкил этган шахслар ушланди.

Тезкор тадбир давомида улар ижарага яшаган хонадондан бозордаги баҳоси 9 млрд сўмдан ортиқ бўлган қарийб 13 кг. синтетик наркотик моддалари олинди.

Бу ҳақда Давлат Хавфсизлик Хизмати хабар берди.

Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг👇🏼

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE


Дарвоза ва устун

- Ҳа,  ота яхшимисизлар,  онам яхшиларми?
Ота хириллаб йўталади,  кўзойнагини тақади.
- Кечагидан яхшиман,  ўғлим дарвоза қурайлик,  ён четиям нураб қолибди,  йиқилиб бита яримтага шикаст етказмасин. 
– Эээ, ота дарвоза маҳкам,  тўғрилатиб қўяман,  ёз келсин.
   Баҳор,  ёз ўтди.  Куз келди.  Ота ётиб қолди.  Ўғил яна кўргани келди. 
–Ўғлим,  дарвозани таъмирламадикда,  маҳалладаям энг эски тахта дарвоза бизники қолди.  Уканг пул жўнатаман деганиди,  дараги йўқ.  Сан бошлайвер,  уканг пулини беради. 
– Эээ, ота дарвозага биров қараб ўтирибдими!?
Келаси баҳор уста соламиз,  уйларингизгача таъмирлаймиз.

Орадан бир хафта ўтиб,  ота дунёдан кўз юмди...
Вафоти куни ука ҳам Россиядан етиб келди. Ўша куни кечга нақшинкор темир дарвоза ҳам топиб келишди,  лекин ўрнатишга улгуришмади.  Чунки дарвозанинг УСТУНИ йўқ эди...

Бахриддин Асрор

https://t.me/xazon_rezgi


😱 Бу Таомларни Сахарликда ёки Ифторликда асло ея кўрманг 😳🤦‍♀

Халқимиз севиб итеъмол қилувчи ушбу 7 та таомни истеъмол қилмасликни тавсия этамиз, бу таомлар Саратон касаллигини келитириб чиқарувчи хақиқий Қотил таомлардир...
Батафсил ўқиш учун босинг👇


#Диққат!
Аёллар Учун Ажойиб тест 🟢

Диққат билан қаранг, кўпчилик хато жавоб берадиган савол!

Суратдаги қизлардан қайси бири турмушга чиқган? 🤔


#мулоҳаза_учун_мавзу

У пайтлар ...

Бундан бир неча ўн йиллар аввал , тўғрироғи битирувчи синф ўқувчиси бўлган маҳалим эди. Туман марказида иккита- бизнинг ва қўшни мактаб озгина масофа оралиқда жойлашган эди. Синфдошим Марҳабо ўша қўшни мактабда ўқийдиган Оля исмли қиз билан уришиб қолганди . Нима сабабданлиги ҳозир ёдимда йўқ. Хуллас дарсдан қайтар вақтимиз ўша қиз тўғримиздан чиқиб қолса Марҳабо унга сўз қотишдан , у қиз ҳам (қайтмайдиган хилидан эканлиги аниқ эди) жавобини бермасдан кетмас эди. Икковлари ён - атрофдагиларнинг хай-хайига қани кўнса ?!
Кунлардан бир куни навбатдаги "айтишувда" Оля Марҳабога ташланиб қолди . Мен уларга яқин масофада эдим. Дарров жанжални бостириш учун ўртага тушдим. Тасаввур қилинг . Қоқ пешин вақти. Туман маркази. Кўча одамлар билан гавжум пайт. Жанжални тез орада бостирдик. Бироқ уришганларнинг ҳар иккиси эмас , балки уларни ажратмоқчи бўлган менгинанинг юзимни расвоси чиққан эди. Оля ҳар икки бетимни мушук тирнагандек ўткир тирноқлаб ташлаганди. Ўша воқеани қачон эсламай бир неча кун ловуллаб ачишиб азоб берган юзим , бир неча ой тирноқ изи кетмаган "ҳусни- жамолим" ёдимга тушаверади. Бу воқеанинг ёдимдан ўчмаслигига яна бир сабаб бор. Бу энг асосийси аслида. Ўша куни уйга қайтиб келганимда онажонимдан эшитмаган танбеҳ- у, дашномим қолмаганди . Улар "Энди кўча- куйда қандоқ бош кўтариб юраман? Одамлар "Фалончининг қизи кўчада юз юлишар қиз бўлибди" деган гапни қандоқ кўтараман бу ёғига ?" деб қаттиқ изтироб чеккандилар. Мен айбсиз эканлигимни , уларни ажратмоқчи бўлганимни ҳарчанд таъкидламай, онажоним барига ўзимни айбдор қилгандилар. "Ўша дугонангга шунчалик меҳрибон экансан , аҳвол шу юз юлар даражага келгунича қараб турмаслигинг керак эди" дегандилар ўшанда улар узил- кесил.
Ҳозир ўйлайман. Онам ўша Олянинг кимлиги билан ҳам қизиқмабдилар. Мактабига бориб қилган иши учун жавоб ҳам талаб қилмабдилар. Улар учун муҳими қизлари ва унинг шаъни эди. Бу нарсани йиллар ўтиб тушундим.
Шу баҳонада ҳар қандай шароитда вазиятга холисона баҳо беришни , тўғри қарор қабул қилишни ва асосийси онамни ортиқча ташвишга қўймасликни ўргандим. Марҳабо эса ... Юзи менчалик "бежалмаган" бўлса-да уям мендек гап эшитгани аниқ. Негаки у Оля билан бошқа ҳеч қачон уришмади. Аслида ўртада талашадиган "отасининг моли" ҳам бўлмагани рост эди.
Ҳозир эса болалик қилиб фарзандининг ручкасини олиб тегажоқлик қилган синфдошининг устига "Мани болам санга подаркамас!" дея дағдаға билан бостириб келаётган онажонларни , синфга кириши билан "Қайси биринг манга тегсанг, аям , адам кунингни кўрсатади" деган жажжи болажонларни кўрсам ўша - барчасига ўзимни айбдор қилган онажонимни эслайман...
У вақтлар тарбия бериш усуллари бошқача эдими дейман...

Муаллиф: Хазонрезги

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Kuniga 8 soatlab internetda bo‘sh o‘tirib ,qarz va kreditlaringizdan xalos bo‘lishni orzu qilmang!

🫥Qachongacha instagramda boy va baxtli ayollarni kuzatib umr oʻtkazmoqchisiz?

〽️ O‘z ustingizda ishlash uchun bugun nima qildingiz?

‼️Men sizga shaxsiy rivoj uchun eng to‘g‘ri tanlov beraman

Ishimiz uyda o‘tirgan holda onlayn ishga qo‘lizda sensorli telefon bo‘lsa bo‘ldi ✌️


✅Loyiha, 100% ishonchli
🔗Qiziqqanlar, ishlamoqchi bo'lganlar marhamat, lichkaga murojat qiling
@ZEBO_BRONZA_LIDER

https://t.me/ersag_soglom_hayot_va_daromad


ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ КУН ТАРТИБЛАРИ

–  Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар. Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр  қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар. Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар. Маросимдан келибоқ, яна ишга киришардилар. Сўнгги бир йилдан бери парҳезда бўлганлари учун кўпинча маросимдан келиб, уйда чой ичардилар. Чой ичишлари узоғи билан 15 дақиқага борарди. Кейин тушгача ишлардилар. Ўзлари учун кунда 10 саҳифа китоб таълиф қилишни вазифа қилиб олгандилар. Вазифалари тугамагунча тўхтамасдилар, не бўлмасин, уни бажарардилар. Ҳатто сафарда ҳам имкон топди дегунча ишларини давом эттирардилар. Одатда пешиндан кейин ҳафтанинг баъзи кунлари дарс ҳалқалари бўлар, баъзи кунлари эса сузишга борар эдилар. Шунингдек, яна баъзи кунлари шомдан кейин дарс берсалар, бошқа кунлари шомдан кейин баскетболга борардилар. Ҳафтада икки марта сузиш, икки марта баскетбол, бешта дарс ва бир нечта мажлис бўларди. Бу бардавом ва бир маромдаги тадбирлар бўлса, ундан ташқари, турли йиғинлар, сафарлар ҳам кетма-кет бўлиб турарди.

Ҳазратнинг вақтига Аллоҳ таоло барака бериб қўйган эди. Буни у киши билан ҳамнафас бўлган инсон ҳам ўз вақтидаги ўзгаришдан сеза оларди. У кишининг вақтга бўлган эътиборларидан Аллоҳ таоло у кишини бу каромат билан сийлаган бўлса, ажаб эмас. Ҳазратнинг вирдларидан яна бири – ҳар доим таҳоратли юрардилар ва ҳар бир таҳорат кетидан икки ракъат нафл ўқирдилар. Кечқурун соат ўнда, кечикиб кетса, ўн ярим-ўн бирларда уйқуга ётардилар. Баъзан хуфтонни эртароқ ўқиб, кейин ётиш олдидан таҳоратни янгилаб, витрни ўқирдилар. Ҳазрат бирор лаҳзани ҳам зое қилмас эдилар. Вазифаларни ўтаб бўлган пайтлари Қуръон тинглар эдилар. Қуръони Каримни кўп ўқир ва эшитар эдилар. Озгина фурсат бўш бўлиб қолсалар, зикр қилиб ўтирар эдилар. У киши бадиий адабиётга ҳам қизиқардилар. Илмий ишлардан бўшаган пайтлари турли бадиий асарлар билан ҳам танишиб турар, ҳикматли шеърларни ўқишни, тинглашни яхши кўрар эдилар.

© Шайх ҳазратларининг умр йўлдошлари – Исмоил махдум қизи Фотима ҳожи онамиз.

@xazon_rezgi


❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹Glavniyga qoʻyish uchun:
👇👇👇
Glavniyga ismlar MANOSI rasm toʻplamlari
Glavniyga chiroyli rasmlar toʻplami
Glavniyga chiroyli rasmlar toʻgplami
Glavniyga chiroyli rasmlar toʻplami

Gullar rasmi kanali
Ismlarga chiroyli bezaklar✅
  👆👆👆👆
Reklama tez orada oʻchiriladi qoʻshilib oling))

Hamkor kanalimiz :👇👇
BAHORGI FASON KOʻYLAKLAR
BAHORGI FASON KOʻYLAKLAR
BAHORGI FASON KOʻYLAKLAR

Modalar olamida
👆👆👆👆
 
Silka Oʻchib ketmasdan Albatta Qoʻshilib oling 👆


Цемент сотувчи йигитнинг айтганлари

“…тўғрисини айтсам, мен илгари ўғри бир бола эдим. Ўрганиб қолган эканман, ов илинжида бош тиқмаган тешигим қолмаган.

Бировнинг ҳамёнини ковлаш, дўкондан ниманидур сўрамасдан олиш, қўшнинг молига кўз олайтириш – булар мен учун майда чуйда ишлар эди. Бу жаҳилият замонларимни ҳеч эслагим келмайди. Аммо ўн йиллар муқаддам нажиб бир ибрат содир бўлдиким, ўғриликни ташлаттириб қалбимга имон чўғини солган у воқеани ҳар доим эслаб тураман.

Миршаб (милиса) халқи ўғриларни яҳши танийди. Уларда қандайдир ички сезги, ички туйғу бўлади, шекилли. Тажрибали миршаблар юриш-туришидан қўл ва кўз ҳаракатларидан боланинг кимлигини фарқлаб олади.

Бир куни менинг йўлимни тўсган миршаблар ҳам тажрибалилардан эди.
-Ўғрига ўхшайди, - деди бири иккинчисига.
Кўп тўқнаш келган эмасманми, ўзимни эркин, бепарво тутаман. Бирон нарсани исботлашга уриниш бефойда барибир.

-    Бўлимга олиб бориб, яхшилаб текшириш керак, - деди иккинчиси.
Худо кўрсатмасин.
-    Ока ?! – дея бир оғиз сўз билан эътироз ва ҳайрат билдираман.
Мени бошдан-оёқ кўздан кечирар эканлар:

-    Ҳов анави чўнтагингдаги нима? – дейди.
-    Ҳужжатим! – дейман ва беихтиёр кўйлак чўнтагимдан “ҳужжатимни” чиқариб бераман. Бу “ҳужжат”ни чўнтагимга қачон, қаерда ва нима учун солиб қўйганимни ўйлаб, ҳали бугунгача ўйимнинг охирига ета олмайман.

-    Ие, бу Ёсин сураси-ку?! – дея улардан бири йўл бўйида тик турганича, бисмиллоҳ деб ўқий бошлади: - Ёсин. Вал Қуръанил ҳакими иннака ламинал мурсалина ъала сиротим-мустақим. Танзилал-ъазизир-роҳим…
Мен довдирадим, донг қоттим. Чунки, аввало ёнимда ҳужжатим ёқ, иккинчидан, ёлғончи бўлдим…

Худо ҳаққи, Аллоҳ уларга инсоф берди. Қўлимга Ёсинни – Аллоҳнинг каломи битилган мўжаз китобчани тутқазаркан, бири иккинчисига:
-    Юр, кеттик, бу бола ўғри эмас, - деди.
Улар ўз йўлига, мен уйга қайтдим.

Шу-шу ўғриликни ташлаганман. Қалбимда Аллоҳнинг каломига ихлосу муҳаббат ҳам ўша воқеадан кейин пайдо бўлди…
Тўғри гап, китобни ҳарфлаб қийналиб ўқирдим. Аллоҳга осон экан: уйда ётиб олиб, жуда кўп китоб ўқиб ташладим арабий имлони тузук-қуруқ билмайман-у, аммо намозни канда қилмайман.

Мана, кўриб турганингиздек тинчлик учун шу бозорга чиқиб цемент сотаман. Бир кун ундай, бир кун мундай. Аллоҳ берган ҳалол ризқни олиб бориб бола-чақага едираман, ота онамнинг дуосини оламан”.

Қалбида ички бир ҳаяжон гупуриб турган бу йигитнинг айтадиган гапи кўп эди. Ҳолбуки, вақтим зиқ. Гап-гапга уланиб бошланиб кетган суҳбатни тўхтатиш ниятида цементнинг нархини яна бир бор сўраб, нари кетдим.

“Мусулмонлар тақвим китоби”дан

@xazon_rezgi




"Ҳалолнинг томири тоғдай"

Тадбиркор” юрагини ушлаб қолди, ранги оқариб, кўзи бўзарди. Мана, неча ҳафтадирки касалхонада. Улгурган-улгурмаган ишларини сарҳисоб қилди. Ўйлаб қараса, умри алдам-қалдам билан ўтибди, истеъдодини юрт хазинасини ўмаришга, эл ризқидан юлишга сарфлабди. Оқибатда эса, мана.

~ У яшаѐтган уй кошона эди. Машинасини ҳар ойда алмаштирар, одамларга ўзини кўз-кўз қилишни ёқтирарди. Уйига бирон ҳожат билан, айниқса, қарз сўраб келганларни жини суймасди.
Қарзни фоизга оладиганлар эса бошқа гап...
Уни қачон, қандай миқдорда ундириш ҳақида ширин хаѐлларга берилиб ҳузурланарди.
Сўнгги марта ҳам шундай бўлганди. Ишончини қозонган, олганини айтган фоизи билан доим вақтида қайтарадиган мижози бу сафар ундан катта устама билан қайтаришга ваъда бериб маблағ сўради. Синашта эмасми, дарров ишонди.

…Кунлар ўтди. Айтилган фурсат ҳам етиб келди. Ўша кеча тинч ухлолмади. Оладиган фойдани ўйлаб юраги ҳапқирса-да, негадир кўнгли ғаш эди. “Мижоз” келавермагач, уни ўзи излаб борди.
Унинг “муҳим операция” устида қўлга тушганини эшитганида эса... Қолганини эслолмади.
Мана, энди касалхонада... Ногаҳон, ѐнидаги китобга қўл чўзди. Дуч келган жойидан ўқий бошлади:

“Ота ўғлига насиҳат қилди: Болам, ҳаромнинг боши тоғдай, томири қилдай бўлади. У қанчалик қудратли, серҳашам кўринмасин, куни келиб чирт узилганини билмай қоласан. Ҳалолнинг боши қилдай, томири тоғдай бўлади. Кўринишда заиф туюлса ҳам, унга ҳеч қандай куч зарар қилолмайди”.

“Тадбиркор”нинг пешонасини тер босди. Бу сўзлар унга қарата айтилаётгандек эди.

©интернет

@xazon_rezgi


ҚАБРГА КЎМИЛГАН КОВУШ

Андижон вилоятида бир неча кун олдин бир аёл ҳаммани олдида эски ковушини олиб, қабристонга кўмиб келди. Бу ҳолатни кузатган қўни-қўшнилар ва яқинлари ундан нега бундай қилганини сўрашди, аммо у жавоб беришни истамади.

Бироз вақт ўтиб, аёл вафот этди. Ортидан эса уч кун ўтиб эри ҳам вафот этди. Бу сирли ўлимлардан ҳайратга тушган маҳалладошлар маҳаллий имомга мурожаат қилишди. Имом қабристонга бориб, яқинда дафн қилинган ковуш кўмилган ерни текширишларини маслаҳат берди.

Одамлар қабристонга бориб, ковуш кўмилган жойни очганларида ҳайратдан йиқилиб қолишди. Қабр очилганида эса…


Рўзадорлар огоҳ бўлинг!

Кундузлари рўза тутасиз, кечалари масжидларда таровеҳлар ўқийсиз, Аллоҳни зикр қиласиз, садақалар берасиз, инсонларга ёрдам қиласиз, уёқдан буёққа югуриб яхшилик қиласиз ва бир кун битта одам келади, бир грамм ҳам ҳаракат қилмай, чарчамай, ҳамма савобларингизни олиб кетади... Балки ҳеч ҳам ёқтирмаган бир инсонингиз олиб кетади бу савобларни. Уни сиз билиб ёки билмасдан ғийбат қилиб қўйган бўласиз!

Ғийбат мана шундай нарсадир!

https://t.me/Xazon_Rezgi


РАМАЗОН ОЙИДА СОДИР БЎЛДИ😭ДАХШАТЛИ ВОҚЕА ДУБАЙДАН ЎЛИГИ КЕЛГАН ФОХИША ҚИЗНИ ҚАБРИНИ ОЧИБ КЎРИШДИ😱😰

Менинг исмим Надия 2003 йилман.
Бир қурқинчли воқеанинг гувохи бўлдим, Дугонамнинг опаси бор эди унинг Шу йили дубайдан касалик юқтириб қайитди, тўғрироғи узини эмас жазатини юборишди.
Дугонамга рахимим келди у жуда тушкун холатда эди, уни ёнида қолдим.Жанозани эртасида тунида мени уйғотди, уни ёнида эдим ушанда соат 03:20 дақиқа утар эди.Менга еғлаб опам тирик, у кийналяпти уни опкеламан деди.
Уни ахволани куриб Отаси қизига ишониб қабрни очтиришга қарор қилдилар. Қабрни очишганда қурқинчли аянчли ходисани гувохи бўлишди ....

😱ТЕЛЕГРАМИ ДОДЛАТГАН ХАЁТИЙ ХИКОЯ


ДАВОМИНИ УҚИНГ👈+https://t.me/Taqdirlar_Qismatlar_Hikoyalar/93732


🛑   Саркопения нима?

40 ёшдан ошган аёллар ва эркаклар ўқиш керак!

Кексаликда одамда қандай биологик ҳодиса (саркопения) пайдо бўлади?

Саркопения аслида қариш натижасида мушак массаси ва скелет кучини йўқотишдир.

Бу даҳшатли ҳолат.

Келинг, саркопенияни аниқлаймиз!*

1. Тик туриш одатини ривожлантириш учун... шунчаки ўтириш эмас!
Ўтира олсанг, ётма!

2. Агар кекса одам касал бўлиб, касалхонага ётқизилган бўлса, ундан бошқа дам олишни, ётиб дам олишни ва ётоқдан турмасликни сўраманг!

Агар сиз бир ҳафта ётсангиз, мушак массасини камида 5% йўқотасиз!

Ва қариялар мушакларини тиклай олмайди!

Одатда, ўзига ёрдамчи ёллаган, кўп кекса одамлар мушакларни тезроқ йўқотади.

3. Саркопения остеопороздан ҳам ёмонроқ!

Остеопороз билан сиз шунчаки йиқилишдан эҳтиёт бўлишингиз керак!

Саркопения эса нафақат ҳаёт сифатига таъсир қилади, балки мушак массасининг этарли эмаслиги туфайли қонда қанд миқдорини ҳам оширади!

4. Энг тез йўқотиш - оёқ мушакларининг атрофияси!

Чунки одам ўтирганда ёки ётганда оёқлар қимирламайди ва оёқ мушакларининг кучи пасаяди.

Бу савол айниқса муҳим!

*Саркопениядан эҳтиёт бўлинг!

Зинадан кўтарилиш ва тушиш...югуриш ва велосипедда юриш - бу мушак массасини оширишга ёрдам берадиган ажойиб машқлар!

Кексаликда ҳамма учун ҳаёт сифати яхшиланиши учун.

Ҳаракат қилинг...мушакларингизни беҳуда сарфламанг!

Қариш оёқдан бошланади!

Оёқларингизни фаол ва кучли тутинг!

▪️Ёши ва кунлик қариши билан оёқларимиз доимо фаол ва кучли бўлиб қолиши керак.


▪️Агар сиз атиги 2 ҳафта давомида оёқларингизни қимирлатмасангиз, ҳақиқий оёқ кучи 10 йилга камаяди.

Шунинг учун юриш каби мунтазам жисмоний машқлар жуда муҳим!

Оёқлар - бу инсон танасининг бутун оғирлигини кўтарадиган устун тури.

Ҳар куни сайр қилинг!

Қизиғи шундаки, инсон суякларининг 50% ва мушакларнинг 50% оёқларда жойлашган.

Оёқларда инсон танасидаги энг катта ва кучли бўғинлар ва суяклар ҳам мавжуд.

Инсон фаолияти ва инсон ҳаётида ёнаётган энергиянинг 70% икки оёқлилар томонидан амалга оширилади.

Оёқ тана ҳаракатининг марказидир.

Иккала оёқ биргаликда инсон танаси нервларининг 50%, қон томирларининг 50% ва улар орқали оқадиган қоннинг 50% ни ўз ичига олади.

Қариш оёқдан бошланади!

▪️ ҳатто оёқ машқлари етмиш саксондан кейин ҳам ёш билан ҳеч қачон кеч эмас

▪️ Кунига камида 30-40 дақиқа пиёда юринг.

Оёқларингиз етарлича ҳаракат қилишини таъминлаш ва оёқ мушакларини соғлом сақлаш.

Илтимос, ушбу муҳим маълумотни 40 ёшдан ошган барча дўстларингиз ва оилангиз билан баҳам кўринг, чунки ҳар бир киши кундан-кунга қариб бормоқда.

Саломатлик ўз ихтиёримизда!

Барчага саломатлик тилаб қоламан.


https://t.me/Xazon_Rezgi

14.2k 3 737 4 102

• Оппоқ ранг гўзалликни, қора эса ҳунукликни билдирмайди. Чунки кафан оқ бўлсада, қўрқинчли. Каъба қора бўлсада, чиройли. Инсон ахлоқи билан инсон, кўриниши билан эмас.
• Агар эркаклик баланд овоз билан ўлчанганда эди, кўппак эркакларнинг саййидига айланарди.
• Агар аёллик нафосати яланғочлик билан белгиланганда эди, маймун ҳамманинг кўзини ўйнатган бўларди.
• Кўзни юқори кўтариб, йўқни Аллоҳдан сўрагандан, нигоҳни қуйи қаратиб, борига шукр қилган яхши.
• Чиройнинг ярми тавозеъда бўлса, қолган ярми табассумли афвдадир!

https://t.me/Xazon_Rezgi


Хуш, карзингни олиб келдингми? Бугун туламасанг, жонинг билан тулай-
сан.
- Сотиладиган, пул киладиган хеч нар-сам колмаган. Сизга хотинимни колди-раман, - деди.
Дод-фарёд кутардим, аммо мени эши-тадиган, рахм киладиган хеч ким йук эди. Гурухбоши эримнинг гапига мири-киб кулди.
- Сен факат мендан эмас, мана шу хо-нада утирган хаммадан карздорсан. Улардан карзингни кандай килиб узмокчисан? - деди.
Иймонини сотган, виждонсиз эрим жо-
нини куткариб колиш учун хеч нарса-
дан кайтмайди.
- Хотиним бутунлай сизларники. Бутун-лай олиб колишингиз мумкин.


Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Омонмисиз, қадрдон!

Дуоларимиз такрор! Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин
!

https://t.me/Xazon_Rezgi

Показано 20 последних публикаций.