XazonRezgi (Official Channel)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!
Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Оқшомингиз осуда ўтсин...

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


#СЕНСАН_СЕВАРИМ

- Болам , ҳалитдан буён телефон қиламан, нега кўтармайсан? Телефонинг овозсиз режимга тушиб қолмаганми мабодо ?!

Терлаб - пишиб келган отасининг сўзларидан Жаҳонгир беихтиёр чўнтагини пайпаслади: "Телефони йўқ!"

- Оббо ! Телефонинг тушиб қолибдими ?!

Шунда Жаҳонгирнинг ёдига телефонини охирги марта чўнтагига сув ичиш учун чўккалаганида солгани ёдига тушди. Телефони ўша ерда тушиб қолдимикан ?!

- Шунақага ўхшайди , мен ҳозир қарай-чи? - Жаҳонгир ишини ташлаб сув идиши турган дарахт сояси тарафга юрди. Жавлон ака ҳам кўнгли ҳижил бўлганча ўғлининг изидан эргашди.

Жаҳонгир ярим соат теварак-атрофни тит-питини чиқариб телефонини қидириб тополмагач кайфияти тушиб кетди: Эҳ! Қанча керакли маълумот бор эди-я бу телефонда ?! Айниқса узун тунлар Шаҳноза билан ёзишган смслари. Жаҳонгир ушбу смсларни бўш вақтлари қайта- қайта ўқиб қизнинг ўзини қайта кўргандек дили яйрар эди ...

- Қўй болам . Шунга ҳам сиқиласанми ? Топилмаса садқаи сар,- ўғлини юпатишга шошилди Жавлон ака ,- инсофли битта яримтани қўлига тушган бўлса қайтариб берар. Ҳозир одамларга эълон бериб юборамиз "Топганга суюнчиси бор" деб. Мабодо топилмаса айтганимдек куйинма . Янги бўлгиси келгандирда шу телефонни . Клиентлар кетиши билан қиладиган биринчи қиладиган ишимиз сенга энг зўр телефон олиш бўлади.

Жаҳонгир ўзига қўшиб дадасининг ҳам кайфиятини бузгиси келмай унинг сўзларига "хўп" дея бош ирғаб қўйди.

Йўқ... Эълон қилинган суюнчи ҳам телефонни топилишига сабаб бўла олмади.
Жаҳонгир телефонини йўқотиб қўйганига ўзини худди юрагини бир бўлаги узилиб қолгандек ҳис қиларди. Ўша бир бўлакнинг номи Шаҳноза эканлигини йигит кўнглининг туб- тубидан тан оларди.

"Эртага ҳам боғдан чиқа олмайман,- хўрсинганча ўйлади Жаҳонгир,- демак янги телефонни индинга сотиб олишим мумкин... Эҳ- ҳей ! Унгача Шаҳноза билан хабарлаша олмай қанча қийналар эканман. У ҳам обдон ҳавотир олса керак..."

▪️▪️▪️

-Ухла энди , вақт ҳам алла-маҳал бўлди ,- Жавлон ака сўрида мунғайиб ўтирган ўғлига қараб юраги ачиб ,- насиб қилса эртага яна бир жаҳд қилсак, шу билан марра бизники. Индинга фалон сўм дегин, ўша оғзингдан чиққан пулни бераман. Бозорни энг олди телефонини оласан.

- Хўп ,ада . Яхши ётиб туринг,- Жаҳонгир отасини ортиқ қийнагиси келмади , бироқ кўнгил ғашлиги ҳали бери тарк этай демасди.

- Жавлооон акааа ! Ҳов Жавлооон акааа!

Жаҳонгир эркак кишининг баланд овозда чақиришидан уйғониб кетди. "Тинчликмикан ? Ҳали тонг ёришгани йўқ- ку?!" - уйқули кўзларини базўр очиб бошини кўтарди Жаҳонгир.

- Ҳооов, Нормурод ! - овоз берди Жавлон ака ,- келинг. Мен ҳозир юз- қўлимни чайиб олай.
Жавлон ака ўрнидан тургунча бўлмай Нормурод ака унинг устига бостириб келди :

- Уйимиз куйди, ака ! Уйимиз куйди!
- Тинчликми ? - Жавлон аканинг овозида титроқ яққол сезилди.
- Анави савдоргарлар бизни чув тушириб кетишди. Юк ортилган уччала машина ҳам жойида йўқ. Ярим кечада нишабликка қўйилган юк машинасини овоз чиқармай секин ўрнидан жилдириб суриб қолишибди .
Ражаб икки ўғлини машинани ёнига қўриқчиликка қўйиб қўйган экан , иккаласи ҳам тарракдек қотиб бехуш бўлиб ётганмиш.
Жаҳонгирнинг кўзларидан зумда уйқу қочди.

- Ўша ерга борайлик,- Жаҳонгирга дадасининг овози узоқ-узоқлардан эшитилгандек бўлди ,-бизнинг машинанинг олдида ҳам бугун Тоҳирнинг ўзи ётаман деган эди...

@Xazon_Rezgi /23

#давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги


Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

10-қисм

    Шаҳноза Жаҳонгирнинг саволига жавоб қайтармай аста бурилиб кета бошлади. Бироқ унча узоқлашмай ортига ўгирилди.

    - Ростини айтсам сизнинг ойингиз билан танишишни истардим. Совчи бўлмаса ҳам меҳмон бўлиб келсалар бош устига кутиб олардик. 
   
   - Бу жавобингизни ҳа деб қабул қилсам бўладими ? - қизга умид билан термулди Жаҳонгир

  - Билмасам,- айёрлик билан елка қисди Шаҳноза ,- қандай тушунсангиз тушунаверинг.

   - Яхши ,- кайфияти кўтарилиб кетди Жаҳонгирнинг ,- фақат озгина , озгина кутиб турасизда , майлими ? Қишлоқда бир хафталик зарур ишимиз бор. Даламиздаги меваларни Россияга жўнатиб олсак бўлгани , кейин қўлимиз бўшайди. Ундан сўнг ойим ва холамларни олиб шаҳарга қайтаман.

    Шаҳноза Жаҳонгирга жавобан "Сукут- аломати ризо" қабилида индамади .
       Айни дамда ҳар икки ёшнинг юраги бахтдан сармаст ураётгандек  эди.

    ▪️▪️▪️

      - Уч кунда ҳосилни териб , боғни тозалаб , юкни  чиқариб юборишимиз  шарт ,- деди Ғайрат оғзидаги сақичини чап- чап чайнаганча,- қандоқ бўлмасин улгуриб берасиз- да , ока.

     Жавлон ака Ғайратнинг йигит кишига ярашмайдиган бу қилиғига ғаши келса-да , ўзини тутишдан бошқа иложи йўқ эди:

   - Хўп бўлади ,укажон ,- деди у ўнг қўлини кўксига қўйганча ,- албатта улгуришга ҳаракат қиламиз.

    - Мен бугун яшикларни боғингизни бошига туширтираман. Ўзингиз яхши тушунасиз , оғир юк машинасини нишабликка қўймасак бўлмайди.
     Сиз эса қозон - товоқнинг ҳаракатини қилиб қўйинг. Эрта сахардан эса ёлланма ишчиларни нархлашиб  олиб келарсиз . Менимча сизга иккита катта автобуснинг одами етиб қолар- ов.
   Ош- овқат ва иш кучи ҳаражати ўртадан бўлади. Элликка -эллик. Ишчиларни тушириб бўлишингиз билан тушликка бозор қилиб келасизлар.

    - Яхши,- деди Жавлон ака ишлар кўламини чамалаб ,- мен бугун бўлмасам маҳалла чойхонасидан идиш- товоқ гаплашмасам бўлмас экан. У шундай деди- ю хаёлидан "Яхшиям Жаҳонгир шу ерда , бўлмаса бир ўзим қаерга югурардим?" деган фикр ўтди.

    - Боризга шукр , ока ,- деди Ғайрат оғзидаги сақичини чеккага туфлар экан ,- аммо лекин мард одам экансиз. Ҳаётда ҳар хил одамларни учратдим. Баъзан шунақанги милжимларга дуч келдим- ки , берган "закалат"имни башарасига отиб кетган вақтларим ҳам бўлган.
     Ғайрат шундай деб Жавлон аканинг қўлига яна пул тутқазди :

   - Бу ерда минг доллар. Эртанги нонушта ва тушликка ишлатиб турарсиз. Охирида келишиб кетамиз.

    Жавлон ака "хўп" дегандек бош ирғади. У айни дақиқалардан бошлаб ўзини оламжаҳон юмушлар кутиб турганини билса ҳам руҳи енгил , жисми тетик эди...

     ▪️▪️▪️

    Одам келажакка ёруғ умидлар билан назар ташласа, орзулар йўлларига ишонч куртакларни қадаб турса  эртадан кечгача тиним билмай ишласада  чарчоқни асло ҳис қилмас экан. Жаҳонгир ҳам икки кундирки , бирровга  нафас ростлашга вақтини қизғанади. Қўли ишда , хаёли Шаҳнозада. Ҳаёлида Шаҳноза уларникига аллақачон келин бўлиб тушгандек ... Гоҳи яшил- мовий кўзлари билан жилмайганча кафтига пиёла қўндириб чой узатаётгандек бўлади. Гоҳида ҳовли супураётган, гоҳида эса ... Эҳ бу хаёллар. Бунчалар тотли бўлмаса...

   - Яна икки соат ғайрат қилиб юборасизлар,- Жаҳонгир клиент Ғайратнинг ўнг қўли Дониёрни овозини бош кўтармай таниди,- қолган тўрт қатор дарахтлар  эртага алоҳида терилади. У дарахтларнинг ҳосиллари сал майдароқ экан,- Дониёр шундай деб Жаҳонгирга юзланди,- укам, эртага элликтача ишчи етади . Кўп одам олиб келманг. Автобус эмас иккита газель гаплашсангиз ҳам бўлади.
    - Мани бригадам келади,- деди Шоилёс деган ишчи ,- биз жами қирқ етти кишимиз. Ўзимиз боғингизни охиригача саранжомлаб берамиз. Бошқаларнинг жавобини бугун бериб юбораверинг.
    Жаҳонгир Шоилёсга "Кечга гаплашамиз" деган жавобни берар экан , Дониёрдан ,- юкларни эртага олиб кетасизларми ? - деб сўради .

    - Ҳисоб- китоб қилиб чиқиб кетгунимизгачаям эртага ярим кеча бўлади. Қўшни деҳқонларни юклариям бир вақтда йўлга чиқади.
    Дониёр шундай деб жавоб берганча Жаҳонгирдан узоқлашди.

@xazon_rezgi             /22


Ҳаммадан сени , сени
кўп суйдим ...😔

Оқшомингиз осуда ўтсин...

Каналга уланиш
👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


#СЕНСАН_СЕВАРИМ

   - Дадаси , - бирдан ваҳимага тушди Муқаддас опа,- пулларни бетига қарамай  бунақа карра- карра сочадиган инсонлар "мошенник" эмасмикан ? Берган пуллари қалбакилигини текширтирмадингизми ? Битта кўрган одамига "Ма санга!" деб шунча пулни шарт берган одамларни энди кўришим. Олдинам четга мева сотганмиз- у , аммо ўша пуллар боғнинг йиллик ҳаражатини базўр қопларди.

    - Воҳма қилма , хотин. Ҳозир замон бошқа. Одамлар пулни пулга уриб пул топаётган давр ҳозир. Ундан кейин эрта баҳордаги   қора совуқ кўп вилоятлардаги меваларни гулидаёқ қақшатиб кетди. Ўзимиздаям кўп жойда мевалар ҳаккам - дуккам бўлиб ётибди. Бизнинг ерлар сойликда жойлашгани учун ҳосил омон қолди. Шунинг учун бу йил мева пул бўляпти. Шунинг учун мана бунақанги савдогарларнинг патагига қурт кириб қолган.
   Қолаверса ҳозир йўлда, гарчи ўзим яхши билсам ҳам,  Тўравойнинг дўконига кириб долларнинг қалбаки-ҳақиқийлигини текширтириб олдим,- қошини қоқиб қўйди Жавлон ака,- Тўравойнинг айтишича бу долларлар ҳақиқий экан . Уям "Омадингизни берсин , босин ака!" деди . Ма буларни олиб қўй. Сўраганимда берасан.

    - Ҳайрият ,- деди Муқаддас опа эри узатган пулларни олар экан,  - илойим яхши кунларимизга буюрсин, дадаси .

    - Юкни чиқариб олайлик ,- орзуга берилди Жавлон ака ,- кейин совчиликка юра бошлайсан. Жаҳонгирингни бошини икки қиламиз. Мениям невара суйгим келяпти. ...Бола ҳидини соғиндим.

    Муқаддас опа эрига жавобан ширин энтикиб қўйди.

    ▪️▪️▪️

    Шаҳноза дадаси Қаҳрамонга турмушга чиқиш ҳақидаги таклифини безиллаб эшитган эди. Бироқ Ғулом ака Шаҳнозани ҳайрон қилганча гапни очишга очиб қўйиб бу мавзуга қайта тўхталмай жимиб кетди.
    Шаҳноза отасининг сокин тортиб қолганига  "Дадам бу сафар ҳам менинг кўнглимга қарадилар шекилли" деб ўйлаб ҳурсанд бўлганди.

     Қиз шўрлик бу сокинлик катта тўфон олдидаги асабий жимлик , улкан  тўнтарилишга тайёргарлик эканлигини қайдан ҳам билсин ...

▪️▪️▪️

    - Шаҳноза ?

    - Лаббай ?

    - Совчи қўйсам менга турмушга чиқармидингиз ?

    - Вооой ...

    - Нима вооой ?

    - Дабдурустдан нега бунақа савол , Жаҳонгир ака ? Назаримда сиз икки , уч йилсиз уйланмайдигандек кўрингандингиз?

   - Ойим билан дадам тўйингни
бу йилдан қолдирмай қилиб юборамиз дейишяпти . Ойим яқин- атрофдан келин қидиришга ҳам тушибдилар. Мен уларни жудаям яхши кўраман. Шунинг учун эшикма- эшик қиз қидириб қийналишларини истамайман. Менга қолса битта эшикни чертсалар-у ишлари битақолса...

   Шаҳноза жилмайди ."Бирам ажойибда шу Жаҳонгир ака ,- ўйлади у,- чиройли-чиройли гапларни гапириб кўнгилга йўл топиб ташлайди-я ?!"

   - Шаҳнозааа... Жавоб бермадингиз-у...


@Xazon_Rezgi          /21

#давоми_бор

Муаллиф:   Хазонрезги


Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

9-қисм

- Хўп ака , сиз нима десангиз шу. Аслида нима қилиш керак? Ўша асаббузарни  қайтиб ўрнидан туролмайдиган қилиб тўшакка михлаб ташлайликми? Ўзини ҳожатига яролмайдиган бўлсинми ?

   Ғулом ака ўйланиб қолди :

   - Менимча бу урфдан қолган жазо. Шундай қилгинки , четдан кузатган одам уларнинг аҳволидан баҳра олсин. Умр бўйи ишлаб ҳам косаси оқармайдиган қилиб қўйишнинг иложини топиш керак.
 
   - Унда нозик нуқтасини топиб қулочкашлаб соларкармиз-да! Отаси борми ўша сўлтаматнинг ?!
  
   - Отаси деҳқон. Гектар- гектар ер олиб боғ қилган экан . Яна экин- текин ҳам. Аммо шунча ишлаганига яраша жуда бадавлат ҳам бўлиб кетмаган. Ўзича "виждонли, иймон- инсофли"дирда.

    - Бўлди ака. Манзилни беринг. Боғини бир кўрайлик-чи ?! Шунга қараб бир хафтага қолмай ишингизни битириб берамиз.

   - Эшит ...
 
    Ғулом ака Жаҳонгир яшайдиган манзил ва унинг отаси ҳақидаги маълумотларни миридан - сиригача Қосимга етказар экан , ич- ичидан "Сеними шошмай тур, оёғим остидан чиқиб асабга тегиш қанақа бўлишини сенга бир кўрсатиб қўяй" деб ўйлаганча ич- ичидан янир эди.

▪️▪️▪️

     Жавлон аканинг бугун димоғи чоғ бўлиб белгиланган вақтдан барвақт уйга қайтди.
      Эрининг авзойидан ўзи билан бир хушхабар олиб келганини фаҳмлаган Муқаддас опа уни очиқ чеҳра билан кутиб олди:

   - Ҳаа дадаси ,- деди у эрига банкадаги  совуқ чойдан қўйиб  узатар экан, - билсак бўладими , намунча кайфингиз чоғ? Худди- ки, лотереясига фалон миллион чиққан одамга ўхшайсиз- а?

    - Эээ хотин сўрама , ҳозир бир гап айтаман , эшитганингдан сўнг ўзинг ҳам минг қўйли бойдек босар- тусарингни билмай қолишинг ҳеч гап эмас.

   - Айтингда унда ? - деди Муқаддас опа юзлари ёришганча ,- босар- тусарни  билмай қолиш қандайлигини ҳам бир ҳис қилай.

    - Хўп яхши ,- Жавлон ака ҳовлидаги супага яхшилаб жойлашиб ўтириб оларкан аёлига ҳам қўли билан жой кўрсатди,- баққа ке сен ҳам.  Туш пайти энди овқатланаман деб тургандим чайлани йўлини чангитиб иккита иномарка даламизга кириб келди. Бундай ҳайрон бўлиб улгурмай уларнинг ичидан тўртта пўрим кийинган эркаклар тушиб келди. Ҳар бирини қўлида , бўйнида алламбало занжирлар , яна ялт- юлт тилларанг соатлар тақиб олишганми- эй. Дала бўлсаям бирпасда  ҳамма ёқни атир ҳиди тутиб кетса де.
     - Ҳа!- деди Муқаддас опа эрининг завқланиб сўзлаб бераётган ҳикоясини берилиб тинглаганча. Бунга сари Жавлон ака янада жўшиб сўзлай кетди:

   - Хуллас гапнинг индаллоси бу одамлар Қозоғистон орқали Россига юк чиқарадиган "клиент"лар экан. Ҳар клиентлар-ки бир нафасига бир қозон ош пишгудек. Улар унча- мунчага сан-ман қилиб ўтиришмади. Гапни чўрт кесишди - қўйишди. Уларни етаклаб келган уч дала наридаги Ҳотам "пачоқ" ўртада турди. Гаплашдик, келишдик. Қўл олишдик , хотин, қўл олишдик. Ўн етти гектар боғдаги "Лето" олхўрисини  келаси хафтага яшил ҳолича
бирортасини  хато қилмай алькага босишадиган бўлишди. "Ҳосил яхши , бирортаям қурт тушганини кўрганимиз йўқ деб қўлимга беш минг кўкида закалат санаб беришди. Бунга ёрдамчи ишчиларни ёллаб турамиз. Уларнинг ош - овқати ҳам ҳозирча  шунинг ҳисобидан бўлиб туради. Хўўўп... Ўша клиентларнинг каттаси Ғайратнинг айтишича, улар йирик ҳисобда иш қилишаркан. "Таваккални бир йўла қиламиз"- деди у.  "Бизга шунақа боғингиз ҳажмидаги боғлардан уч - тўрттасини топиб ўртада турсангиз , хизмат ҳаққига ҳар боғ учун икки минг кўкида берамиз, олхўридан ташқари ўртаки олмаларни ҳам мошинга босамиз" деди у. Ҳотам пачоқ мени боғимни шунақа қилиб далолат қилиб икки минг ишлаб олибди.  Шундан сўнг мен ҳам меҳмонларни  Ражаб , Нормурод , Тоҳирларнинг дала - боғига олиб бориб ҳизмат ҳақимни  олдим. "Бугунча икки минг олиб туринг , юкингизни олиб чиқиб кетаётганда қолган тўртиниям қўшиб берамиз" деди Ғайрат.


@Xazon_Rezgi            /20


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
😢Қозонимни қиздириб, пичоқ билан қириб тозалайман деб оловга қўйгандим! Эсимдан чиқиб қолибди, эриб тешилиб қолди...

Буни кўрган овсиним менга видеодаги "влажные" салфетка ўраш усулини кўрсатди. Айтишича анча йилдан бери қозонини шу усулда тозалар экан!

Синаб кўрдим! Натижа БОМБА! Бу усул анча осон ва арзон экан. Бизга асосан 3 та нарса керак бўлади. Булар... Давоми👇


#дилимдагилар

Кел, яшайлик улашиб меҳр,
Ғам камайсин, майли, биттага.
Ким билади бирор куни сен,
Мен бўлмасман, балки, эртага...

Узилсада ришталар бир кун,
Боғлайвериб солмайлик тугун.
Не бўлса ҳам кечиргин бугун,
Мен бўлмасман, балки, эртага...

Юравергин кўнглингни хушлаб,
Ерни айлан, осмонни ушлаб.
Қўнғироқ қил, ҳеч йўқса, эслаб,
Мен бўлмасман, балки, эртага...

Озорлансанг ранжима сира,
Таъбимизни қилмайлик хира.
Мерос қолсин ширин хотира,
Мен бўлмасман, балки, эртага...

Манзил йироқ, масофа олис,
Йўл бўлади бизлар юрган из.
Қолган йўлни босарсан ёлғиз,
Мен бўлмасман, балки, эртага...

Ширин сўзни дариғ тутмагин,
Дардингни айт ичга ютмагин.
Фурсат бўлар дея кутмагин,
Мен бўлмасман, балки, эртага...

Рўмолимни секин тортиб қўй,
Кўзёшимни бир бор артиб қўй,
“Кераксан” деб бугун айтиб қўй,
Мен бўлмасман, балки, эртага...

Умму Амина

Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️‼️

СИЗ АНЧАДАН БЕРИ ОЗИШНИ ХОХЛАЙСИЗ У ЛЕКИН УДДАЛАЙ ОЛМАЯПСИЗМИ 👏

БОШКА ГУРУХГА КУШИЛДИЗ МЕНЮСИ СИЗГА ТУГРИ КЕЛМАЯПТИМИ 💡

📍 1-ойда 4-кгдан 12-кг гача
📍 2 ойда 10 кгдан 18 кг гача
📍 3 ойда 18 кг дан 25 кг гача

ОЗИШНИ ВА ЧИРОЙЛИ КОМАТ СОГЛОМ ХАЁТ САРИ КЕТТИК 🚀

Олий маълумотли ДИЕТОЛОГ ✅

📍 БИЗ БИЛАН ЕНДИ ХАМММАСИ ОСОН
ТЕЗДА УЛАНИП ОЛИНГ АЙНАН СИЗ ИЗЛАГАН ГУРУХ
👇👇👇👇

https://t.me/+zxDm0I-VQPFhM2Ey
https://t.me/+zxDm0I-VQPFhM2Ey


Етимнинг ҳаққи

(Бўлган воқеа)

Қўқондан Тошкентга икки мошина бўлиб, қурбон байрамини қариндошлар билан нишонлаш учун йўлга чиқдик. Отам, онам, орқада мен, тиззамда укам, синглим ва аммам. Иккинчи мошинада амаким оиласи билан... Йўлда кутилмаган мусибатга учрадик. Бизнинг мошинани йўлнинг у тарафидан келаётган камаз уриб юборди. Кўзимни очганимда касалхонада эдим. Ҳаммаёқ қий-чув, йиғи-сиғи... Бир онда ота-онам, аммам ва синглимдан айрилдим. Байрамимиз азага айланди.
Укам билан бувимникига кўчиб ўтдик. Кўп ўтмай бувим ҳам вафот этдилар. Амаким ва янгамнинг қўлида ҳаётнинг аччиқ, зарбаларига тик турган ҳолда яшай бошладик. Отамдан қолган уй-жой, мол-мулк ҳаммаси амакимнинг номига ўтди. Онамнинг тилла тақинчоқлари эса янгамни бисотига кирди. Биз ҳали ёш бўлганимиз учун, ҳеч нарса демасдан амаким ва янгамга итоат қилиб яшаб юравердик. Орадан 4 йил ўтди. Мен 16 ёшга кирдим.
Амакимнинг қизи эса 17 га. Иккимизга совчилар кела бошлади. Тақдирни қаранг-ки, ака-укага қўш келин қилиб узатадиган бўлдилар. Етимнинг кўрган куни қурсин...
Ҳамма яхши нарсалар опамга, менга эса шукр ҳақида насиҳатлар. Онамдан қолганлар менга етади деб ўзимни овунтираман. Адашган эканман. Янгам онамдан қолган тилла тақинчоқларни менга эмас, қизига тақди. Наилож қўлимдан нима ҳам келар эди. Аллоҳга солдим. Унинг Ўзи нақадар адолатли Зот! Ҳаёт ҳали олдинда.
Тўй ҳам ўтди...
Мен ҳомиладор бўлдим.
Овсинимда эса ҳа деганда янгилик бўлавермади. Аллоҳнинг инояти билан мен иккинчимни ҳам омон-эсон туғиб олдим. Овсинимнинг куни эса шифокорма шифокор ўтар эди. Орадан 4 йил ўтди. Овсиним ҳомиладор бўлди. Ҳамма ҳурсанд. Лекин уларнинг байрамлари узоққа етмади. Овсинимни қовуғидаги қаттиқ оғриқ билан касалхонага ётқизишди. Бола бачадонда ўлиб қолган экан. Шифокорлар болага қўшиб, бачадонни ҳам олиб ташладилар. Муллакам овсинимнинг даволаниши, дори-дармонига онамдан қолган тиллаларни сотиб ишлатиб бўлган эди.
Опам кўп яшамади, яшаттирмадилар. Ажрашиб кетди. Муллакам бошқасига уйланди.
Мен ҳозир амакимнинг бир фарзандининг ҳаётини айтдим холос... Қолган уч фарзандининг бошига келган ишлар ҳақида гапиришни истамадим. Етим ҳаққи бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам буюрмайди. Ақли бор инсон бошига келадиган мусибатлардан тўғри хулоса чиқариб олади.

©интернет

@xazon_rezgi

5.2k 0 32 7 159

#ДИҚҚАТ #МУХИМ
🔥 ҚОРИН АТРОФИДАГИ ЁҒЛАРНИ КЕТҚАЗИШ УЧУН АСЛИДА ҚИММАТ ДОРИЛАР ШАРТ ЭМАС

🔎 Озиш учун дорихоналардан уни атиги 5-6 минг сўмга харид қилсангиз бўлади

✔️ Қорин ва жигар атрофидаги ёғларни кетқизади
✔️ Соғлом вазн ташлашга ёрдам беради
✔️ Иштахангизни блоклайди
✔️ Қондаги қанд миқдорини тушириб қандли диабедни олдини олади


☝ Уни овқатдан олдин 1 стакан қайноқ сувга... батафсил ўқиш ...


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#хайрли_тонг

Умрингизнинг сўнгигача ғамлар эшик қоқмасин!

Қайғу, Хасад изласада, уйингизни топмасин!

Остонадан ҳатлаб ўтсин Меҳр ила Муҳаббат!

Сизга доим ҳамрох бўлсин Соғлиқ Тинчлик, Омад, Бахт!!


Чоршанба тонги муборак бўлсин.
Бошланган янги  кун омадли ва барокатли келсин


Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


#имтиҳон

ИЛК ТААССУРОТ

- Илтимос, онамларга ёқишга ҳаракат қилинг. Кўнгилларини олинг. Улар ҳар доим илк таассурот энг ҳақиқийси дейдилар.
       Нодир иложи борича Лайлони хафа қилиб қўймасликка интиларди. У онасининг икковларининг муносабатларига қаршилигини,  бошқа оила фарзандини келин қилмоқчи эканлигини, аммо шунда ҳам ўғлининг кўнгли учун бир бор Лайлоларникига совчиликка боришга кўнганлигини айта олмади. Нодир онасининг мард аёллигига тан беради. Агар Лайло маъқул келса ўз танловидан воз кечиб ўғлини қўллаб- қувватлай олишиниям яхши билади...
        Лайло ўзига ишонган қиз. У Нодирнинг илтимосларига хўп деб бош ирғади...
       Совчиларни кутиб олиш учун бошланган ҳаракат бугун ҳам давом этмоқда. Бозорлик қилинганда ҳамма нарса олинибди-ю, цитрус мевалар эсдан чиқибди.
         Ёлғиз қизининг яқин кунларда бахт саройига қадам қўйишидан "бохабар"  Шаҳло опа қизига икки бекат наридаги бозорга бориб келишини тайинлади.
        Бозордан шошилиб чиққан Лайло онаси қилган қўнғироққа чалғиб , кейинги растадан чиққан аёлга туртиниб кетди .
       - Кўзингизга қарасангиз бўлмайдими , хола ?!
       Айб ўзида бўлиб тургани ҳолда, онаси баробар аёлга дашном бераётган қизга қараб қолган аёл бир оздан кейин тилга кирди:
    -  Узр , қизим, айб менда ...
Аёл тўрхалтасидан тўкилган олмаларни йиғиштиришга тутинди. Бу вақтда Лайло анча жойга бориб қолган эди...
        Тушга яқин Нодир қўнғироқ қилди:
    - Бўлди , ойим сизникидалар
      Бир оздан сўнг Лайлони чақиришди. У бошини эгиб эшитилар- эшитилмас салом берган ҳолда совчиларга чой узатди. Барибир қизиқиш устун келиб , тўрдаги аёлга бир нигоҳ ташлаб олмоқчи бўлди ...
      - Тарбия берган ота- онангизга минг раҳмат,- деди у аёл  Лайло узатган чойни оларкан.
        Лайлонинг етти қават териси шилиниб тушди. У Нодирнинг онасини бугун иккинчи бор кўрган , ҳаётининг асосий имтиҳонларидан бири ва энг асосийсида "қониқарсиз"  баҳо олган эди ...

                                      Хазонрезги

Канал манзили 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g


Tikuvchilar sizni ko'p kuttiryaptimi, 😞
Narxlari ham juda qimmatmi? 💸
Unda bizning
Tikuvchilik olami 👈👈
kanalimizga qo'shiling 👍👍
O'zingiz oson usullarda tikib olasiz...
Bizda:
♦️Bolalar kiyimlari 🧒🏻👦🏻
♦️Ayol-qizlar kiyimlari 👩🏻🧕🏻
♦️Erkaklar kiyimlari 👨🏻‍✈️🤵🏻‍♂️
♦️Eng so'nggi fasonlar 👘🥻
♦️Andozalar 🧶🪢
♦️Videodarslar 🎧👩🏻‍🏫
♦️Professional tikuvchilardan
darslar jamlanmasi ✔️📢

Va bularning barchasi MUTLOQO
💯 TEEEKIN 👏👏
Kanalga qo'shilish uchun havola

👇
👉 t.me/+bByif-U-oGpjYjBi
👉 t.me/+bByif-U-oGpjYjBi
👉 t.me/+bByif-U-oGpjYjBi


#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Нима учун дейсанми ? Мен бизнесдаги асосий фойдани мана шу  уйимиз қурилишига тикиб қўйган эдим. Айланма фонд пули эса янги хомашё сотиб олишга тикиб юборилган эди. Гапнинг қисқаси Козим менинг ношудлигим ортидан нобуд бўлди. Уни малакали шифокорлар операция қилишмади. Қимматбаҳо дори- дармонлар билан муолажа қилдира олмадим.
   Орадан йиллар ўтиб мен яна бизнесдаги ўз мавқеимни тиклаб олдим. Менда эди етарлича пул, мол- дунё ва кунда буровга оладиган  виждон азоби бор эди.
    Орада Қаҳрамоннинг ҳолидан хабар олиб турдим. Унинг бувиси оламдан ўтгач йигитни ўз қарамоғимга олдим.
     Бор гап шу. Энди сенинг ҳам ҳаммасидан хабаринг бор. Биз яшаётган уй , мен юритаётган бизнес, савдо мажмуалари бари Қаҳрамонга тегишли. Бу унинг ҳаппа- и ҳалол ҳаққи.
    Менинг эса сен - кўзимнинг оқу - қораси бўлган қизимдан бошқа ҳеч вақоим йўқ.
    Мен узоқ ўйлаб масаланинг ечимини икковингизни турмуш қуришингизда деб ҳисобладим. Албатта бунда Қаҳрамоннинг сенда кўнгли борлигини ҳисобга олдим. Энди ...

   - Дада ...- Шаҳнозанинг овози инграганга ўхшаб чиқди ,- бир умр ўша Қаҳрамон аканинг бойлигини кўпайтириш учун ишлаган экансиз-да. Энди мени ҳам шу бойликлар учун қурбон қилмоқчимисиз ?
Ўзингиз "Сен менинг бутун жон- у жаҳонимсан, бор бойлигимсан" дер эдингиз. Қаҳрамон аканинг бойлигига Ўзингизда борини қўшиб бермоқчимисиз? Мен бунга асло рози бўлолмайман...

    Шаҳноза кўзларида ёш билан хонадан югургилаб чиқиб кетди.

    Ғулом ака унинг ортидан афсус - надомат билан тикилиб қолди. У шу ўтирганча бир соатга яқин қилт этмай ўтирди.
     Бир соатлардан сўнг қўл телефонини олиб тегишли рақамга уланган Ғулом ака Шаҳноза чиқиб кетган ҳовли тарафга қараганча важоҳат билан гапни чўрт кесди :

   - Қосим ! Иш бор. Битта лайча почамга беҳуда осилавериб асабимни ниҳоятда бузди. Шу итни думини қисиб қўймасанг бўлмайди...

#давоми_бор     / 19

Муаллиф: Хазонрезги


https://t.me/Xazon_Rezgi


#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Жаҳонгир сўзлашдан тўхтаб қизга қараганда Шаҳнозанинг ўзига тикилганча суратдек қотиб қолганини кўриб "Ортиқча гап гапириб юбормадимми?" деб ҳижолат бўлиб кўзини четга олди.

- Бу ... Бу ...- деди қиз ҳамон ўша ҳайрат билан.

- Шаҳноза ...

- Бу дил изҳори эдими ,- юзлари лов ёнди қизнинг ,- мен нотўғри тушунмадимми ?

- Мен ...- каловланди йигит ,- узр дилимда борини айтиб юбордим, бироқ бундан пушаймон эмасман. Балки эртадан юзимга қарамасдирсиз , балки бир умр мендан юз ўгириб кетарсиз . Аммо ўшандаям ҳозир айтган гапларимдан пушаймон бўлмаслигим аниқ.

- Йўқ, сиздан хафа эмасман , - аранг шивирлади қиз ,- бироқ ҳозир бари кутилмаганда бўлди . Энди эса кетмасам бўлмайди.

Шаҳноза аста ўгирилиб кета бошлади , бироқ кўп ўтмай ортига бурилди :

- Эртанги кун ўқишим индинга кўчирилган . Индинга келаман. Индинда кўришгунча.

Жаҳонгир қизнинг ортидан бир олам меҳр билан интизор боқиб қолди. Гўёки Шаҳноза ўзи билан унинг юрагини қўшиб олиб кетгандек ҳувиллаб қолган эди йигит.

▪️▪️▪️

- Ассалому алайкум , дадажон. Бугун анча яхшисиз. Ҳовлига ҳам чиқибсиз-?

Ғулом ака қизининг сўзларидан ўзини базўр босди :

- Аксинча,- деди у саломга алик олар экан, оғир хўрсиниб,-қайтага бугун ўзимни ҳар кунгидан ёмонроқ ҳис қилдим. Бошимни кўтардим дегунча кўзларимнинг атрофини қоп-қора ҳалқачалар эгаллаб олаяпти.
- Анчадан буён ётоқдасизда , дада, шунга қувватингиз ҳам қолмаган,- отасини юпатишга шошилди Шаҳноза,- бу ўткинчи ҳолат , ҳадемай ўтиб кетади

- Менга эса бундай туюлмаяпти. Назаримда худди кўпга бормайдигандек кўринаяпман.

- Нафсингизни иссиқ қилинг , дада,- бўғзига аччиқ алланима тиқилди Шаҳнозанинг,- юзларингизга қон югуриб аҳволингиз тобора яхшиланаётгани кўриниб турибди-ю.

- Шам ҳам пов этиб ўчишидан олдин , лов этиб охирги кучи билан ёниб қолишга ҳаракат қилар экан.
Мендаям шунақа бўлса-чи ? - Ғулом аканинг мижжаларига қаторасига ёш тизилгандек бўлди.

Шаҳноза дадасига жавоб бера олмай унга жовдираб тикилди.

Ғулом ака пайтдан фойдаланишга ҳаракат қилди :

- Мен ўлимдан қўрқмайман. Ўлим ҳамманинг ҳам бошида бор. Юрагимни ғижимлаган ҳолат, мен ҳам онанг Раъно сингари сени келинлик либосида бир бор кўра олмай совуқ қабрни қучаманми деб жоним ҳалак.

- Ундай деманг , дада , ҳали узоқ умр кўрасиз.

- Оиламизда бир аёл киши бўлса-ки, сенга бу гапларни гапирса . Ўтган сафар тўй хақида гапириб таъзиримни едим. Айтмасам яна ўзимга жабр. Сени эгангга топширмай ҳотиржам кўз юма олмасам. Баъзан ўйлаб ўйимга ета олмайман. "Ўша куни заҳарлашганда ўлиб кетсам қанийди" деган хаёллар ҳам васваса қилади.
Шаҳноза қизим ... "Қаҳрамонга турмушга чиққин" десам мени ёмон кўряпсан . Бу ҳақда ҳеч қачон ҳеч кимга айтмайман деб ўйлагандим. Аммо энди ўртадаги сирни очмасам бўлмайдиган кўринади.
Шаҳноза қизим. Бери кел. Ўтир ва сўзларимни бўлмасдан тингла.
Бу ҳақда гапириш менга ҳам оғир.
Хуллас, сенинг Қаҳрамонга турмушга чиқишингни бекорга истамаётган эдим. Бунинг бир сабаби бор эди. Агар йигит сенга маъқул тушса ва турмуш қурсанглар , шу орқали бир умрлик виждон азобидан қутиламан деб ўйлагандим.
Қаҳрамоннинг отаси билан орамиздан қил ўтмас дўст эдик. Бугунги кундаги Ғулом бизнесининг асоси аввал бошдан Қаҳрамоннинг отаси- Козимга тегишли бўлган. Бизнесга бор сармояни унинг отаси тиккан эди. Мен эса Козимнинг қўлида оддий бир ёрдамчи эдим.
Бизнесим бошлангандан сўнг уч йилларда гуллаб - яшнай бошлаганда Қаҳрамонни онаси кўзи ёриш вақтида оламдан ўтди.
Козим аёлини жуда севар эди. Унинг ўлимини кўтара олмай бамисли бир девона бўлди.
Орадан йиллар ўтса-да , у ўғлидан бошқа ҳеч ким билан иши бўлмай юраверди. Савдони ҳам , ишни ҳам ташлаб қўйди. Мен эса бизнесни юритиб , Козимни оиласига ҳам рўзғорлик қилиб бериб юравердим.
Орада онанг Раънога уйландим. Шундан сўнг мен ҳам оилам , аёлим билан андармон бўлиб қолган эдим.
Хуллас , Козимнинг бошида ўсимта борлигини билганимда чорасиз бир аҳволга тушиб қолдим.


@Xazon_Rezgi /18


#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

8-қисм

     Ғулом аканинг ранги қув ўчиб кетди. Асабийлашганидан бурун катаклари бир кенгайиб ,бир торайиб пишқирганча нафас ола бошлади :

   - Бу нима деганинг ? Туҳмат қилма , бола ?!

   Қаҳрамон истеҳзоли тиржайди :

   - Менинг бундан бошқа қиладиган ишим йўқми ? Шунақа ишонмаслигингизни билганим учун барча саволларингизга жавоб тайёрлаб келганман.

   Қаҳрамон Ғулом аканинг олдига бир даста сурат  ташлади.
    Ғулом ака титроқ қўллари билан суратларни олиб кўра бошлади .
    Суратларда Шаҳноза ва Жаҳонгирнинг ҳиёбон бўйлаб  кетишаётгани,ўриндиқда суҳбатлашиб ўтиришгани , яна бирида эса биргаликда музқаймоқ ейишаётгани акс этганди.

   - Бу , бу ахир
...,- Ғулом аканинг тили  тутилди.

   - Ҳа худди ўзи. Бу ўша қизингизни қутқариб эвазига ҳеч нарса керакмас деган олифта. Афтидан керакмас деганда қизингизни назарда тутмаган.

    - Аблаҳ! - қўллари мушт бўлиб тугилди Ғулом аканинг ,- мен унга қизимнинг атрофида ўралашиш қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман. Ҳали Шаҳноза келсин.

   - Менимча бу ишни Шаҳнозани аралаштирмай ҳал қилган яхшими дейман.

    - Ўзи бу мирқуруқ шаҳарда нима қилиб юрибди ? Деҳқоннинг боласи эмасмиди ?

   - Ўтган йили техническийга ўқишга кирган экан. Ҳадемай биринчи курсни битиради.

     - Уфф... - кўкрагини тўлдириб нафас чиқарди Ғулом ака,- ҳа майли бир тарафдан шу ерда танобини тортиб қўйиш осонроқ бўлар.
    Айтганча , сен буларни қачондан буён кузатаяпсан ? Қачондан буён учрашишаркан ?

   - Қачондан буён учрашишларини билмадим. Аммо кузатиб юрганимга бир хафтача бўлди.

    - Сен ҳам  ўзингча ўзбошимчалик қилиб бир нималарни режалаштирма. Анави масаланг энди тинчиганда яна бир палакатни бошлаб юрма. Бу масалани ўзим ҳал қиламан . Ҳали Шаҳноза келса таваккал қилиб тўйларингдан оғиз очаман . Бўлди бу масалани ортиқ пайсалга солиб юролмайман.
   
    Қаҳрамон Ғулом аканинг сўнгги сўзларига эътироз билдирмади . Аммо бит кўзларида алланиманинг йилт этиб кетиши Хўжайин томонидан билдирилган таклиф ўзига сариёғдек ёқиб тушганини билдирар эди.

    ▪️▪️▪️

    - Шаҳноза , мана бир эмас , иккинчи йўналишдаги курсни ҳам битирай деб қолдингиз. Аввал моҳир пишириқчи бўлдингиз, эндиликда эса болалар ҳамшираси курсиниям тамомлай деб қолдингиз . Аммо олийгоҳ нима бўлади ?

   Шаҳноза йигитнинг саволига билмасам дегандек елка қисди:

   - Қайдам . Негадир олийгоҳга хужжат топширишга юрагим бетламаяпти. Менимча у ерга ўқишга кириш жуда қийин масала. Ундан кейин дадам ҳам...

   - Шаҳноза у ерда ўқиётганлар ҳам сизга ўхшаган қизлар. Сиздан ортиқ жойлари йўқ.  Ҳаракат қилиб кўринг , сиздан нима кетди ? Дадангизга келсак , менимча улар замонавий, тушунган инсонлар. Яхшилаб тушунтирсангиз йўқ демасалар керак. Мана салкам бир йилдан буён курсларда ўқияпсиз- ку? Буни қандай уддалаган бўлсангиз , институтда ўқишни ҳам шундай уддалай олган бўлардингиз ?

    - Жаҳонгир ака ? -  бирдан шўхлиги тутди қизнинг ,- намунча шу институтда ўқишимга ёпишиб олдингиз? Ёки мени ўзингизга тенг кўрмаяпсизми ? Сиздек ўқимишли йигит мендек ўқимаган  қиз билан гаплашишга ор қиласизми ?

   - Шаҳноза ?!

   - Нима Шаҳноза ! Гапим ёлғонми ? Қачон қараса ўқишга киринг деганингиз деган. Бундан яна қандай маъно чиқаришим керак ? - ёлғондакам аразлаб лаб бурди Шаҳноза.

   - Шаҳноза... - тили тутилганча  сўзга тушди Жаҳонгир,- ҳа мен сизни ўзимга тенг кўрмайман. Кўролмайман. Сабаби ... Сиз қайда-ю, мен қайда ? Сиз кўкдаги қўл етмас юлдузсиз мен учун . Йўқ. Адашибман. Осмонда юлдузлар минглаб , миллионлаб бор экан. Сиз бўлса танҳосиз. Қоронғи кечаларимни ёритган танҳо ойсиз сиз. Мен эса оддийгина , ўша ҳокисор тупроқман . Сиз ҳақда орзу ҳам қилиб бўлмасликни билсамда ёнингизда юриб , сиз билан бир ҳаводан нафас олиб бахтни туядиган оддий бир тўпори йигитман мен. Мен бир содда девонаман . Балки ўзини ўйлайдиган худбиндирман ҳам. Яқинда навбатдаги курс ўқишини тамомлайсиз. Шундан сўнг сизни кўра олмай қоламанми деб жоним ҳалак.


@Xazon_Rezgi        /17


#СЕНСАН_СЕВАРИМ

   - Қизим ,- деди у қаддини аранг тутишга ҳаракат қилганча,- ҳамма бало ортда қолди. Ростини айтсам отанг бир ўлимнинг оғзидан қайтди. Яхшиям бахтингга Қаҳрамон аканг бор экан , бўлмасам мен ҳозир қоронғи қабрни ошиён қилиб  "Ёлғизгина қизимнинг тўйини кўрмадим деб" армонлар гирдобида ётган бўлармидим.

Шаҳноза дадасининг охирги сўзларига айтарли аҳамият бермади. Унинг учун айни вақтда дадасининг соғлиғидан муҳим масала йўқ эди дунёда.

- Дадажон... Илтимос юрагимни тоширмай нима воқеа бўлганини айтсангиз ,- деди у ялинч оҳангда

- Уч кун аввал мен билан жами тўрт бизнес ҳамкор офисда муҳим шартнома имзолашга йиғилдик. Ҳар тарафлама манфаатли шартнома имзоланди . Сўнгра ҳамкор томонлар ўзларига яқин ёрдамчилар билан бир дастурҳон устида зиёфатга йиғилдик. У ерда унча кўп ҳам нарса еганим йўқ. Зиёфат охирламай ўзимни беҳол ҳис қила бошладим. Барчадан узр сўраб зиёфатни тарк этдим. Қаҳрамон мени кўчада кутиб турган экан. Унинг машинасига ўтирдим- у "Ҳайда !" деб буйруқ бердим. Қолганини эслолмайман.
Ҳушимдан кетганимни кўрган Қаҳрамон мени зудлик билан биринчи тез тиббий ёрдам марказига олиб борибди. У ерда аломатларга қараб мени заҳарланган деб гумон қилган шифокорлар тезда ошқозоним ва қонимни ювишибди. Хуллас шифокорларнинг айтиши бўйича Қаҳрамон ярим соат кеч қолганида менинг тирик қолишим даргумон экан.

- Қаҳрамон ака барака топсин,- деди Шаҳноза чин кўнгилдан соддалиллик билан ,- вақти келиб бу яхшилигини сиз ҳам қайтарарсиз албатта

- Албатта , қизим, албатта ,- деди Ғулом ака қизининг сўзларидан кўнгли тўлиб ёстиққа бош қўйди,- менимча ҳам шундай. Ҳар қандай яхшилик жавобсиз қолмаслиги керак.

- Дада , сизда кимнинг қасди бўлиши мумкин ? Сизни захарлаш кимга керак бўлган деб ўйлайсиз ?

- Билмадим, қизим. Ўша куни мендан ташқари зиёфатдаги яна уч нафар ходим захарланган эмиш. Аммо энг кучли захарланган мен эканман. Мен ахир икки кунгача ўзимга кела олмадим. Шифокорлар "Бу захарланиш кўзларингизга ҳам таъсир қилган бўлган бўлиши мумкин" дея огоҳлантиришди. Хуллас ...

- Ёмон нарсаларни ўйламанг , дада. Худо ҳоҳласа бари яхши бўлиб кетади,- дадасини юпатган бўлди Шаҳноза ,- энди мен бориб қозондаги овқатдан хабар олай...

▪️▪️▪️

"Захарланган" Ғулом акадан хабар олиш баҳонасида Қаҳрамон уларникига кунда икки маҳал қатнай бошлади. Отасига қилган яхшилиги учун Шаҳноза ҳам уни иззати билан кутиб ола бошлади.
Ғулом ака бир хафталарда унча-мунча "қувватга киргандек бўлди" . Навбатдаги келишида уни ҳовлида учратган Қаҳрамон хўжайинга гезарганча заҳрини сочиб қолди:
- Сиз бу ерда ўзингизча нималарни режалаштиряпсиз- у , қизингиз кўчада ўзига йигит топиб олиб , ҳиринг - ҳиринг қилиб ошиқ- мошиқ ўйинини ўйнаб юрибди !?


@Xazon_Rezgi /16

давоми_бор

Муаллиф: Хазонрезги

https://t.me/Xazon_Rezgi


#СЕНСАН_СЕВАРИМ

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

7-қисм

    Ғулом ака бу сафар Шаҳнозани Қаҳрамонга турмушга чиқишга кўндириш учун рад этиб бўлмас сабаб кўрсатиш кераклигини аниқ билар эди. Аммо қани ўша сабаб ?!
    Нима деса Шаҳноза Қаҳрамонга эътирозларсиз розилик берар экан ?

   - Уфф ...

     Ўйлай , ўйлай Ғулом аканинг боши ғовлаб кетди.

     "Қаҳрамон синалган йигит . Шу йигитга турмушга чиқмасанг оқ қиламан , сендек қизим йўқ" деган сўзларининг оқибатини аллазамон кўриб бўлди. Шаҳноза ҳам ўзига етгунча қайсар. Ёқтирмаган одами билан бир ёстиққа бош қўйишдан кўра ўзини бир балога дучор қилишдан тоймадиган хилидан.

     Шаҳнозага ростини айтиш  эса...

     - Йўқ ...

       Шаҳнозанинг кўнгли гулдан нозик. Деярли ўн тўққизга киргунга қадар отаси деб юрган инсон ўзига бутунлай бегона эканлигини билиш уни бир умрга мажруҳ қилиб қўйиши турган гап. Камига Қаҳрамон дадасининг якка-ю ягона фарзанди эканлигини билиш ,айнан ана шу сабаб туфайли дадаси Шаҳнозани қўш- қўллаб унга тутишга тайёр эканлигини билса қиз бу никоҳга ҳеч қачон унамаслиги аниқ эди.
  
      "Бедаво дардга чалиндим десаммикан ?  Сени Қаҳрамондан бошқа ҳеч кимга ишониб дунёни тарк этолмайман  десамчи ?"
     Ғулом ака ҳар қанча баҳона ўйлаб топмасин бу баҳоналардан ўзининг ҳам кўнгли тўлмас эди.
     У ўйлаб-ўйлаб ўйларининг тагига етолмас эди.
    Бир тарафда Қаҳрамон ҳам йигирма беш ёшни уриб қўйди . Кундан кунга айнияпти бу бола ҳам. Тўғрида уйланадиган ёшдаги йигитни вақтида уйлантирмаса бундан бадтариниям кутиш мумкин . Бир одам топиб айтган экан "Қиз болани йўқчилик, йигит кишини тўқчилик бузади" деб .
    Агар Ғулом ака вақтида чора кўриб Қаҳрамонни уйлантириб қўймаса , у ҳам "кўча жанон"ларидан саргузашт излашга тушиши ҳеч гапмас. Ана унда жабр, жабр  яна Ғулом аканинг ўзига бўлади.
    Ғулом ака ваниҳоят бир қарорга келгандек бўлди . Ўхшаса шу режаси ўхшар, ўхшамаса унда тақдирга тан беришдан бошқа иложи йўқ.

    Аммо у айнан ана шу тақдирга тан беришни асло истамас эди.

    ▪️▪️▪️

    - Шаҳноза ?! Тинчликми ? Аданг билан гаплашдингми ?! Негадир икки кундан буён уйга келмади ,- сўради Назира буви ташвишли оҳангда ,- боя қўнғироқ қилсам ҳам телефони ўчирилган. Сени бирор нарсадан хабаринг йўқми ?
 
    - Йўқ , бувижон ,- деди Шаҳноза ҳам  ҳавотирини яшириб ўтирмай. Мен ҳам икки марта қўнғироқ қилгандим , аммо рақамларига туша олмадим. Кейин юрагим нотинч бўлганидан  анави турқи совуқ Қаҳрамонга қўнғироқ қилдим. Уям жавоб бермади. СМС ҳам ёзиб юборгандим. Ҳозирча жим- жит.
     Ғулом акадан ҳам , Қаҳрамондан ҳам шу куни кечгача жавоб келмади. Шаҳноза ахири ички ишлар идораларига хабар беришга қарор қилган вақт Қаҳрамоннинг рақамидан Шаҳнозага СМС келди. "Хўжайин соғ- саломатлар. Ҳавотир олманг. Эртага уйга бўладилар".
     СМСда бундан бошқа гап бўлмаса-да Шаҳнозанинг юраги анча тинчланди.  У отасига нимадир бўлгани, ҳозир эса барча хавф ортда қолганини тахмин қилиб ўзини қўлга олди, Назира бувини ҳам ҳотиржам қилди.

    Эртаси куни туш вақтида Қаҳрамон аранг қадам босаётган  Ғулом акани суяб уйга олиб кирганда тахминларида адашмаганини фаҳмлаган Шаҳноза ич- ичидан зил кетди.
   
    - Дадамга нима бўлди ? Нега бу аҳволдалар ?

   - Хўжайин ўзларига тўлиқ  келиб олсалар лозим топсалар барини айтиб берарлар. Ҳозирча уларга тинчлик керак.
 
    Шаҳноза бошқа савол бермади. У кечгача  айланиб ўргилиб дадасига парвона бўлди.

     Эртаси куни нонуштадан сўнг Ғулом ака Шаҳнозани ўз ёнига чақирди.

    - Қизим ... Кеча гапиришга ҳам мажолим келмади. Сен ҳам дадамга нима бўлди экан деб ич- ичингдан ҳижил бўлаётгандирсан .

    - Дада ,туззукмисиз ? - деди Ғулом   акага термулганча Шаҳноза ,-юрагимни ёриб юбордингиз.

    Ғулом ака жилмайишга ҳаракат қилди , бироқ беҳоллигидан юзлари аянчли буришиб кетди.

@Xazon_Rezgi        /15


#ДИҚҚАТ #ДОЛЗАРБ
😱 Атиги уйингизда бор 1 дона маҳсулотдан бўлган ичимлик билан, сиз миома, киста бачадон яллиғланиш барчасига даво топасиз

‼️Докторларни биздан бу сирли рецептни халигача яшириб келишмокда

☝️Бу рецептни ҳар бир аёл қиз, айниқса ҳомиладорлик режа қилаётган аёллар билишлари шарт! Бу махсулот....БАТАФСИЛ

Показано 20 последних публикаций.