#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
12- сентябрь 2019-йил
Вилоят тадбиркорларининг малака алмашиниш семинарлари тез - тез ташкиллаштирилмоқда.
Икки ой аввал биз ҳам "Ассалом, қуёш!" мажмуамизда юздан ошиқ тадбиркорларга мастер класс ўтдик. Яхши тилак, изҳорлар, шериклик таклифлари, амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатлар... Булар семинар тақдимлари бўлди.
Бугун эрта саҳардан навбатдаги семинарга отландим. Хўжайин янги ҳамкорлар билан суҳбатга кетганлар.
Иш бошқарувчим Аслбек ҳар доимгидек эрта саҳардан ўз жойида. Бу ўша синфдошим Ойбекнинг иккинчи ўғли.
Уни бизда ишга ўтиши қизиқ бўлди. Ўтган йили уйдагиларни бир кўрай деб хонадонимизга ўтсам , ойижоним уйда йўқлар. Севинч " Бувим Лобар кенойимникига янги олган кўйлакларини этагини бостиришга чиқиб кетдилар" деганини эшитиб мен ҳам ўша томонга йўл олдим.
Ойижонимни ишлари битай деб қолган экан. Озроқ кутиб турадиган бўлдик. Мени ташрифимни эшитиб Ойбек ичкари уйдан чиқиб қолди. Бироз гаплашдик. Фарзанди Отабек банкда ишлаяпган экан. Қолганлари ҳали турли ўқишларда, Аслбек эса "автодоржний" битириб ҳали иш тополмаганини айтиб қолди.
-Ҳозирча "аренда"га машина олсакмикан деб турибмиз - деди
Мен бир муддат ўйландим ва :
- Менга қара , Ойбек . Шу ўғлингни менга ҳайдовчи қилиб берсангчи . Кейинги пайтларда анча ишларим кўпайиб , улгуролмай қоляпман. Машина ҳайдаш ҳам тўғрисини айтсам малол келяпти . Аслбек менда ишласа , бировдан қарз бўлиб "аренда пули" тўлаб юрмасдан ҳам машинали , ҳам ишли бўлади . Ўйлаб кўр. Пари таниш- билишчилик қиляпти, тилим қисиқ бўлиб қолади демагин тағин . Олса ўзини пешона терини олади. Нима дейсан ?!
Ойбек бироз ўйланди , кейин :
- Жон дейман , - деди юзи ёришиб:
Ўшандан бери Аслбек қўл остимда ишлаяпти. Даставвал ҳайдовчи бўлиб ишга кирганди. Аммо жуда иқтидорли экан. Ярим йилда иш бошқарувчиликни ҳам юклаб қўйдим. Ўртада хисоб - китоб учун алохида курсларда ҳам ўқиб олди. Аммо эркатойим Улуғбек : "Пари ҳолам мени холам, улар билан ўзим ишлайман" деб ғинширмиш . Мен Аслбекдан сенга ўхшаб яхшилаб ўқисин , аввал мактабни , кейин институтни битирсин, насиб этса Улуғбекка атаганларим кўп"- дейман .
Кейинги вақтларда ташкилий ишлар асосан Аслбекни гарданига тушган. У кеча семинар борлигини эслатганди. Семинар Чиноз туманида деб йўлга отландим. Бир пайт қарасам Аслбек машинани бошқа йўналишга бурди. Бу Чиноз йўли эмасди.
- Аслбек...
Аслбек инсонни яримта гапидан тушунадиган хилидан.
- Семинар Паркентга кўчирилибди. Кеча хабар қилишганди.
Паркент... Гўзал гўша ... Инсонларининг эса таърифига тил ожиз... Қалби қайноқ, юраги тафтли, меҳри уммон, меҳнаткаш ва одамий...
Мен турмушга чиққанимдан кейин умуман Паркентга борганим йўқ эди. Ахир нима деб ҳам борар эдим. Қолаверса , борганимда ҳам ўз ярамни ўзим очишга ҳам кучим етмасди . Бу ёқда ҳар бир дақиқам тиғиз, ишга тўлиб ўтди ахир . Мен ўшанда Шуҳратнинг қабри устида сиз учун хам яшайман деб ваъда бергандим. Ўйлашимча, ваъдамнинг устидан чиқдим...
@Xazon_Rezgi /87