#КЎЗЛАРИМ_ЙЎЛИНГДА
2- апрель , 20** йил
Ахири хўжайин мени шаҳардан ташқарига ўзлари иш юритадиган ерга олиб кетадиган бўлдилар. Тошкентдан олтмиш километрлар атрофида узоқликда жойлашган бу ернинг ҳавоси жуда тоза экан. Дўстлари бизга бир жойдан ижарага уй олиб беришди. Ўзиям уймисан уй экан. Нақд икки хона . Кичкинагина. Бу ерда ичимлик суви йўқ , бахтимизга газ ва электр бор экан. Шунисигаям шукр деб уй- жойни тозалашга киришдим. Асосийсини айтмабманку. Бу жой иттифоқ пайтида совхоз меҳмонхонаси бўлган экан. Ҳовлиси , айтсам ишонмайсиз нақд бир гектар эди. Аммо чиройли тартиб билан турли дарахтлар экилган, бир вақтлар миришкор одамнинг қўли текканлиги билиниб турарди. Атрофи шлакоблок билан айлантириб ўраб чиқилган экан. Жойнинг эгаси Саша ( хўжайин уларни Саша ака деб гапирадилар) исмли рус киши бир вақтлар бу ерни арзимаган пулга сотиб олган экан. Тадбиркор бўлганлиги учун иши юзасидан Россияга кетган ва бу боғни хўжайиннинг дўстларига "қараб тура тур" дея тайинлаб кетган экан.
Хуллас кенг дала , тоза ҳаво ...
15- апрель 20** йил
Икки хафталарда Умиджон билан зерикиб қолдик. Атрофимизда қўшнилар кам , бориям ўзидан ортмайди.
Кечки пайт хўжайинга ёрилдим.
- Хўжайин. Бекорчидан худо безор. Хамма ёқни ўт босиб кетди. Баъзан дала жой, шу ўтларнинг ичидан ўрмалаб илон чиқиб келса- я деб жуда қўрқаман. Хуллас , эртанги бозордан иккита қўзичоқ билан иккита бузоқча олиб кеб беринг. Ўзим қараб турардим. Бу ерда бошқа нима ҳам иш қиламан.
Хўжайин менга ажабланиб тикилдилар:
- Ўххў , зўрсизку хоним . Қаёқдаги нарсаларни ўйлаб топасиз- а ,- кейин жиддийлашдилар:
- Аммо жуда яхши фикр ўйлабсан . Эртагаёқ мол бозорга ўтганим бўлсин. Лекин уларни боқа олармикансан ?! Икки карра фан номзоди мол боқиши ҳеч тасаввуримга сиғмаяпти-да?!
- Биринчидан , одам қилган ишни одам қилади. Иккинчидан боқишга қийналсам сиз борсиз. Учинчидан мен молларни оддийгина боқмайман , жараённи илмий ташкиллаштириб , унга инновация қўллайман.
Хўжайин шарақлаб кулиб юбордилар:
- Қўймайсан-да ўзинг ҳам . Сени гапларингни эшитган одам ҳамма ишини йиғиштириб мол- ҳол билан шуғулланишга ўтиб кетгиси келаади ...
- Кўрдингизми, халитдан эплай бошлаганимни.
16- апрель 20** йил
Эрта сахардан мол бозорга кетган хўжайин кўп ўтмай келиб қолдилар. Аммо бузоқча ва қўзиларнинг ўрнига битта сигирни боласи билан етаклаб келибдилар. Сигир бечора роса емишдан қийналган экан, обдон озган , бир ойлик бузоқчаси ҳам яхши ўсмабди.
- Эгаси ночоргина экан. Касал бўлиб молига емиш хам олиб беролмабди. Мажбурликдан сотябман деб жовдираганига раҳмим келиб ...
- Яхши қилибсиз... Ювош бўлса бўлди...
Сигир ювошдан ҳам ювош экан...
28- май 20** йил
Бир ярим ойда Олахон ялтираб, тўлишиб қолди. Сутиям кўпайиб кетди. Ҳар кунги боласидан ортган ўн беш литрча сутни шаҳарга қариндош - уруғларга , танишларга тарқата бошладик. Куни кеча оғайниларига элтиб берган маҳсулотларимиз уларга жуда манзур бўлибди . Ўша оғайнилари "Илтимос, магазинимга шу маҳсулотларингдан ҳам тайёрлаб берсан-чи, сени кармонингга ҳам фойда бўларди , ўртоқ " дея бугун қўнғироқ қилиб қолди.
Хўжайинггаям, менгаям бу таклиф жуда ёқди . " Нималар тайёрлаб берсам экан ?! " дея ўйлай бошладим.
Эҳ , бизни маҳсулотлар кичик даврада машҳур бўлиб кетди. Лекин етмагани чатоқ бўляпти-да. Бугун хўжайинни ахири кўндирдим. Уйдан нексиямни соттириб пулини олишга. Машина меники, барибир чанг босиб ётибди. Пули сизга қарз. Бир кун қайтарасиз . Балки охирги чиққан русумдагисини олиб берарсиз. Ҳозирча...
24- сентябрь 20** йил
Нексияни пулига келган катта кичик еттита қорамолларнинг сути барибир етмаяпти. Магазин ва дўконлар сони олтитага етди.
Аллақачон сигир соғиш , маҳсулот ишлаб чиқаришга тўрт кишини ёрдамчи қилиб ишга олдик. Ёзда қурган кенггина ошхонадамизда иш қизғин. Аммо бу тахлит иш менга ёқмаяпти. Мен ҳаммаси қонуний ,
@Xazon_Rezgi /85