Улуғбек Бухорий


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Мир Араб ўрта махсус ва олий мадрасаси мударриси Улуғбек Бухорий саҳифаси

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


ТАШРИФ

Юртимиз бўйлаб раҳмат шабодалари эсмоқда. "Ислом тинчлик дини" номи остида ўтказилаётган, ҳамда буюк аллома Имом Термизий шарафларига бағишланган анжуманлар юртимиз бўйлаб кўтаринки руҳда ўтказилмоқда. Ушбу анжуманларга қатнашиш учун азиз ватанимизга ташриф буюрган алломалар ҳаммамизнинг кўзимизни қувнатяпти. Aслида муқаддас динимизнинг тинчлик дини экани исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Aммо, ўзини бу муқаддас динга нисбат берган баъзи муросасиз оқимлар ва уларнинг нотўғри хатти ҳаракатлари сабаб динимизнинг номи булғанди. Уларнинг қилаётган ишлари сабаб одамлар бу муқаддас динга нисбатан ҳар хил олақараш қилиши ва кимлардир томонидан бу фикрлар тарқатилаётгани аянчли ҳолат. Шу ва шунга ўхшаш ишлар туфайли юқорида айтиб ўтилган анжуманлар ташкил қилинмоқда. Бу анжуманларда ўзларининг қийматли мавъизалари билан иштирок етаётган уламоларнинг сўзларига диққат билан эътибор қилайлик, азизлар! Уларнинг айтаётган гаплари илмнинг мағзидир.

Бундай байрамларни ташкил қилган ва унга шарт - шароит яратиб берган раҳбарларимиздан, хусусан, юртимиз раҳбари ҳурматли Президентимиздан ва диний идора раҳбари Муфтий жанобларидан миннатдормиз! Aллоҳ уларнинг барча хайрли ишларига мададкор бўлсин!


t.me/UlugbekBuxoriy


ДAРД ҚAДРИ

"Вақт қадри, неъмат қадри" ёки шунга ўхшаш гапларни кўп эшитамиз. Чиндан ҳам неъматларни қадрлаш, уларга шукр қилиш инсоннинг вазифаси ҳисобланади.

Лекин ҳаётда шундай бир туйғу борки, ундан инсонлар қочади, ундан тезроқ қутулиш йўлларини қидиради ва унинг ҳам буюк неъмат эканини англамайди. У ҳам бўлса "дард" неъмати. Етук инсон дард билан яшайди. Унинг дарди буюк дард, чуқур тафаккур ва теран назардан ҳосил бўлган, ўтмишга назар солиб келажакка нисбатан қиладиган хавотиридан келиб чиққан дард. У шундай дардки, ўз соҳибини ўз халқи ва уммати учун қалбидаги барча яхшиликларга еришиш йўлларини излашга, ёмонликлардан омон қолишлари учун имкониятлар қидиришга чорлайди. У шундай ажиб туйғуки, у кирган қалб ўз манфаатини унутади, ўз миллати саодатга еришиши учун ўзидан кечади. У дард соҳиби ўз бошига келиши мумкин бўлган савдоларни жуда яхши англайди, ҳатто, тинчгина ўз ҳаётини фаровон яшашни ҳам жуда яхши билади. Aммо унинг имони, виждони бунга йўл қўймайди. Яқинда ҳамма қатори унинг ҳам бошига тушадиган ўлим номли мусибатдан кейинини ўйлайди ва буюк қудрат соҳиби Aллоҳга таваккал қилиб ўзининг йўлида давом этади. Бу йўлда бировдан мақтов, эътироф ёки моддий рағбат кутмайди. Етарки, бошқаларни яхшиликка чорласа ва олдиндаги хавф-хатарлардан огоҳ қила олса...

Хуллас бу шундай буюк ва шарафли дард. Бу аслида Пайғамбарларнинг дарди ва кимнинг қалбида бу бўлса у буюк неъмат соҳиби ҳисобланади.
Aзизлар, бу устозларнинг, муаллим ва мураббийларимизнинг дарди!



t.me/UlugbekBuxoriy


Хулоса қилинг

Яқинда бир ролик кўриб қолдим. Бир мусулмон юртидаги аёл психологлар (айнан аёлларга қандай яшаш кераклигини ўргатадиган, шундан турли тренинглар ва дарслар уюштирадиган психолог ва мотивациячилар)нинг йигирмадан ортиғидан бир блогер интервью олибди. Уларнинг барчасига "Ижтимоий ҳолатингиз қандай?" деб савол берганда, фақат биттасидан ташқари ҳаммаси «ажрашганман» деб жавоб берган. Фақатгина биттаси қирқларга бориб қолганига қарамасдан "ҳали турмушга чиқмадим" деди. «Чиқолмайсанамда» дедим, ичимда.

Азизлар, оилада эр ва аёл ўртасидаги муносабат фақат ҳақ-ҳуқуқ талаб қилиш эмас, балки, бир-бирини тушунишга ҳаракат қилиш, момоларимиздек бир гапдан қолиш, меҳр-муҳаббат ва сабр устига қурилган. Бундан бошқасининг охири яхшилик билан тугамайди. Эркак эркак қилиб, аёл аёл қилиб яратилган. Ҳар бирининг оилада ўз ўрни бор.
Одобли бўлингки, оилангиз мустаҳкам бўлсин!

Ҳар-хил маслаҳатчиларга ишонаверманг!
Аллоҳ таоло кўрсатган йўл - энг тўғри йўл!



t.me/UlugbekBuxoriy


Бу кунлар Аллоҳ берган муҳим кунлардир | Улуғбек Бухорий

YouTube:
https://youtu.be/3KNgUNi01Vo?si=dHcVnskIZzTGXS4H

Робиъул аввал ойига атаб...

t.me/UlugbekBuxoriy


Мавлид қилиш жоизми?

YouTube:
https://youtu.be/H4rxyecT1-c?si=Nj7c5xQ4RsaIWg_W


t.me/UlugbekBuxoriy


Робиъул аввал ойини қандай ўтказамиз?

YouTube:
https://youtu.be/OxH2ft4ZZ1c?si=1Qz7wqI1Pw5CW4Vi


t.me/UlugbekBuxoriy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сийрат дарслари 9-қисм

Тўлиқ видео:
https://youtu.be/S1kPKLzigio?si=vg9K_g4rYm88S-6N

ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ
#Анонс

t.me/UlugbekBuxoriy


ИСТИҚЛОЛ НЕЪМАТИ

Ҳар бир мусулмон ўзи яшаб турган муҳитига эътиборли бўлиши керак. Ўз тарихини ўрганиб, ундаги ютуқларни янада ривожлантиришга, камчиликларни эса тузатишга ҳаракат қилиши, лўнда қилиб айтганда замонавий зийрак инсон бўлиши лозим. Дўсту душманни таниркан, ўз дини кўрсатмаларига мувофиқ уларга муносабат билдириши, унга ўзлигини қайтарган фурсатларни қадрлаши шарт.
Зеро неъматни ҳақиқий маънода таниш ва унга шукр қилиш мусулмон ўзининг бурчи эканини яхши билади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда, Иброҳим сурасининг 5- оятида қуйидагича марҳамат қилади:
"ولقد ارسلنا موسى بآياتنا ان أخرج قومك من الظلمات الى النور و ذكرهم بايام الله .."
"Биз Мусони Ўз оятларимиз билан "қавмингни зулматдан нурга чиқар ва уларга Аллоҳнинг кунларини эслат" дея жўнатдик".
Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳидоят қуёши қилиб юборгани сингари, Мусо алайҳиссаломни ҳам қавмини залолат ботқоғидан ҳидоят нурига чиқарувчи буюк элчи қилиб жўнатди. У зотга турли мўжизалар бериб пайғамбарлигини тасдиқлади ва илоҳий оятлар нозил қилди. Буюк Роббимиз Мусо алайҳиссаломга ўз қавмини ҳидоят қилиш вазифасини юкларкан, у зотга инсонни тафаккур ва шукрга чорловчи яна бир муҳим нарсани айтди. У ҳам бўлса ўтмишдаги ютуқ ва яхшиликлар. У зот "Уларга Аллоҳнинг кунларини эслат" деди. Бунинг маъноси, Аллоҳ таоло инъом этган ютуқлар, берган неъматлар, Фиръавннинг шиддатли зулмларидан қутулиш, уларнинг орасидан кўплаб пайғамбарлар чиқиши, душманларининг хор бўлиши ва ҳоказо, Аллоҳ ато этган кўплаб яхши кунларни эслатишни буюрди. Нега? Чунки инсон ўтмишдаги зулму ситамни эсласа, уни мулоҳаза қила олса, ҳозирги ҳолига шукр қилади ва келажакдаги қадамларини тўғри ташлайди.
Азизлар, бизнинг ҳам ўтмишимизда шундай "Аллоҳнинг кунлари" бор. Улардан бири ҳозир биз арафасида турган мустақиллик неъматидир. Истиқлол биз учун буюк неъмат, зулмдан қутулиш, буюк қайтиш ва ўзликни англаш бўлган эди. Бунинг нақадар буюк неъматлигини англаш учун ундан олдинги даврга назар солиш кифоя. Шунинг учун бу гўзал юртимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлаш ва то қиёматгача сақлаб қолиш йўлида ҳар биримиз қўлимиздан келган хайрли ишларни қилишимиз керак. Баъзилар "Исломда бунақа байрам йўқ, ёки, Бу Мусо алайҳиссаломга айтилган гап бу, бизга алоқаси йўқ" дейишади. Тўғри, бу ижтимоий байрам ва мустақиллик сабаб мусулмонларнинг рўшнолик кўргани учун уни яхши кўришимиз ва ўша кунда хурсандчилик қилишимиз хайрли ҳисобланади. Қолаверса, яна шуни билишимиз керакки, олдинги пайғамбарларга нозил қилинган ва бизнинг шариатда унинг ҳукми ўчирилмаган кўрсатмалар бизлар учун ҳам шариат ҳисобланади.
Бунга беэътибор қарайдиганлардан бўлмайлик.

Кириб келаётган ватанимиз мустақиллик кунини Аллоҳ таоло муборак қилсин!


t.me/UlugbekBuxoriy


Яқин тарихимизда ўтган амирлик ва хонликларимиз, ҳамда, кейинги ҳолатимизга атаб...

Арслон соясидан қўрққан шоқоллар,
Уни мағлуб этмоқ қилдилар орзу,
Тўпланиб кўп йиллар маслаҳат қилиб,
Охир бир қарорга бердилар урғу.

"Арслонлар ичига фитна уруғин,
Сочиб этмоқ керак уларни тарқоқ,
Сўнгра секин - аста ўз навбатида,
Бирма бир уларни этамиз қўрқоқ".

Маъқул бўлди бу сўз, тузилди режа,
Ишга тушди махсус гуруҳлар дарров,
Шу тарзда ҳайбатли арслон инига,
Аввал ходимлардек кириб келди ёв.

Қозонишган сари шерлар ишончин,
Арслонлар ўзаро нафратлашарди,
Гоҳида шоқолни ҳакам тайинлаб,
Муаммони "одил" ҳал қилишарди.

Кунлар ўтди, ҳолат таранглашди кўп,
Энди шерлар душман санарди шерни,
Шоқоллар дўстликка вафодор, содиқ,
Улар зийнатидир ҳар қандай ерни.

Тобора кучайиб зиддият, охир,
Шоқоллар пойлаган хўб фурсат келди,
Бирма - бир шер инин ишғол эттилар,
Ҳайбатли ўлкалар нокасга тўлди.

Шерлик ҳисси борлар қатл қилинди,
Олдинги ғурурга энди йўқ тоқат,
Шерликдан шоқоллар дарс ўтар бўлди,
Миллийлик йўқолди алалоқибат.

Энди шер боласи шоқолга қарам,
У шоқол бўлишни қилади орзу,
Юриш-туриш шоқол, шоқол соч тарам,
Шерликдан уялар, шоқоллик мангу.

Ҳой шерлар авлоди, арслон авлоди,
Шерлигинг бунчалар унутдинг эйвоҳ,
Аслингга қайт, йўқса қуллик сиртмоғи,
Бўйнингдан ечилмас, тарихдир гувоҳ!

Шерлар, аҳилликни тиклангиз, зеро,
Сизни бўлиб, сўнгра, забт этди ёвлар!
Шоқоллар удуми сизга бегона,
Ўзлигингиз ҳеч ўргатмасин бировлар!

"Шоқолни камситма, у ҳам бир ҳайвон"
Деб қалбим ўртаманг шоқолсифатлар,
Дардим: шер миллатим шерликка қайтсин,
Шер - шерла ўтирсин, бўлсин улфатлар!


t.me/UlugbekBuxoriy


Чиқиб олиб "Мусулмонлар сохта салафийларга, бизга ҳадис керакмас дейдиган Қуръонийларга қарши эмас, балки, фалон фалонларга қарши курашиши керак" дейиши сизлар учун ўта кучли фикрми? Баъзилар буни жуда ақлли фикр деб ўйлайди. Аслида бунинг замирида "Мусулмонлар ақийдасида қаттиқ турмасин, Аллоҳ ва Пайғамбарни тан олса бўлди, суннатни тарк қилаверсин, номига мусулмон бўлиб эътиқод масаласига қаттиқ туриб олмасин, мусулмон жамиятларни маънан кемираётган бидъатчи жамоаларга бефарқ бўлинг" ва ҳоказо хатарли даъволар бор. Бу кимнинг фойдасига бўлади, кимнинг тегирмонига сув қуяди? Бу гапни айтган киши ёки душман бўлади, ёки айтган гапининг маъносини англамайдиган жоҳил ҳисобланади. Уламоларимиз Аллоҳнинг каломи ва Расулуллоҳнинг суннатларига асосланиб мусулмонларни ичидан кемирадиган душманга қарши ҳам, ташқи душманларга қарши ҳам қандай курашишни яхши билишади ва курашишмоқда. Биз ҳақиқий олимларимизга эргашсакгина нажот топамиз, шуни унутманг!

Баъзилар кўкларга кўтараётган бу ақллиларга Қуръон ўқитиб кўринг, ҳадисдан савол бериб кўринг, фиқҳдан баъзи масалаларда фикр сўраб кўринг, диний савиясини билиб оласиз.

У одам суннатнинг аҳамиятини инкор қиладиган, фақат Қуръондан ҳукм олиш керак дейдиганлардан, лекин ўзи ҳам Қуръонни тушунмайдиганлардан бўлиб чиқсачи?

Азизлар, шунга ўхшаш фикрларни айтган одамлар ҳақида ёзишдан мақсадим, бошқаларни ўзим кўраётган фитналардан огоҳ қилиш холос. Чунки, дин номидан ёки уламолар ҳақида гапириш қизил чизиқ. Бу йўлнинг ўз мутахассислари мавжуд ва уларнигина бу ҳақда гапиришга ҳаққи бор.

Ижтимоий тармоқдан илм олинмайди, дин ўрганилмайди. Нафақат дин, балки, бошқа илмлар ҳам интернетдан ўрганилмайди. Наҳот шуни тушуниш қийин бўлса?!

Аллоҳ барчамизни фитналардан асрасин!


t.me/UlugbekBuxoriy


Тасҳиҳ, тафҳим, таркиз

Ассалому алайкум. Аввало шуни маълум қиламанки, мен бир масала ёки шахс борасида бир фикр билдирсам, албатта у ҳақда тўлиқ маълумотга эга бўлиб кейин гапираман. Постни ўқиётган одамдан буни эътиборга олишини сўрардим. Бир инсон ҳақида, уни яхши танимасдан, бир-иккита мақоласи ёки чиқишларини кузатиб, унинг гаплари ўзига ёққани учун ижобий фикр билдириш, уни ўз даражасидан юқори кўтариб мақташ ва одамларни ҳам унга ошно қилиш камида жоҳиллик ҳисобланади.

Энди мақсадга ўтай...!


Олдинги қўйган постимда фикратда чиқадиган баъзиларнинг нотўғри фикрларига ишора қилган эдим. Кейинчалик у гаплар ҳақида бошқа биродарларимизнинг мақолаларини ҳам кўрдим. Алҳамдулиллаҳ, жамиятимизда қалби уйғоқ, узоқни кўрадиган илм аҳли бисёр. Бугун Фирдавсхон Муҳиддин биродаримиз ҳам шу ҳақда жуда чиройли пост қўйган эканлар. Зотан, Фирдавсхоннинг сўзлари ва мақолалари доимо далиллар билан бўлишини кўп кузатганмиз. Бу постлари ҳам шундай асослар билан безатилган эди.

Жамиятда доимо тушунчаларда қарама қаршиликлар бўлиб туриши табиий ҳол. Аммо фикрлар қарама қаршилиги тўғри далилларга ва мантиққа асосланган бўлсагина фойдали бўлади. Нега бундай деяпман?

Чунки, менинг постим остидаги изоҳларда ҳам, Фирдавсхоннинг постидаги изоҳларида ҳам баъзилар "Сенлар уни тушунмагансанлар, ўзларинг бу халқ учун нима қилдинг? Қўқондаги фоҳишахона ҳақида гапир, тузук фикринг йўғу фалончи ака ҳақида гапирасанми? У киши ўз соҳасини олими, санлар фалон домлангга эргашиб унга раддия беряпсан..." каби куракка турмайдиган бемаъни гапларни ёзишмоқда.

Азизлар, гапингизга қиёматда ҳам жавоб бера олсангиз гапиринг. Биз ёзганда бу дунёдан олдин қиёматни мулоҳаза қилиб, кейин ёзамиз, алҳамдулиллаҳ. Ўйлаб кўринг, агар дин ҳақида хато гапирмаса, ёки ўзича ўша сиёсатларни таҳлил қилиб юраверса, айнан мен у ҳақда гапирармидим? Йўқ. Чунки, мани соҳам эмас ва хато таҳлиллари билан етказадиган зарари, динда хато гапиришидан енгилроқ. У ва унга ўхшаганлар дин ҳақида, аҳли илм ҳақида гапиришни бошлагач унга енгил, ҳа ўта енгил раддия бердик. Чунки бу соҳада у жоҳил, билмайди. Устозларимизни, илм аҳлини қаерда нима қилишини, қай услубда бажаришини, кимга душман бўлиб ким билан дўст бўлишини у кўрсатиб берадиган одам эмас. Бу йўлнинг ўз методлари - манҳажи бор. Тўртта одам уни эшитгани учун ҳамма нарсага бурунни тиқавериш ярамайди.

Бу нарсани чуқур англаб етиш керак, азизлар. Ҳозир дунёнинг аҳволи сиз ўйлагандан ваҳимали ва фитналироқ. Кимлигини билмайдиган одамдан ҳеч бўлмаганда диний фикрларни қабул қилманг. Қуръонимиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, ижмоъ, уламоларнинг фатво-ю қиёслари ва энг асосийси, юқоридагиларни пухта ўрганган олимлардангина диний таълим ва дин борасидаги фикрлар олинади. Бошқаси фитнанинг эшиги, шайтоннинг малайидир.


Фикратда чиқаётган «фикрлилар» фикрлари, фикрламасдан айтилмоқда! Огоҳ бўлинг!


t.me/UlugbekBuxoriy


РАББОНИЙ УСТОЗЛАР

Бухоройи шариф қадимдан илм маскани бўлиб келган. Бу муборак диёрда жуда кўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. Гарчи, шўролар сабаб бир муддат бу жойларда илм сусайган бўлсада, олимлар йўқолиб кетгани йўқ. Тўғри, уламолар камайди, аммо, охирги вақтларда Аллоҳнинг инояти билан яна забардаст олимлар кўпайиб бормоқда.
Бухоронинг ҳозирги уламолари деганда албатта устоз Абдуғафур домла, Муҳиддин домла, Қобилжон домла, Абдулбосит домла, Жобир домла ва ҳоказо бир қанча улуғ устозларимиз кўз ўнгимизда гавдаланади. Буларнинг ҳар бирлари ҳақида биттадан китоб ёзса арзийди. Улар орасида яна бир мўтабар устозимиз борларки, у киши ҳақларида икки оғиз гап ёзмоқчимиз;

25 йилдан бери Бухоро халқига ва ватанимизга илму маърифат тарқатиб келаётган забардаст олим, доцент, Бухоронинг асл фарзанди устоз Азизхўжа домла Иноятовни танимаган одам бўлмаса керак. У кишини Аллоҳнинг назари тушган инсон десак муболаға бўлмайди. Чунки, дарсни тушунтирганларида у зотда ҳақиқий олимнинг қиёфасини кўрасиз ва ўша дарс тугамаслигини орзу қиласиз. Масжидда ваъз айтганларида ўткир воиз, раҳбарлик қилсалар ўта пухта ва узоқни кўра билган бошқарувчи, маслаҳат сўрасангиз жуда тўғри насиҳатгўй ва тақволи, ҳақиқий мусулмонлик у зотда намоён бўлади. Қайси масжидда имомлик қилган бўлсалар ўша масжид албатта обод ва шинам бўлади. Масжид атрофида яшайдиган аҳоли орасида ёмонликлар, бузғунчиликлар, фирқабозлик ва салбиётлар камаяди. Бир ёки икки қатор намозхони бўлган масжидлар домла имом бўлиб боргач намозхонлар билан тўлиб тошганини ўзимиз бир неча марта гувоҳи бўлганмиз.

Бундан ташқари, одамларга, толиби илмларга қилган ёрдамлари, хизматлари беқиёсдир. Азизлар, Устозимиз Азизхўжа домланинг қилган яхши ишларини битта - иккита мақолага сиғдириш имконсиз. Мақсадимиз ҳам аслида бу эмас. Чунки у киши яхшилик йўлида тиним билмай ҳаракат қиладилар...

Бу гапларни ёзишдан мақсадим, олдимиздан оқаётган дарёлардан чучук сувлар ичайлик. У зотларни борида қадрига етайлик ва уларга ҳар доим таянч бўлайлик. Зеро уларнинг бизга эҳтиёжи йўқ, лекин биз уларга доимо муҳтожмиз. Шунинг учун ҳар қандай ҳаётий ишларимиз ва мушкул масалаларимизда улардан маслаҳат олиб, кейин ишга киришайлик. Уларни хорламайликки, Аллоҳнинг интиқоми қаттиқ.
Аллоҳ таоло устозларимизни Ўз паноҳида асрасин! Бизларни улардан маҳрум қилмасин!


t.me/UlugbekBuxoriy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сийрат дарслари 8-қисм

Тўлиқ видео:
https://www.youtube.com/watch?v=lntuueFa4iU

ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ
#Анонс

t.me/UlugbekBuxoriy


ТАВБА ҚИЛИНГ

Тавба - "Аллоҳга қайтиш, ҳар бир инсон ўзлигига, асл ҳолига, ўз вазифасига қайтиш" дегани.

Ислом дини фитрат динидир. Ундаги барча аҳкомлар инсоннинг табиатига тўлиқ мутаносибдир. Чунки у, инсонни яратган Зот нозил қилган дин, кўрсатмалар. Бу динда «ёмонлик» ёки «гуноҳ» деб билинган ишлар, албатта инсонни ўзлигидан чиқарадиган, инсонийлигини унуттирадиган нарсалар бўлиб, бу ишларда давом этган инсонлар доимо жамият учун хавфлидирлар.

Мисол учун зино, ёки, ўғрилик, ёхуд порахўрликдек жирканчликларни олинг. Бу ишлар энг разил ва паст ишлар бўлиб, бунинг олди олинмаса, фақатгина қорни ва шаҳвати учун яшайдиган, маънавияти энг тубан даражага тушган махлуқотларга айланади жамият. Бу катта йўқотиш. Лекин бу ишларни қоралаб туриб, буларга олиб борувчи йўлларни тўсмаслик, фарзандларимизни бу жирканчликлардан нафратланиш асосида тарбияламаслик, инсонийликни тўғри тушунтиролмаслик - бунга ўзимиз ҳам зимдан рози эканимизга далолат қилади. Бу кетишда бундай жирканчликлар билан булғанмаган оила қолмайди, насаблар бузилади, йўлни йўқотамиз, ишонч ва омонат йўқолади.

Аллоҳга қайтиш, тавба қилиш вақти келди. Бутун инсоният Худони инкор қилиб, энг разил ҳаётни танласа ҳам Аллоҳга зарар беролмайди. Аммо, бу дунёда ҳам ўзига қийин бўлади, барака йўқолади, мезонлар бузилади, меъёрлар чалкашиб кетади. Эртага ўлиб Аллоҳ ҳузурига борганда ҳам азобга дучор бўлади.

Тавба қилайлик, фарзандларимиз қулоқсиз бўлиб кетяпти. Тавба қилиб ўзлигимизни англайлик, борган сари маънавий ботқоққа ботиб кетмоқдамиз. Бир ўзимизни сарҳисоб қилайлик, кимлигимизни англашга ҳаракат қилайлик! Охирги пайтларда қай гўрлардан келиб, миллатимизга ҳам, миллийлигимизга ҳам ёт қўшиқлари билан бизнинг шаҳарларимизда концертлар қўяётганлар кўпайди ва қизиғи, уларнинг концертларига одам сиғмайдиган даражада заллар лиқ тўла. Улар бизнинг пулимизни олиб, бизга бегона маданиятларни киритиб кетяпти. Минг афсуски, ўша ювиқсиз бегоналар билан бир марта кўришиш, у билан расмга тушиш учун ёш йигит қизларимиз ҳамма нарсага тайёр ҳолда. Буни кўрган одам улар гипноз қилиб қўйилган деб ўйлайди. Қай томонга қараб кетаётганимизни тезроқ англашимиз керак. Бу биргина мисол холос. Ҳаммамизда хато бор, лекин, тирик эканмиз, уни тузатиш имкониятимиз ҳам бор. Шунинг учун асл инсонийлик намунаси бўлган миллийлигимиз ва соф динимизни яхши ўрганишимиз ва ўргатишимиз керак. Бу йўлда ҳамма онгли равишда, биргаликда ҳаракат қилса, ҳамма соҳада ҳам жуда тез ривожланамиз, иншааллоҳ!
Тавба қилайлик!


t.me/UlugbekBuxoriy


Репост из: Mirarab.uz | Расмий канал
#Маккадан_мактуб

🎆 Табрикнома! 🎆

🇺🇿 Мир Араб олий мадрасаси устози Улуғбек домла Жияновнинг “Тааввуз - Аллоҳнинг паноҳига қочиш” номли  китоби нашр этилгани муносабати билан ҳаж сафарида бўлиб турган муаллиф падари бузрукворлари Насириддин Жиянов,  Азизхўжа домла Иноятов ҳамда бир гуруҳ бухоролик ҳожилар самимий қутлайди.

🤲 Аллоҳ таъоло ушбу китобни халқимиз учун муборак ва манфаатли қилсин. Улуғбек Жияновнинг дини ислом йўлидаги хизматларини қабул қилсин. Домланинг касбий ва илмий ишларига яратганни ўзи мадаткор бўлсин!

📨 Макка шаҳри, Нузҳа маҳалласи, Нузҳа масжиди. Ҳижрий 1446 йил, Муҳаррам ойининг 3-куни.

◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/Mirarabuz

👨‍💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 m
irarab.uz |📷 instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сийрат дарслари 7-қисм

Тўлиқ видео:
https://youtu.be/k-Qcfjy26LA?si=oa6tvVYLAofeBo6X

ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ
#Анонс

t.me/UlugbekBuxoriy


УНУТИЛГАН ХИСЛАТЛАР

Азизлар, биз инсон ўлароқ жуда ҳаддан ошдик. Ўзлигимизни йўқотиб бормоқдамиз. Эркак ҳам, аёл ҳам ўз вазифасидан воз кечиб, мезонлар ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Кимлардир шундай бўлишини истаб бутун имкониятини инсонни ўзлигидан чиқаришга сафарбар қилаётган бир пайтда, бошқалар аслиятга назар солмай туриб, келиб қолган жойидан тузатишга уринишмоқда, низому қарорлар билан муаммога ечим излашмоқда... Бу ишлар беҳуда кетиши аниқ.

Биз мусулмон ўлароқ хатою камчиликларимиздан ТАВБА қилишимиз керак. Тавба ҳақиқий бўлса, инсонни албатта ўзликка қайтаради ва тўғри йўлга солади!
Хўш, тавба нима? Унинг маъноси, унинг ислоҳоти ҳақида нималар дея оласиз? У бизнинг ҳаётимизни тузатиши мумкинми? Изоҳда қолдиринг!


t.me/UlugbekBuxoriy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сийрат дарслари 6-қисм

Тўлиқ видео:
https://www.youtube.com/watch?v=foDwArMAhLw

ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ
#Анонс

t.me/UlugbekBuxoriy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сийрат дарслари 5-қисм

Тўлиқ видео:
https://youtu.be/QBPon09UFz8?si=U0Drgo-eCPj1lhb9

ЭНГ ГЎЗАЛ ТАРИХ
#Анонс

t.me/UlugbekBuxoriy

Показано 20 последних публикаций.