Аллоҳ Кифлни мағфират қилди
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Бани Исроилда ҳеч қандай гуноҳдан қайтмайдиган Кифл бор эди. Унинг олдига бир аёл келиб қолди. Унга олтмиш динор бериб мақсадини ҳосил қилмоқчи бўлди. Эркаклар ўз хотинлари билан қиладиган ишни бошламоқчи бўлган эди, аёл қалтираб йиғлаб юборди.
Нимага йиғлаяпсан ёки бу иш сенга ёқмаяптими? – сўради Кифл.
-Йўқ. Лекин мен муҳтожлигим сабабли ҳаётимда ҳеч қачон қилмаган ишни қилишга мажбур бўляпман, – жавоб берди аёл.
-Агар асло қилмаган ишингни қилаётган бўлсанг, бор, кетавер! Пул ҳам сенга! – деди Кифл. Сўнг: «Аллоҳга қасамки, қайтиб Аллоҳга осийлик қилмайман!» – деб қасам ичди.
Шу кеча вафот этди. Эшигида: «
Аллоҳ Кифлни мағфират қилди» – деган ёзув пайдо бўлди.
◽️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀
https://t.me/Mirarabuz👨💻 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
🚀 telegram |🔵 facebook |🎬 youtube
💬 mir
arab.uz |📷 in
stagram