РАББОНИЙ УСТОЗЛАР
Бухоройи шариф қадимдан илм маскани бўлиб келган. Бу муборак диёрда жуда кўплаб буюк алломалар етишиб чиққан. Гарчи, шўролар сабаб бир муддат бу жойларда илм сусайган бўлсада, олимлар йўқолиб кетгани йўқ. Тўғри, уламолар камайди, аммо, охирги вақтларда Аллоҳнинг инояти билан яна забардаст олимлар кўпайиб бормоқда.
Бухоронинг ҳозирги уламолари деганда албатта устоз Абдуғафур домла, Муҳиддин домла, Қобилжон домла, Абдулбосит домла, Жобир домла ва ҳоказо бир қанча улуғ устозларимиз кўз ўнгимизда гавдаланади. Буларнинг ҳар бирлари ҳақида биттадан китоб ёзса арзийди. Улар орасида яна бир мўтабар устозимиз борларки, у киши ҳақларида икки оғиз гап ёзмоқчимиз;
25 йилдан бери Бухоро халқига ва ватанимизга илму маърифат тарқатиб келаётган забардаст олим, доцент, Бухоронинг асл фарзанди устоз Азизхўжа домла Иноятовни танимаган одам бўлмаса керак. У кишини Аллоҳнинг назари тушган инсон десак муболаға бўлмайди. Чунки, дарсни тушунтирганларида у зотда ҳақиқий олимнинг қиёфасини кўрасиз ва ўша дарс тугамаслигини орзу қиласиз. Масжидда ваъз айтганларида ўткир воиз, раҳбарлик қилсалар ўта пухта ва узоқни кўра билган бошқарувчи, маслаҳат сўрасангиз жуда тўғри насиҳатгўй ва тақволи, ҳақиқий мусулмонлик у зотда намоён бўлади. Қайси масжидда имомлик қилган бўлсалар ўша масжид албатта обод ва шинам бўлади. Масжид атрофида яшайдиган аҳоли орасида ёмонликлар, бузғунчиликлар, фирқабозлик ва салбиётлар камаяди. Бир ёки икки қатор намозхони бўлган масжидлар домла имом бўлиб боргач намозхонлар билан тўлиб тошганини ўзимиз бир неча марта гувоҳи бўлганмиз.
Бундан ташқари, одамларга, толиби илмларга қилган ёрдамлари, хизматлари беқиёсдир. Азизлар, Устозимиз Азизхўжа домланинг қилган яхши ишларини битта - иккита мақолага сиғдириш имконсиз. Мақсадимиз ҳам аслида бу эмас. Чунки у киши яхшилик йўлида тиним билмай ҳаракат қиладилар...
Бу гапларни ёзишдан мақсадим, олдимиздан оқаётган дарёлардан чучук сувлар ичайлик. У зотларни борида қадрига етайлик ва уларга ҳар доим таянч бўлайлик. Зеро уларнинг бизга эҳтиёжи йўқ, лекин биз уларга доимо муҳтожмиз. Шунинг учун ҳар қандай ҳаётий ишларимиз ва мушкул масалаларимизда улардан маслаҳат олиб, кейин ишга киришайлик. Уларни хорламайликки, Аллоҳнинг интиқоми қаттиқ.
Аллоҳ таоло устозларимизни Ўз паноҳида асрасин! Бизларни улардан маҳрум қилмасин!
—
t.me/UlugbekBuxoriy