Репост из: Асанов формати
Марказий Осиёда ҳали XV асрда ҳам тиллар иерархияси шунақа бўлган. Мўғул истилосидан сўнг араб тилининг аҳамияти пасайиб кетганини айтмаса, бошқа ўзгаришлар йўқ. Навоий "Муҳокамат ул-луғатайн"да бу ҳақда ёзади: сортлар (форс тиллилар) туркчани билмайди, билганиям кучли акцент билан аранг гапиради, турклар орасида эса форс тилини гўзал биладиганлар, бу тилда жуда зўр ёзадиган одамлар бор, дейди у.
Лекин Темурийларнинг (айниқса Ҳусайн Бойқаронинг) тил сиёсати вазиятни ўзгартира бошлади. Дейлик, оммабоп адабиётда турк тилининг асосий душмани қилиб кўрсатиладиган Камолиддин Биноийнинг ўзи ҳам бу тилни билгани (Бобур билан мушоирасини эсланг) ва ҳатто баъзи асарларни (тирикчилик йўлида) туркийга ўгиргани ҳақида маълумотлар бор. Бойқаро даврининг яна бир зиёлиси — Зайниддин Восифий ҳам туркийда шеърлар ёзган.
Хонликлар даврида она тили форс бўлган аҳоли туркийда ижод қилиши одатий тусга кириб борган. Бу туркийнинг нуфузи ошиб борганини кўрсатади. Айниқса Қўқон хонлигида буни кўриш мумкин — Умархон даврида саройда ижод қилган кўпгина ижодкорларнинг келиб чиқиши тожик бўлса ҳам, улар туркий тилдаги Қўқон адабиётини яратишга катта ҳисса қўшган. Гулханий, Махмур, Дилшоди Барно, Фазлий Намангоний, Маъдан кабилар одатда шундай ижодкорлар қаторида саналади.
@AsanovEldar