ФАРЗАНДГА ҚУРЪОН ЎРГАТИШНИНГ 35 УСУЛИ
1. Қуръон ўрганиш ва ўргатишнинг аҳамиятини билдиринг.
2. Қуръон ўрганиш босқичларини эслатиб ўтинг: ўрганиш,ўқиш,англаш,татбиқ қилиш ва ўргатиш.
3. Гўдак ётган хонада Қуръон ўқинг.
4. Ўқиётганингизда ёнингизга келса ҳайдаманг.
5. Қисқа сураларни ўқиётиб болага ҳам такрорлатинг.
6. Бола ҳар куни Қуръон ўқиётганингизни кўрсин.
7. Қуръон энг кўп ўтирадиган уйингиз турида ҳаммага кўриниб турсин.
8. Ҳарфларни ўйинлар орқали ўргатинг.
9. Қуръон ўқишни 6-7 ёш атрофида бошлаш мумкин.
10. Яхши муаллим топинг.
11. Сабрли бўлинг.
12. Хатоларни чиройли тарзда тўғирланг.
13. Имкон қадар кўпроқ такрорлатинг.
14. Ўқиганини ёздиринг.
15. Қуръонга ўтиш кунини белгиланг.
16. Қуръонга ўтилган куни
болани табрикланг ва унга Қуръон совға қилинг.
17. Оз бўлса ҳам ҳар куни Қуръон ўқишига эришинг.
18. Қуръон ўқиш одоблари билан таништиринг.
19. “Аъузу”, “Бисмиллаҳ”нинг маъносини ўргатинг.
20. Қуръонни хатм қилиш режасини тузиб чиқинг.
21. Бомдод намозидан сўнг Қуръон ўқишга одатланинг.
22. Ўрганганини, албатта, сизга ўқиб эшиттирсин.
23. Қуръоннинг энг яқин дўст эканини тушунтиринг.
24. Қуръонни ёдлашга унданг.
25. Муборак кун ва кечаларда кўпроқ ўқисин.
26. Иложи бўлса гуруҳ бўлиб ўқишни ташкиллаштиринг.
27. Совға бериб туринг.
28. Биринчи хатм тугаши биланоқ иккинчисини бошлатинг.
29. Рамазонни бошқача ўтказинг.
30. Қуръоннинг маъноси, туширилиши ҳақида маълумот беринг.
31. Қуръон маъноларини ўрганишга қизиқтиринг.
32. Қуръонда барча саволга жавоб ва барча муаммога ечим борлигини англатинг.
33. Қуръон ишорат этган илмий мавзуларга эътиборини қаратинг.
34. Қуръондаги пайғамбарлар қиссаларидан қандай қилиб ибрат олиш кераклигини, Қуръон кимларни мақтаб,кимларни маломат қилганини ўргатинг.
35. Қуръондаги ўхшатишлар ва ҳикоялардан намуналар келтиринг.
https://t.me/Toymasmasjidi