ЗАКОТГА ВАКИЛ БЎЛГАН ИНСОННИНГ ЗАКОТДАН ОЛИШИ#закот
❓1561-CАВОЛ: Бир киши закотларини бериб қўйишга мени вакил қилди. Ўзим ҳам муҳтожман. Ана шу закотдан ўзим учун олсам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот бераётган шахс маълум инсонларни айтган бўлса, вакил айнан ўшаларга бериши, гарчи муҳтож, закот олишга ҳақли бўлса ҳам, ўзи олмаслиги лозим. Аммо “Ўзингиз билиб муҳтожларга бераверинг”, деб берган бўлса ва вакил ҳам закот олишга ҳақли тоифадан бўлса, олиши дуруст. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube |
Instagram |
Facebook |
Ummalife🔗 Улашинг: @diniysavollar