Ravza.uz | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Oʻzbekiston musulmonlari idorasi Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi
• www.ravza.uz
• Instagram.com/ravza_uz
• facebook.com/ravza.uz.sahifasi
• twitter.com/ravzauzsahifasi
Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot
Guvohnoma №1151

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#ҳадис

• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қай бир мусулмон банда биродари ҳаққига ғойибона (нима деб бўлса ҳам) дуо қилса, фаришта: «Сенга ҳам шундай бўлсин», ― деб туради».

(Муслим ривояти).

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Салом бериш Пайғамбар алайҳиссаломнинг кўрсатмалари (суннат), унга алик олиш эса Аллоҳ таолонинг буйруғи (фарз) ҳисобланади.
Ҳар бир киши ўз хонадонига кирганда ҳам оила аъзоларига салом беради.
Салом тўлиқ, сўзларини бузмай, одоб билан берилади, у «салом», «сомалайкум» (маъноси: сизга ўлим бўлсин), «салом бердик», «привет», «хайрли кун» каби бузуқ шаклларда бўлмаслиги лозим.

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Хайрли тонг. Кунингиз файзли, баракотли бўлсин.


«Ижтимоий одоблар» китобидан

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 20 ФЕВРАЛ (1446ҳ - 21 ШАЪБОН) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 07:01
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:32

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 05:42 |   | 06:27
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 16:10 |   | 16:20
☪️ Шом           ⏰ 17:56 |   | 17:56
☪️ Хуфтон     ⏰ 19:09 |  | 19:19

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
🌐 Ravza.uz |📚@Ravza_uz
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ТЕЖАМКОРЛИКДА БАРАКА БОР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Ўзингга боқ, ўзингга!
Аслингга, сўзингга, нафсингга.
Ўзгани қўй. Ким нима еди нима кийди, сенга нима?
Сен ўзингни илм билан, севги билан, шафқат билан парвариш қил.
Ана шундагина чин ИНСОНЛИК ҳимматига етасан.
Мавлоно Жалолиддин Румий

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Muslim.uz
#xabar #muftiy #anjuman #bahrayn
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР


🗣Бугун, 19 февраль куни Баҳрайн Подшоҳлиги шафелигида Мусулмон донишмандлар кенгаши ташаббуси билан ушбу давлат пойтахти Манама шаҳрида бошланган халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқдалар.


🌏 Мазкур халқаро конференцияда Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб, Баҳрайн ислом ишлари бўйича олий кенгаш президенти Шайх Абдураҳмон бин Муҳаммад бин Рошид ал-Халифа, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Миср муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Дорул улум Карачи Ислом университети профессори Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, Россия марказий диний идораси раиси, муфтий Шайх Талъат Тожиддин каби таниқли уламолар, давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари қатнашмоқда.

💬 Сўзга чиққаган нотиқлар бугунги мураккаб ва таҳликали даврда бутун дунёда тинчлик-осойишликни қарор топтириш, мусулмон уммати бирлигини таъминлаш, турли дин вакиллари ва турфа миллат-элатлари аҳил-иноқлигига эришиш жуда ҳам муҳим экани, исломофобия хатти-ҳаракатларининг олдини олиш каби ўта муҳим масалаларни таъкидладилар. Шунингдек, ҳозирги кунда мусулмон уммати олдида турган долзарб муаммолар, келгусидаги истиқболли режалар тўғрисида фикр алмашдилар.

💬 Конференция эртага, 20 февраль куни ҳам давом этади.

💭Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, Мусулмон донишмандлар кенгаши мустақил халқаро ташкилот бўлиб, 2014 йилда Бирлашган Aраб Aмирликларининг Aбу Даби шаҳрида ташкил топган. Кенгашга Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Шайх Аҳмад Тоййиб раислик қилади. Муҳаммад Абдуссалом эса унинг бош котиби ҳисобланади.

😄Ташкилотнинг асосий мақсади мусулмон оламида тинчликни тарғиб қилиш, низоларни биргаликда ҳал этиш, бағрикенгликни таъминлаш, бошқаларга ҳурмат сақлайдиган фаровон жамият барпо этишдир.

❕Кенгаш аъзолигига ўзининг серқирра фаолияти билан обрў-эътиборга эришган дунёнинг энг нуфузли мусулмон олимлари жалб қилинади. Ана шу уламолар қаторида Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам аъзо қилинган эдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
#munosabat
🗣 ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН ХАБАРЛАРГА МУНОСАБАТ

🌐Яқин кунларда ўзбек тилида юритиладиган хориж нашрларининг бирида Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолиятига оид асосланмаган маълумотлар тарқатилди. Мазкур хабарларда гўёки Диний идорада молиявий камомад кузатилгани ва маблағлар ўзлаштирилгани ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган бир қатор иддаолар қилинган.


Зийрак ва оқил киши мана шундай хабарлар кетма-кетлиги ва ундаги маълумотларнинг далилланмаганини кузатиб, жамоатчилик орасида Диний идорани обрўсизлантириш мақсад қилинганини яққол англаб етади.

😄Энг аввало, таъкидлаш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз Устав талабларига кўра, ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан нодавлат нотижорат ташкилот бўлиб, ҳеч қандай тижорий фаолият билан шуғулланмайди. Диний идоранинг сарф-харажатлари масжидлар, зиёратгоҳлар ва турли хайрия ишларидан тушган эҳсонлар ҳисобидан қопланади.

😄Мазкур йиғилган маблағлар тасдиқланган смета асосида сарфланади ва молиявий айланмалар Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий Ҳайъати, Тафтиш комиссияси, адлия органлари ва солиқ идоралари томонидан доимий назорат қилиб борилади. Хусусан, 2024 йилнинг 1-12 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мутахассислари, солиқ идоралари ходимлари томонидан Диний идорада қонунчилик ҳужжатлари бажарилиши ва молиявий фаолиятларнинг қонунийлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.

😄Ўрганишлар якуни бўйича Адлия вазирлигининг 2024 йил 18 ноябрь кунидаги 21/5-978/9-сонли тақдимномасида Диний идорада молиявий камомад ва ноқонуний хатти-ҳаракатлар мавжуд эмаслиги қайд этилган. Бундан ташқари, Тафтиш комиссияси Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021-2024 йиллардаги молиявий фаолиятини батафсил текшириб, мазкур жараёнлар амалдаги қонунчиликка мувофиқ экани тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий Ҳайъатига ҳисобот берган...


🖥 БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ҳаё икки хил бўлади: сиз билан одамлар орасидаги ҳаё, Аллоҳ билан сизнинг оарнгиздаги ҳаё. Одамлар билан сизнинг орангиздаги ҳаё қараш ҳалол бўлмаган нарсалардан кўзингизни тўсишингиздир. Сиз билан Аллоҳ ўртасидаги ҳаё Аллоҳнинг неъматларини билмоғингиз ва сўнгра Унга гуноҳ қилишдан уялишингиздир.

Абу Лайс Самарқандий.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял делегацию Королевства Саудовская Аравия во главе с министром по делам хаджа и умры Тавфиком бин Фавзаном ар-Рабиа, находящимся в нашей стране с визитом.

#Mirziyoyev #qabul #SaudiyaArabistoni #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


ҒАМ-ТАШВИШ ПАЙТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ الْعَظِيمُ الْحَلِيمُ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ رَبُّ السَّمَوَاتِ وَرَبُّ الْأَرْضِ وَرَبُّ الْعَرْشِ الْكَرِيمِ

Дуонинг ўқилиши: “Лаа илааҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм, лаа илааҳа иллаллоҳу роббул аршил ъазийм, лаа илааҳа иллаллоҳу роббус самаваати ва роббул арзи ва роббул ъаршил карийм”.

Дуонинг маъноси: “Азим ва Ҳалим Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ Аршинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонлар ва ернинг Робби, улуғ Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”.

Дуони айтган зот: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Ривоят қилган саҳоба: Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо.

Ривоят қилган муҳаддис: Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ.

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube



Показано 11 последних публикаций.