Репост из: Migratsiya agentligi
🇱🇹 Литва: ҳайдовчи ва автомеханиклар Ўзбекистонда ўқитилади
Ўзбекистон делегациясининг навбатдаги учрашуви Литва “Саноатчилар конфедерацияси” раҳбари ва аъзолари билан бўлиб ўтди. Унда фуқароларимизни ушбу мамлакатда ташкилий тартибда ишга жойлаштириш кўламини оширишга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Конфедерация аъзоларининг таъкидлашича, Литвада ишлаётган ҳамюртларимизнинг меҳнатсеварлиги, ўзини яхши томонлама кўрсата олгани боис ҳайдовчи ва механикларга талаб юқори.
Мазкур талабни қондириш мақсадида Ўзбекистоннинг ўзида Конфедерация таркибига кирувчи “GIRTEKA” ва “TVG Groupe” компаниялари билан ҳамкорликда юк автотранспорти ҳайдовчи ва механикларини тайёрловчи ўқув марказлари ташкил этилади. Биринчи босқичда 200 нафар ҳамюртларимизни ўқитиб, ҳайдовчи ва автомеханик касблари бўйича Литвадаги бўш иш ўринларига жойлаштиришга келишилди.
“GIRTEKA” компаниясида 4000 та автотрактдан иборат ўз автопарки мавжуд. “TVG Groupe” компанияси автопаркида эса 800 та автотракт бор.
@uzmigration