🇱🇻
Латвияда ўзбекистонлик ишчи кучига квота белгиланмайдиБу ҳақда Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси масъулларидан иборат делегациянинг Латвия
Фаровонлик вазири Улдис Аугулис билан Ригада ўтган учрашувда маълум қилинди.
Унда ўзбекистонлик ишчи кучига Латвияда
муносабат ижобий эканлиги ва ҳамюртларимиз яхши таасурот қолдираётгани таъкидланди.
Бугунги кунда ушбу давлатда
4000 дан ортиқ юртдошларимиз меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Учрашувда бу рақамни янада кўпайтиришга икки томонда ҳам истак борлиги таъкидланди.
Шу боис, ишчилар сонига квоталар белгиланмайди.@uzmigration