🌙 Tahmid.Uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманида жойлашган "ИСҲОҚ ҲОЖИ" жомеъ масжиди имом ҳатиби Абдулбоситхон домла Юнусовнинг расмий телеграм саҳифаси
Мурожаат учун:
👉 @Ishoq_hoji masjidi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#НЕЪМАТЛАР ИЧИДАМИЗ...

Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳнинг "Муснад"ида Ҳориса ибн Мағрибдан ривоят келади:
"Хаббоб розияллоҳу анҳунинг ҳузурига кирдим. Унга кафани келтирилди. Хаббоб кафанини кўриб йиғлаб туриб деди:
"Ҳамзага кафан топа олмасдан чопонига ўраб кўмган эдик. Оёғини ёпсак боши очилиб қолди. Бошини ёпсак оёғи очилиб қолди. Чопон билан бошини ўрадик, оёғини эса изхир номли ўсимлик билан ўраб дафн қилдик!".

#Шунга ўхшаш ривоят Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ҳам келган. У Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу ҳақида шундай деган.

#Ўзгаларнинг маҳрумлигини эслаб турсангиз ўзингиздаги неъматнининг қадрига ета бошлайсиз.
#Тушликдаги иссиқ овқатингиз ёқмаса ҳар куни нон ва сув билан кунини ўтказаётганларни эсланг.
#Фарзандингизнинг баҳолари сизни қониқтирмаётган бўлса фарзанди ногиронларни ёдингизга олинг.
#Қийналмасдан уйланган бўлсангиз ёдингиздан чиқмасин, уйланишни орзу қилиб уйлана олмасдан юрган йигитлар минглаб топилади.
#Биз неъматлар ичидамиз. Ортиқчаси керак эмас. Бизга етмайдигани Аллоҳга нисбатан одоб холос...

@Tahmid_uz


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 21 МАЙ (1446ҳ - 23 ЗУЛҚАЪДА) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 04:52
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:15

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 03:15 |   | 04:00
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 17:18 |   | 17:28
☪️ Шом           ⏰ 19:32 |   | 19:32
☪️ Хуфтон     ⏰ 21:06 |   | 21:16

@Tahmid_uz


#ЖОЙ ҚОЛДИРИНГ...

Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳнинг "Адабул муфрад" китобида келади:
"Умар ибн Хаттоб розиёллоҳу анҳу айтади:
"Муҳаббатинг ҳаддан ортиқ бўлмасин. Нафратинг нариги томонни ҳалок қиладиган даражада қаттиқ бўлмасин!".

#Севсангиз ақлингиздан воз кечар даражада севманг. Чунки қалб ўзгарувчандир.
Эҳтиёт бўлинг! Кўпчилик кўпинча ишонган ва кафолатланган жойларидан зарба ейди.
#Ўнта бармоғини ўзгалар учун шам ўлароқ куйдирганлар келажакда афсусдан тишлаш учун битта ҳам бармоқ топа олмай қолишлари мумкин!
#Бировни ёмон кўрсангиз сулҳ учун жой қолдиринг. Чунки ҳолат ўзгарувчандир.
#Жанжаллашганда рақибининг йўлларига тикан сочганлар куни келиб ўша йўлдан ялангоёқ ўтишларига тўғри келиб қолади.
#Ҳамма кўприкни бузиб ташламанг. Куни келиб ўтишга йўл топа олмай қолишингиз мумкин.
#Деворни баланд кўтариб юборманг. Куни келиб унинг тепасига чиқишга мажбур бўлиб қолишингиз мумкин...

@Tahmid_uz


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 20 МАЙ (1446ҳ - 22 ЗУЛҚАЪДА) СЕШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 04:53
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:14

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 03:16 |   | 04:01
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 17:17 |   | 17:27
☪️ Шом           ⏰ 19:32 |   | 19:32
☪️ Хуфтон     ⏰ 21:04 |   | 21:14

@Tahmid_uz


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #НИКОҲ #МУҚАДДАС

НИКОҲ – МУҚАДДАС РИШТА

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Анваржон Мирзаев,
Мингбулоқ тумани “Шоҳи Жалил” жоме масжиди имом хатиби


🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #АҚОИД #РАДДИЯ

АҲЛИ СУННА ВАЛ ЖАМОА ЭЪТИҚОДИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдурахманов Мухаммадхон,
Наманган шаҳри “Мулла Исмоил” жоме масжиди имом-хатиби


🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#БУЮКЛАР ШУНАҚА БЎЛАДИ...

Имом Бағавий роҳимаҳуллоҳ ўзининг "Шарҳус сунна" китобида келтиради:
"Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу уйида энг қувноқ кишилардан эди. Кўчага чиққанида ҳақиқий рижолга айланар эди!".

#Буюклар шунақа бўлади. Энг гўзал муомаласига аввал уйидагиларни муносиб деб билишади.
#Бугунги дардлардан бири шуки, баъзилар кўчада очиқ юзли ва қувноқ юради. Уйига кириши билан жиддий бўлиб олиб қовоғидан қор ёғилади. Гўё мотамда дейсиз уни.
#Баъзилар уйидан ташқарида қўли очиқ, уйига кириши билан қўли қаттиқ бахилга айланади.
#Баъзилар кўчада кечиримли ва бағрикенг, уйда эса аҳлининг юрагини сиқиб юборадиган даражада мижғов.
#Жуда ҳам қизиқ бир тафовут. Қандай тушунтиришни ҳам билмайсиз, буни оқлаб ҳам бўлмайди.
#Уйида хулқи гўзал бўлмаганларнинг кўчадаги ахлоқи ниқобдир...


@Tahmid_uz


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 19 МАЙ (1446ҳ - 21 ЗУЛҚАЪДА) ДУШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 04:53
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:14

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 03:16 |   | 04:01
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 17:17 |   | 17:27
☪️ Шом           ⏰ 19:31 |   | 19:31
☪️ Хуфтон     ⏰ 21:03 |   | 21:13

@Tahmid_uz


#ҚАДР, ҚИММАТ...

Ажиб бир воқеа1956 йилда Ироқда содир бўлган.

Унда бир профессор докторлик босқичидаги иқтидорли бир талабасининг дарсларга келмаётганини сезиб қолади. У талабасининг бемор бўлгандир деб ўйлаб, уни уйига бориб кўришга қарор қилди. Профессор шогирдини университетга келишдан фақат беморлик ман қилган бўлса керак, деб ўйлар эди…

Профессор талабасининг уйига етиб борганда, у ерда фақатгина битта хароб хона борлигини кўрди. Талабанинг бу даражада фақирлигини устоз тасаввур ҳам қилмаган эди.

Шогирд устозига чой узатар экан, профессор ундан сўради:
-Нега университетга келмаяпсан?
Шунда талаба афсус билан шундай жавоб беради:
-Илм билан бир боғлам редиска ҳам сотиб олиб бўлмайди!

Профессор шогирдининг бу сўзларидан ҳайратга тушди. Савол беришга улгурмай, талаба сўзини давом эттирди:
-Устоз! Мен бир ҳафтадан бери очман. Ёнимда бор-йўғи бир ярим фулс бор эди. Бир фулсга нон сотиб олдим. Қолган ярим фулсга эса бир боғ редиска олиш учун сабзавотчининг олдига бордим. Лекин сабзавотчи менга шундай деди:
-Бир боғ редиска бир фулс!
Мен унга:
-Сенга бир наҳвга оид қоида ўргатишим ёки бир адабий ҳикоя айтиб беришим мумкин. Шунинг эвазига бир боғ редискани ярим фулсга берасанми?, дедим.
У эса кулиб шундай жавоб берди:
-Сенинг илминг бир боғ редискага ҳам арзимайди!
Мен унинг ҳақ эканини англадим. Шу боис ўқишни ташлашга ва менга нон ҳамда редиска сотиб олиш имконини берадиган бирор иш топишга қарор қилдим!

Профессор талабанинг сўзларини эшитгач, бирор-бир изоҳ бермай, бармоғидаги узукни чиқариб унга беради ва шундай дейди:
-Буни сотиб эртага университетга кел. Ўша ерда гаплашамиз!

Эртаси куни талаба келиб узукнинг пулларини устозига берди. Профессор ундан сўради:
-Бу жуда катта пул-ку, уни қаерда сотдинг?
Талаба жавоб берди:
-Уни заргарлик бозорида сотдим!
Профессор яна сўради:
-Нега уни сабзавотчига сотмадинг?
Талаба:
-Чунки у тилланинг қадрини билмайди!
Шунда профессор шундай дейди:
-Худди шундай, сабзавотчи илмнинг ҳам қадрини билмайди!!!

#Баъзан қилган ишларимиз жавобсиз қолади. Муаммо илмингизнинг қийматсизлигида эмас, балки уни илмни қадрламайдиганларга сарфлаганингиздадир!
Бунақа воқеалар доим такрор бўлиб туради. Гоҳида тасарруфларимизнинг садосини эшитмаймиз. Бунинг сабаби қадрламайдиганлар билан қилган муомаламиз бўлади.

#Агар севги бериб, эвазига дард олсангиз, бу дегани севги қийматсиз дегани эмас, балки уни нотўғри одамга тақдим қилганингизни англатади.
#Агар яхшилик қилсангиз-у, эвазига ёмонлик олсангиз, бу дегани яхшилик самарасиз дегани эмас. Фақат баъзи инсонлар яхшиликка лойиқ эмас деганидир.
#Аввало, ўзингизни қаерга қўяётганингизга қаранг. Кейин эса қилган ишларингизнинг натижасини сўранг.

#Баъзан катта боғда биттагина гул ҳеч қандай аҳамиятга эга эмасдек туюлади. Лекин уни ошиқ узиб олиб, севгилисига тақдим қилса, у гул дунёдаги энг чиройли гулга айланади.

#Ҳаммасининг қандайлиги эмас, қаерда экани, қачонлиги эмас, ким билан экани муҳим...

@Tahmid_uz


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 18 МАЙ (1446ҳ - 20 ЗУЛҚАЪДА) ЯКШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 04:53
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:14

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 03:17 |   | 04:02
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 17:16 |   | 17:26
☪️ Шом           ⏰ 19:30 |   | 19:30
☪️ Хуфтон     ⏰ 21:01 |   | 21:11

@Tahmid_uz


#ТАФАККУР...

Қуръони карим бизга:
Қари ва туғмас аёл ҳомиладор бўлганини…
Эрсиз, турмушга чиқмаган покиза қиз Марям фарзанд кўрганини…
Пичоқ Исмоил алайҳис саломни кесмаганини…
Олов Иброҳим алайҳис саломни ёқмаганини…
Балиқ Юнус алайҳис саломни ютиб, ҳазм қилмаганини…
Тошнинг ичидан туя чиққанини…
Ойнинг ёрилиб иккига бўлинганини…
Чақалоқ гапирганини…
Денгиз ёрилиб йўл очилганини…гапиради!!!

#Бу билан Аллоҳ таоло бизга Ўзини имконсизликларнинг Роббиси эканлигини англатмоқда...

Хайрли тонг!

@Tahmid_uz


“Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранглар.”
(Бақара сураси 153-оят)


2025 ЙИЛ 17 МАЙ (1446ҳ - 19 ЗУЛҚАЪДА) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

🌇 Қуёш вақти   ⏰ 04:54
🌆 Қиём вақти   ⏰ 12:14

                                Азон       Такбир
☪️ Бомдод     ⏰ 03:19 |   | 04:04
☪️ Пешин       ⏰ 12:40 |   | 12:50
☪️ Аср             ⏰ 17:16 |   | 17:26
☪️ Шом           ⏰ 19:29 |   | 19:29
☪️ Хуфтон     ⏰ 21:00 |   | 21:10

@Tahmid_uz


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #НИКОҲ #МУҚАДДАС

НИКОҲ МУҚАДДАС РОБИТА.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Муталлибхон Муҳаммадхонов
Поп тумани "Чинор" жоме
масжиди имом-хатиби


🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ТАЪЗИЯ #ОДОБ

ТАЪЗИЯ БИЛДИРИШ ОДОБИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Мансурхон Марупов,
Косонсой тумани “Хазрати Умари Одил” жоме масжиди имом-хатиби


🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#Маййитнинг номидан Қурбонлик қилишнинг ҳукми.

Аслида қурбонлик тирикларнинг амали бўлиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида амалга оширилади. Шундай бўлсада, маййит номидан қурбонлик қилишнинг бир неча кўринишлари бор:

1. Маййит ҳаётлик пайитида меросхўрларига ўзининг молидан қурбонлик қилишларини васият қилиб кетиши. 

Қурбонликнинг нархи мероснинг учдан биричалик бўлса, меросхўрларига васиятни бажариш вожиб бўлади. Агар мероснинг учдан биридан кўп бўлса, меросхўрлари маййитга яхшилик, эҳсон тариқасида васиятни бажаришлари мустаҳаб саналади.

2. Жонлиқ сотиб олиб, қурбонлик учун тайинлаб қўйиб, сўйишдан олдин вафот этиб қолса, меросхўрлари ўша жонлиқни қурбонлик сифатида сўйишлари вожибдир.

3. Эркак ёки аёл қурбонлик қилиб, ўзи ҳамда тирик ва ўлган қариндошларининг номидан деб, ният қилиши жоиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар.

4. Кўнгилдан чиқариб, маййитнинг номидангина ният қилиб қурбонлик қилиш. Бу банднинг тафсилоти бор:

- Ҳанафий, моликий, ҳанбалий ва баъзи шофеъий уламолар бундай қурбонликнинг савоби маййитнинг номидан қилинган садақага қиёсан унга етиб боради, дейишган.

- Шофеъийларнинг мўътамад қавлида маййитнинг номидан қилинган қурбонлик ўтмайди. Аммо унинг номидан қурбонлик қилган одам: «Аллоҳим, бу қурбонликнинг савобини фалончига етказ», деса, савоби маййитга етади.

- Ҳанбалийлар маййит савобга мухтож бўлгани учун унинг номидан қурболик қилишнинг савоби кўпроқдир, дейишган.

- Моликийлар маййитнинг номидан қилинган қурбонлик дуруст. Лекин риё ва мақтаниш хавфи борлиги учун макруҳдир, дейишган.

5. Айримлар ўйлаганидек, қурбонлик қилиш фарз бўлган ҳаж ибодатини адо қилиш билан боғлиқ иш эмас. Ҳаж қилган ҳам, ҳаж қилмаган ҳам қурбонлик қилаверади. 

6. Маййитнинг номидан қурбонлик қилган одам уни садақа қилиш, ейиш ва ҳадя қилиш масалаларида ўзини номидан қурбонлик қилганида нима қилса ўшаларни қилади.

Аллоҳ сизу биздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин."

Валлоҳу аълам.

@Tahmid_uz


#Жума куни салавот айтиш суннатдир...

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

“Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади".

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

@Tahmid_uz


الجمعة#
اللهم في هذا اليوم المبارك اجعله لأعز الناس عندي يوما مباركا فيه الدعوة لا ترد
وهبه رزقا لا يعد وافتح له باب في الجنة لا يسد
واحشره في زمرة سيدنا محمد صلى الله عليه وسلم.

#Аллоҳим бу муборак кунни  мен учун азиз инсонга ҳам баракотли қил, кам қилма, дуосини ижобат қил, қайтарма, ризқини кенг қил, кам қилма, унга жаннат эшикларини очиб қўй, асло беркитма, қиёмат кунида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга қил!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!


@Tahmid_uz


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #СОХТА #САЛАФИЙ

СОХТА САЛАФИЙЛАР КИМЛАР?

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Мирзоҳид Умирзоқов,
Мингбулоқ туман “Топтиқ Азиз”жоме масжиди имом хатиби


🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ИНСОН #ҚАДРИ

ИНСОН ҚАДРИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Абдумуталиб Масалиев,
Чуст тумани “Балиқчи” жоме масжид имом-хатиби


🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


#ҲАҚИҚИЙ ОШИҚ...

Имом Тирмизий роҳимаҳуллоҳнинг “Сунан”ида келади:
“Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Байтулмолдан мусулмонларга пул тарқатаётиб Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳуга беш минг дирҳам берди. Ўзининг ўғли Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳуга эса икки минг дирҳам берди. Шунда Абдуллоҳ отасига эътироз билдириб деди:
-Усомани мендан устун кўрдингиз, ҳолбуки мен у қатнашмаган ғазотларда ҳам қатнашганман!
Шунда Умар розияллоҳу анҳу деди:
-Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Усомани сендан кўра кўпроқ яхши кўрар эдилар, отаси ҳам у зот учун сенинг отангдан кўра суюклироқ эди!”.

#Умар розияллоҳу анҳунинг ҳассослигига боқинг. Ўзининг истагини эмас, Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг хоҳишларини устун кўрмоқда.
#Биз ҳам Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг яхши кўрган нарсаларига эътиборсиз бўлмаслигимиз лозим. Ўз истагимиздан у зотнинг истакларини устун кўришимиз керак.
#У зот истаган нарсаларни қилиб, истамаган нарсалардан сақланишимиз лозим.
#Ҳақиқий ошиқ ошиқ бўлган инсонининг истакларини ўз истаги деб билса муҳаббат чўққисини забт қилган бўлади...

@Tahmid_uz

Показано 20 последних публикаций.