#БИР ОЯТ...
وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعًا أَيُّهَ الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
Нур сураси 31-оят
Яъни, "Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўминлар! Шоядки, нажот топсангизлар!".
#Ибнул Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтар эди:
"Банданинг энг яхши куни Аллоҳга тавба қилган кунидир!".
#Асарларда келади:
"Агар банда тавба қилса бир нидо қилувчи шундай деб жар солар экан:
"Бу банда Роббиси билан сулҳ қилди, ярашди!".
#Киши бир яхши кўрган кишиси билан келишмай қолса унинг кўнглини топиш, у билан ярашиш, уни рози қилиш учун ҳар йўлни қилади. Рози қилишга Аллоҳ ҳақлироқдир.
#Бир гуноҳни қилиб қўйдингиз. Бу сизнинг Аллоҳга бўлган муҳаббатингизни жароҳатлади, тирнади. Энди худди дунёдаги яхши кўрган инсонингизга қилганингиз каби турли услубларни қўллаб Роббингизни рози қилишга ҳаракат қилинг. Садақа қилинг, истиғфор айтинг, намоз ўқинг, қуръон тиловат қилинг.. !
#Дунёда бировни кўнглини олиш учун яхши ишлар қилсангиз у албатта рози бўлади.
#Энди раҳмлилар раҳмлиси бўлмиш Роббимиз рози бўлмаслиги мумкинми...
@Tahmid_uz