📝БИР ДУСТИМНИНГ МАКТУБИ
ЯХШИЛИКНИНГ УМРИ УЗУН-ЯХШИЛИК КИЛИНГ, АЗИЗЛАР!..
Эътибор қилганмисиз, яхшилик қилишнинг сеҳрли бир хусусияти бор. Бундан яхшилик қилган одам ҳам, шунга сазовор бўлган инсон ҳам бирдек ҳузурланади, ҳаловат топади. Яхшиликнинг катта-кичиги бўлмайди, бари бирдек қадрли. Айниқса, муҳтожликда, икки дунё кўзингизга қоронғи бўлиб турган оғир бир дамда қилинган яхшилик неъматини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Яшириб нима қилдик, ҳар қандай нарсани таъмалар тўқнашуви ҳал қилаётган, мол- давлат ҳаммасидан устундек туюлаётган бугунги кунда савоб учун, шунчаки, яхшилик қиладиганларни кўрганимизда ҳатто ҳайратланамиз. Якинда ўзим мана шундай бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Республика Кардиология маркази поликлиникасига бир танишимни тиббий кўрикка олиб борган эдим. Кун иссиқ, навбат кутаётганларнинг эса охири кўринмасди. Биз ҳам кута бошладик. Шу пайт яқингинамизда ғала-ғовур бошланди. «Доктор, тез келинглар», деган овозлар эшитилди. Беихтиёр ўша томонга қараб юрдим. Текширувга келган ўрта ёшлардаги бир киши ҳушидан кетган эди. Бир зумда шифокорлар ўраб олишди. Беморни алоҳида палатага олиб киришди. Шифокорлар елиб- югуриб ёрдам кўрсатар, унинг ҳамроҳи — ўрта ёшлардаги аёл (афтидан, турмуш ўртоғи) эса унсиз йиғларди. Уни юпатиш учун «Опа, сиқилманг, яхши бўлиб кетади», — дея олдим, холос. Бирпасда шу ердаги одамлар ўртасида турли гап-сўзлар оралади: «Бечора, шу ернинг ўзида инфаркт бўлиб қолибди...», «Эсиз, навбатини куттирмай ўтказиб юборсак бўларкан...», «Узоқдан келган, шекилли...» Ҳамшира кўринди. Бараварига аҳволини сўрадик. Ҳамшира қиз «ҳа, аҳволи яхши, хотини қараяпти», деб гапни қисқа қилди-ю ўтиб кетди. Сал ўтиб ичкаридан беморнинг турмуш ўртоғи чиқди. Қизарган кўзларини қайта-қайта дастрўмоли билан артарди. — Опа, — деди унинг изидан чиққан шифокор, — Эрингизни тезда шифохонага ётқизмасак бўлмайди, касали жиддий. Кассага бориб харажатларини тўланг, жой тайёрлашларини айтаман. Аёл бироз довдираб, сўнг йиғламсиради: — Биз ётишларини билмаганимиз учун пул олиб келмагандик. Ҳозир қўлимиз калтароқ… Шифокор хўрсиниб ичкарига йўналди. Шу пайт бир аёл уни эшик олдида тўхтатиб нималарнидир сўради. Сўнг шифокор ортига қайтиб келди. — Опа, сиқилманг. Мана бу аёл барча харажатни мен тўлайман, деяптилар. Ҳозир хўжайини пул олиб келаркан. Тез тўлаб, ётқизинглар. Тўғриси, шу ердаги ҳаммамиз шифокорга ва бояги аёлга жуда ҳайрон бўлиб қарадик. Аёл ҳам довдираб, бир шифокорга, бир ёрдам бермоқчи бўлган аёлга тикиларди. — Ахир, бу кишини танимайман-ку! Қандай қилиб пул оламан, — деди бироз ўзига келиб. — Опа, йўқ деманг, — унинг елкасидан қучди аёл. — Кеч бўлмасин, тағин. Ана, хўжайиним ҳам келди. Аёл бориб бир пакет пулни олиб, йиғлаётган аёлнинг қўлига тутқазди: — Опа, бугун жума, фақат дуо қилиб қўйсангиз етади. Юринг, касса бу ёқда. Улар биргалашиб кассага кетаркан, навбат кутаётганларнинг ҳаммаси бўлиб ўтган воқеалардан карахт эдик. Икки кун ўтиб, яна ўша шифохонага бордим. Ўша аёлни учратдим. Исми Муқаддасхон экан. Мени кўриб яна кўзлари ёшланди: — Дунёда яхши одамлар борлигига шукр. Ўша аёлни умуман танимайман, аммо у бизга танимай-билмай туриб ҳам яхшилик қилди. Унинг ҳатто кимлигини ҳам билмайман, фақат исми Дилдорахон экани эсимда қолди. «Хўжайинингиз бошингизда доим соғ бўлсин», деб қўлимга икки миллион пулни тутқазди-ю кетди. Тузукроқ раҳмат ҳам айта олмадим. Вилоятдан келган эдик. Ёнимизда пулимиз ҳам йўқ, қариндошлар уч-тўрт сўм йиққунча вақт ўтиб кетарди. Илоҳим, бола-чақасининг роҳатини кўрсин. Оғир пайтимизда қилган ёрдамининг ажр-савобини албатта кўрсин. Муқаддас опа билан хайрлашар эканман, негадир ич-ичимдан хурсанд эдим. Фақат бир нарсани ўйлардим: юртимизда шундай инсонлар борлиги учун ҳам Яратган Ўзбекистонни ёмон кўзлардан, балолардан асраб келаётган бўлса, ажаб эмас...
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK