📝
Ҳар дам ғанимат 2012 -йил , айни март ойининг иккинчи ҳафта кунлари эди..
Ўша кунлари уйимизга онамни кўргани бордим..Онам боришимни билгандек , тандирда сомса ёпиб турган экан .Онам озиқ -овқатга пазанда аёл эди.Ёқдан бор қилиб нималарнидир тайёрлайверарди.Ҳар куни сурпа очгани ҳам эринмасдилар.Онам билан ўтириб қайноққина сомса билан чой ичдик. Шунда хаёлимга 15- мартда Озодек Назабековнинг Фарғонада Ёзги театрда концерти бўлар экан, деб айтиб қолдим..
Онажоним, Ортиқ Отажонов , Бобомурод Хамдамовларнинг қўшиқларини яхши кўриб тинглашларини билсамда, О.Назарбековнинг ҳам қўшиқларини яхши кўришини билмас эканман....
Шунда: Ҳа, онам концертга олиб борайми - деб сўрадим.Тўғриси ,онамдан ҳар доим бир жойга олиб борай деганимда ,эе қўйсанг- чи ,- дер эдилар , шунинг учун бу сафар ҳам шу жавобни айтадилар, деб шунчаки айтдим ,қўйдим..
Кутилмаганда ,онам : Вой ,бунча яхши, концерт бўларканми , деб сўради .Мен ҳайрон бўлиб,концертга борасизми ,- деб сўрадим .Ҳаа , Озодбекни концерти Америкада бўлса ҳам боравераман ,- дедилар. Кутилмаган бу жавобдан ростдан хурсанд бўлиб кетдим... Эртага Фарғонага - шаҳарга бораман,билет бўлса олиб келаман ,-дедим .Агар билет тугаган бўлса ҳам сизни олиб бораман ,бир гап қилиб кириб олармиз ,дедим.Эртасига дарсимни ўтиб бўлиб , тушликдан сал олдинроқ шаҳарга йўл олдим .Борсам, билмадим, бизга аталган эканми , энг охирги кассада 4 та билет қолган экан, не хаёлда билетларни ҳаммасини олдим, билетда ёзилишича , бир соат, бир ярим соатлар оралиғида концерт ҳам бошланар экан.Ҳозир уйга борсам , ўғлимни боғчадан олсам,кейин онамни олдига ўтиб онамни концертга олиб келгунча орадан икки соатлар отиб кетиши ҳам мумкин .Ёки ундан ҳам кўп вақт кетиши аниқ .Шунда хаёлимга яқин дугонам Муҳҳаё ёдимга тушди .Телефон қилдим.
- Муҳайё , Озодбек Назарбековнинг концертига 4 та билет олдим.Ўзингиз, онангизни ҳам олинг, битта такси ушлаб боғчадан ўғлимни , кейин уйга ўтиб , мани онамни ҳам олиб келинг, деб айтдим. Ўртоғим ҳам бу таклифимга жон деб рози бўлди.Концерт бошланишидан 20 дақиқаларда олдинроқ етиб келишди ва биз биргаликда ўриндиқларга жойлашдик , Озодбек Назарбеков қўшиқларини тинглаб томоша қилдик .Концертда ҳаммамиз кўтаринки кайфиятда ,мазза қилдик .. Онажонимни хурсанд бўлганлари ҳали- ҳануз ёдимда.
Айниқса ,концерт сўнггида онам : - Қизимжоним э ,концертга келганда одам битта гул ҳам олиб келиш керак эдида,ман ҳозир қўшиқчи ўғлимга совға қилардим деб айтди .Онагинам сизни концертга келишингизга хурсанд бўлганимдан гул хаёлимга келмабди десам ,қара ё битта дўппи олиб келмабман- а, ,кийгизиб қўярмидим деб айтдилар..Кейинги сафарга сиз айтган нарсалар билан бемалол келамиз ,- дедим кўнглига қараб .
Ўшанда онажоним жуда хурсанд бўлгандилар .Мен ҳам қувонгандим.Оналар учун Оллоҳ ҳам йўл очиб қўяр экан шекилли ,ўша лаҳзаларда мени вазиятимни тўғри тушуниб , бир илтимосимни ерда қолдирмаган дугонамга ҳар доим ич -ичимдан раҳматлар айтаман, шундай лаҳзаларга сабабчи бўлганига.
Қолаверса, онажоним концерт таассуротларини чет элдаги ёлғиз оғлига ҳам телефонда гаплашганларида айтган экан.
Бир вақт раҳматли бўлиб қолган укам менга телефон қилиб онажонимини концертга олиб борганингизни эштиб хурсанд бўлдим.Худо хоҳласа ,энди Тошкентга Юлдуз Усмонованинг концертига олиб борасиз деб айтдилар ..
Хоп, дедим.Лекин бундай лаҳзалар ўша пайтлар учун энг бахтли лаҳзалар эканини ўша дам сезмас экан, инсон.
Орадан ҳеч вақт ўтмай , айнан ўша йили укагинам касаллик сабаб оламдан ўтиб қолди...
Эҳ ,ниятлари ҳам дилида қолиб кетди.
Онажоним, эса бу дардни кўтараолмай тўшакка ётиб қолди.
Она учун ҳар дам ғанимат , эрта деган сўзни ўзи ўринсизлигини ҳаёт мактабидан уқиб оласиз. экан ..
Бугун онангиз ҳаётми?
Унинг учун не қимоқчисиз ?
Вақт бор деманг ,ярим соатдан кейин нима бўлиши бизнинг измимизда эмас..
Дилоят Обидова
🌸
@Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK