Ота бўлиб ўғлига уй-жой қилиб берсин. Кунига ярасин. Ўғлини мен уйлантирдим, энди уй-жойини отаси қилиб берсин.- Қайнона хонимнинг яна бир баҳоналари шу бўлди. Нафиса қишлоқда яшаб юрганида қўни-қўшнилардан қайнонасининг қилғиликларидан хабар топиб, тақдиридан ўкиниб кетди.
Бойлик, пул топаман деб ширингина турмушини бой берди қайнонангиз,- деди қайнонасининг овсини Зебо опа.- Муллакамнинг бир ўртоқлари билан хориждан мол олиб келгани қатнаб, ўша ёқларда ўйнашиб юрар экан. Бу гаплар қулоқдан қулоққа етиб, муллакамга ҳам етиб келибди. Гапни кўпайтирмай ажрашиб қўя қолгандилар. Энг оғири, муллакам аёл зотидан жуда қаттиқ оғринганларидан қайнонанингиздан кейин уйланмадилар...
Энди бу гапларни Нафисага кераги ҳам, аҳамияти ҳам йўқ эди.
Бошида бундоқ сўраб-суриштирмабмиз ҳам, ая,- деди Нафиса онасига ўксиниб.- Сиз ҳам бу хотин нега тўртта бола эридан ажрашган, яна учтаси қиз экан, учта қизи бор ота ҳам ҳечдан ҳеч хотин қўядими, деб ўйламабсиз. Энди бунақа дод-войларга кеч бўлди. Биз ютқаздик аяжон, жуда катта ютқизиққа учрадик. Шунча алданганимизга яраша Худо менга биргина тирноқ берса бўларди. Ютқизиқлар устида қурилган омонат ҳаётимга мазмун ораларди, ойижон...
Нафисанинг онаси билан бўлган шу суҳбатига ҳам етти йил тўлибди. Бу орада қайнонасининг зуғумларидан қочиб эри билан пойтахтга кўчиб келишди. Эри хусусий фирма очиб, унда тасвирга тушириш ва фотография хизматини йўлга қўйишди. Умуман олганда турмушлари аввалгидан бир мунча яхшироқ. Фақат фарзанд кўролмаётгани хотиржам ҳаётини кемтик қилиб турибди. Нафиса куну тун Аллоҳдан турмушидаги шу бўшлиқни ҳам тўлдиришини астойдил ўтинади...
... Ишхонаси яқинидаги бекатдан тушиб қолган Нафисанинг кўз олди қоронғулашиб, беҳузур бўлди. “Баҳор фаслидаги одатий ланжлик-да... Ҳозир ишхонага бориб, бир пиёла қаҳва ичиб олсам, ўтиб кетади”. Шу ўйда бир амаллаб ташкилот эшигидан ичкарига кирган Нафисанинг боши айланиб, оёғи ердан узилганини билмай қолди. Яхшиям фаррош аёл- Манзура опа ўша атрофда экан. Югуриб келганча Нафисани суяб қолди:
Тинчликми, Нафисахон? Рангингиз бир аҳволда? Нима бўлди?
Нафиса хижолатланган куйи фаррош аёлга миннатдорчилик билдирди:
Тинчлик, опа. Раҳмат сизга. Қон босимим тушибди, чоғи. Эрталаблари нонушта тортмайди. Кейинги пайтлар ҳатто овқат ҳам егим келмайди. Иштаҳам йўқ...
Нафисахон, бу-у-у... ҳомиладормисиз дейман? Тўлишгансизу рангингиз синиққан. Бу ҳол одатда ҳомиладор аёлларда учрайди-да...
Нафисанинг кўнгли бузилиб кетди. Ахир турмуш қурганларига ўн икки йилдан ошди. Нафиса фарзанд кўришдан буткул умидини узиб бўлган. Ҳатто бола асраб олиш ҳаракатида юрибди. Қолаверса, янги келинлик пайтида қайнонаси ўтказган укол ҳақида шифокор айтган гаплар... Йўқ, ундай бўлиши мумкин эмас. У фарзандли бўлолмайди... Нафиса ўзига саволчан тикилаётган аёлдан кўзларини олиб қочди:
Йўғ-е, опа... Нега унақа дейсиз?..
Нима дебман, айланай? Ноумид бўлманг-да. Бугуноқ шифокор кўригига боринг. Кўнглим сезаяпти, сиз аниқ ҳомиладорсиз!..
Нафиса жавоб ўрнига ҳўнграб йиғлаганча хонаси томонга юриб кетди.
Бир ҳафта давомида беҳол, ланж юрган Нафиса охири ётиб қолди. Хотинининг рангу рўйидан қўрқиб кетган Комилжон уйга дўхтир бошлаб келди. Нафисанинг томирини ушлаб кўриб, қон босимини текширган шифокор нимадан шикояти борлигини сўраб бир-икки савол берди-ю, эрига қараб:
Синглимизни гинеколог кўригига олиб боринг. Уларда ҳомиладорлик аломатлари сезиляпти.
Ҳайратдан қотиб қолган Комилжон бир ўксиб-ўксиб йиғлаётган Нафисага, бир дўхтирга қараб анграйганча туриб қолди.
...- Аяжон, аяжоним,- хушхабардан гарангсиб қолган Насиба биринчи бўлиб онасига қўнғироқ қилдию, тили гапга келишмай, нуқул “аяжон”ларди.- Суюнчи беринг, аяжон! Мени табрикланг! Аяжоним, ҳозиргина шифокор кўригидан ўтдим. УЗИга юборишганди, мен фарзанд кутаяпман, аяжон! Худо хохласа, эгиз неварали бўларкансиз!..
Нафиса энтикиб-севиниб гапирар, унинг кўзларидан томаётган шукроналик ёшларига осмон ҳам севинч томчилари- баҳор ёмғири билан шерик бўлди...
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK