Бу ҳам етмагандай, Қудрат аканинг онаси билан учрашиб, «Қайнсинглимнинг баданида оқ доғи бор», деб айнитган экан. Янгам нега бундай қилганига ҳеч ақлим етмайди. Бироқ яқинда унинг ўзи Қудрат акага учраб, ўшанда ёлғон гапирганини, бугун ўзи шундай касалга чалиниб, оиласи пароканда бўлаётганини айтибди. У мени бахтсиз қилиб қўйганини орадан йигирма йил ўтиб фаҳмлабди. Унинг умри ёлғизликда ўтаётганига, аслида, мен сабабчиман, дебди. Янгамнинг бундай қилганига сабаб ҳаммасини қайта тикламоқчи бўлган. Чунки Қудрат ака хотинининг хиёнати туфайли а±ли билан ажрашиб, олти йилдан буён сўққабош юрганини эшитган экан. Қудрат ака ёнимга қайтиб «Онам ўша пайтда икки оёғини бир этикка тиқиб, сизларникига совчиликка бормаслигини айтди. Мен билан онам янгангнинг гапларига ишондик ва юрагимда шубҳа илонлари ўрмалади. Сенга ҳеч нарса демай, онам танлаган қизга уйландим. Сендан ёшига ва чиройлисига. Шу йўл билан сени куйдирмоқчи эдим. Кейин билсам, мен ўзимни ўша кун пичоқсиз сўйган эканман. Садоқатингга шубҳа билан қараганим учун ҳамон ўзимни кечиролмайман. Бирор дақиқа йўқки, сени ўйламасам. Хотинимнинг бемеҳрлиги эса доим сени эсимга солаверади. Азизам, кечира олсанг, мени кечир», деди. Мен муҳаббатимни кечирдим. Тўғри, бу вақт мобайнида ёшлигим ўтди. Сочларимга оқ тушди. Не кунларни, не изтиробларни, не азобларни бошдан кечирмадим, бироқ ҳаммаси у туфайли эди. Бизни ёмонлар айиришди. Бунда Қудрат акани, ўзимни ё бошқаларни айблашдан нима фойда? Нима бўлганда ҳам ҳаммаси яхшиликка! Дунёда бахт бор экан. Мен ўзим орзу қилган бахт соҳилидаман. Сизга ҳам ўшандай саодат манзилига етиш насиб қилсин!
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK