📝ЭЛЕКТРОВЕЛОСИПЕД! (Ёки Фёдор амаки МЕРОС олибди. Қўшниларнинг гапидан туркумидан...)
Тунов куни кечга яқинроқ йўл ёқасидаги баланд ўсиб кетган крапива(ўт-хашак)ларни чалғи ўроқда ўраётгандим, ёнимга катта тезликда яқинлашган Фёдор амаки янги электровелосипедини тўхтатиб:
-Зафар, кел сенга чалғида тўғри ўришни ўргатаман! дедида велосипедни суянғичига қўйиб, қўлимдан чалғини олди ва ўт ўра бошлади.
Икки метр ўрганди, тарақ этиб арматурага теккан чалғи синди..
---Ие? - деди Фёдор амаки бошини қашиб - Арматура борлигини ҳисобга олмабман..
Аслида мен чалғи ишлатишни билмаганимдан эмас, айнан йўл ёқасидаги ўтлар орасида ароқ пиво шишалари, ҳамда арматура ва бошқа нарсалар борлиги туфайли авайлабгина ўраётгандим.
-Ҳа бўлар иш бўлди.,-деди Фёдор амаки бир дақиқа бош қашигач - Юр уйдан янги чалғимни олиб бераман.. Синдирдим айбдорман...
-Электровелосипед олибсизми? Муборак бўлсин - дедим унга - Анча қимматидан олибсиз шекилли?
- 60 минг а олдим! - деди у мағрурланиб - Энг зўри эмаскуя..сал пастроғи! Ма учасанми?
-Бўпти!
Электровелосипеддда аввал ҳам сайр қилганман. Ҳақиқатда зўр нарса. Лекин, бир томондан ўта хавфли ҳам. Соатига 40 км тезликда ҳаракатланади. Бунақа тезликда бошқариш учун махсус ҳимоя кийимлари кийиб олиш маъқул..
-Пенсияни йиғиб олибсизда а? -дедим унга - Ёки туғилган кунингизга яқинларингиз совға қилишдими?
Фёдор амаки бошини қашлади.
-Йўқ! ўзимга ўзим совға қилдим! - деди у бироздан сўнг - Мерос олдимку?
-Ҳааа?!...
Қўшни кўчада яшайдиган ёши олтмишдан ошган Фёдор амаки икки йил аввал дачасига бирдан келмай қўйди. Бир ойда ёки икки ойда бирровга хотини билан келиб у ёқ бу ёқни қарайдида, дарров изига қайтишарди.
Айтишича унинг қари холаси бетоб бўиб қолгач ҳузурига чорлаб:
-Мен уйимни сўннги кунларимда ким қараса ўшанга қолдирмоқчиман! Риэлторларни ҳам таклиф этиб гаплашиб қўйдим. Агар истасанг сенинг номинга ўтказаман. Фақат бир шарти бор. Ўлгунимча шахсан ўзинг қарайсан! - дебди.
Холанинг Москвани марказида 4 хонали квартираси, гаражи ва эридан қолган Тойота жипи, ҳамда шаҳар ташқарисида дачаси бор экан. Яна банкда йиғиб қўйган пули ҳам бор экан. Шунча меросни кўз олдига келтиргач Фёдор холага
-Бўпти, яхши қаровчи ёллаб қаратаман-деса хола кўнмабди.
-Йўқ! Шахсан ўзинг қарайсан! Ҳатто хотининг ҳам керакмас! Кўнсанг шу..кўнмасанг хайр!
Меросни қўлга киритиш учун Фёдор холасига шахсан ўзи қарай бошлади.
Тасаввур қилинг..ётиб қолган кампирга тувак тутиш..уни чўмилтириш..кўтариб коляскага ўтқазиб кун давомида кампир неча марта кўнгли тусаса кўча айлантириш(Фёдор гавдали бақувват киши).,
Хуллас бир ярим йил давомида кампирнинг куни битиб қазо қилгунича Фёдор унга шахсан қаради.
Ва ниҳоят энди ўлимидан сўнг ярим йил ўтгач кампирнинг бор мол-мулки унга мерос бўлиб тегди.
60 миллиондан зиёд нархда турадиган мерос олгач..60 минглик электровелосипед нима бўлибди...
Аммо, шуни қўлга киритиш учун инжиқ ва атай бор маҳоратини ишга солиб эркалик қилган кампирнинг барча минғиллашига чидаб, сассиғига(қўпол бўлсада) сабр қилган одамга яшавор дейиш жоиз!
Фёдор ётган холасига мерос учун қараган бўлса, бошқа қўшни Алексей Кузмич, ҳеч қанақа мерос қолдирмайдиган холасига шахсан ўзи қараганди.
2015-йилда Кузмич менга:
- Биронтакампир қарайдиган аёл танишинг йўқми? деб сўраганди, однодаги таниш аёллардан бирига айтсам у
-25 минг ойлик берса дугонамни юбораман -деди.
Бу гапни эшитган Кузмич аввалига
-Чақир - деди. Лекин, бироз ўтгач:
-Йўқ чақирма! Бегона барибир бегона. У пул олиш учун қарайди. (яъни, меҳр бермайди деган маънода) ўзим қарайман- деди. Ва холасига тўрт ойдан ошиқ ўзи қараб ўтирганини айтганди.
Русларни қари ота онасига қарамай қариялар уйига элтиб ташлашини кўп эшитганман. Аммо, амалда ҳатто ўз фарзанди эмас, жиянлари ҳам шу даражада меҳрибончилик қилишганини кўряпман.. (Энди билмадим бунинг номини ПУЛ ЎЛСИН А ПУЛ ЎЛСИН! дейиш керакми..ёинки меҳр-оқибат!)
Зуҳриддин Сатторов.
🌸 @Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK