КРЕМЛИ ТОРТЛАРНИ САҚЛАШ МУДДАТИГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИНГ!
🥮🍩🍪🎂Деярли ҳар бир одам ширинликни яхши кўради. Шоколад, конфетлар, тортлар, кремли пирожнийлар, турли хил пишириқлар рўйхатини узоқ давом эттириш мумкин.
🔖 Бугунги кунда бозорларимизда турли хил қандолат маҳсулотларининг катта хилма-хиллиги мавжуд. Айниқса байрам дастурхонини ушбу ширинликларсиз тасаввур қилишимиз қийин.
Лекин кремли пирожнийлар ва тортлар қандай хавф туғдиради?
Улар организмга қандай зарар етказиши мумкин?
Ўзингизни ва фарзандларингизни қандай ҳимоя қилиш мумкин?
📌 Қандолат маҳсулотлари таркибига кирувчи кремлар тухум оқсилидан тайёрланган, қайнатилган ёки қаймоқли бўлиши мумкин. Кремлар патоген микрофлоранинг кўпайиши учун қулай озуқа муҳити ҳисобланади. Бундай микроорганизмлар кремга ифлос қўллар ёки таркибига кирувчи сут, қаймоқлар, сариёғ, шакар, тухум ва бошқа маҳсулотлар билан бирга тушиши мумкин.
📌 Кремларни тайёрлаш жараёнида кўпчилик микроорганизмлар яшовчанлигини сақлаб қолиши ва муддатидан узоқ сақлаш жараёнида улар кўпайишни бошлаши мумкин.
📌Санитария талабларига риоя қилмаслик патоген микроорганизмларнинг кўпайишига ва токсинларнинг ажралишига сабаб бўлади.
Тилларанг стафилококк
❗️Энг кенг тарқалган бактерия тилларанг стафилококкдир. У иссиқликка чидамлилиги билан ажралиб туради ва баъзида ҳатто термик ишлов беришдан кейин ҳам яшовчанлигини сақлаб қолади. Тилларанг стафилококк маҳсулотларда кўпайиб, экзотоксин (энтеротоксин) ажратиб чиқаради ва меъда-ичак касалликлари ва организмниг умумий заҳарланишини келтириб чиқаради.
Энтерококклар ва ичак таёқчаси
❗️Кремга энтерококклар, ичак таёқчаси бактериясининг патоген вакиллари тушиши ҳам мумкин. Ушбу бактериялар кремда кўпайиб, кучли диарея билан кечувчи ичак инфекциясини чақириши мумкин.
Сальмонеллёз
❗️Кремли қандолат маҳсулотларидан заҳарланишлар ичида энг кенг тарқалгани сальмонеллёз бўлиб қолмоқда, чунки бу хавфли касалликнинг қўзғатувчиси жуда кенг тарқалган. Касалликни кўпинча оқсилли кремдан тайёрланган маҳсулотлар келтириб чиқаради. Крем тайёрлашда оқсиллар термик ишловдан ўтмайди, бу эса микроорганизмларнинг кўпайишига олиб келади.
🩸 Сальмонеллёз тана ҳароратининг кўтарилиши, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши ва организмнинг умумий заҳарланиши билан тавсифланади.
Қандолат маҳсулотларини фақат совутгичда ва кўпи билан 2 кун сақлаш керак.
Қаймоқли тортларни сақлаш муддати +2 дан +6 даража ҳароратда атиги 6 соатни ташкил этади.
🍰Қандолат маҳсулотларининг яроқлилик муддати ширинликларни харид қилиш, тайёрлаш ва истеъмол қилишда ҳисобга олиниши керак бўлган муҳим омил ҳисобланади.
🧊Ушбу муддатларга риоя қилиш истеъмол қилинадиган маҳсулотларнинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлайди.
Маҳсулотларни харид қилишда тайёрланган санаси, яроқлилик муддати ва сақлаш шартларига албатта эътибор беринг!
Санэпидқўмита Ахборот хизмати
Тelegram| Instagram| @sanepidxizmat' rel='nofollow'>Facebook| YouTube