Келажакка боқиб
Бугун биз улуғ аждодларимиз билан фахрланамиз. Уларнинг бири ҳадис илмининг амири, яна бири ақийда илмида имом, бошқаси тенги йўқ фақиҳ, яна бири математиканинг отаси, бошқа бири табиий фанлар ва аниқ фанларда инсониятни қарздор қилган олим, фалсафа ва табобат илмларининг буюклари, саркардалар, жаҳонгирлар, дунёни лол қолдирган адиблару шоирлар, дини учун жону молини тиккан миллатпарварлар, босқинчиларга қарши юртни ҳимоя қилишда зарбулмасал бўлган довюрак шуҳадолар...
Мени бир савол қийнайди:
Аждодларимиз биз учун ифтихор қолдирган экан, келажак авлод бизлар ҳақимизда нима дер экан?
Биз келажак авлод учун нима қолдирмоқдамиз?
Улар биз билан фахрлана олармикин?
Бугун қилаётган ишларимиздан келажак авлод олдида уятиб қолмасмикинмиз?
Одатда ҳар бир замон учун ҳақиқий баҳони кейинги давр беради. Бугунги ўзбек элига авлодлари қандай баҳо беришар экан?
Тўғри, бандага бу дунёдаги баҳо эмас, Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги мақом ҳал қилувчи ҳисобланади. Бироқ инсонлар Аллоҳнинг ердаги гувоҳларидир. Хўш, бизга қандай гувоҳлик беришар экан? Ҳар биримиз ўз соҳамиздан келиб чиқиб айтсак, ушбу саволга жавоб бўлиб келган илк фикр сизда қандай бўлди?
Тўғрисини айтганда, мен учун бу жуда қийин ва оғриқли савол...
Hasanxon Yahyo Abdulmajid hafizahulloh
@Shuhrat_Ali_blogi