БУ УММАТНИНГ ҚИЗИГА
Сенинг маданиятинг ва ўтмишингдан бехабар кишидан шунчаки китоб борасида тавсия олмагин. Китобни худди дори каби қабул қил. Фойда беради деб турганингда, сени заҳарлаши мумкин. Бу борада жуда эҳтиёт бўлишинг керак.
Гарчи мусулмон бўлмаганларнинг китобларида яхши нарсалар бўлса ҳам, бу китоблар биргина гап билан сени иймондан чиқариши ёки ахлоқингни бузиши мумкин. Буни ҳам эътибордан қочирма.
Сенга бир гапни яна бир бор таъкидлайман:
Қуръон китоб ўқишга кирмайди. У бизнинг олаётган нафасимиздир. «Бугун нафас оламан» демаганидек, Қуръонни ҳам худди шундай тушунча билан ўқи, фалон куни ўқи, дея олмаймиз. Ҳар куни доимий равишда бир саҳифа бўлса ҳам ўқиш кам ҳисобланмайди. Ўқигин. Сен шу умматнинг қизисан. Қуръон эса бу умматнинг китобидир. Уни сен қониб-қониб ўқимасанг, ким ўқийди?
Баъзи-баъзида мутолаадан зерикиш худди бир касалликка ўхшаб сенга юқиши мумкин. Бу ҳолатни қиш ёки баҳорда авж оладиган гриппга ўхшатса бўлади. Уйдаги қандайдир машғулот ёки зеҳнингни чарчатадиган бирор муаммо сени мутолаадан совутиши ёки ҳолдан тойдириши эҳтимоли бор. Тин олишни билмасанг, мутолаа завқини бутунлай йўқотишинг мумкин. Бир-икки кун ўзингга дам бер. Бунинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Ёки ўқиётган китобингни ўзгартир.
Нуриддин ЙИЛДИЗнинг
«Бу умматнинг қизи» китобидан
Маҳмуд МАҲКАМ таржимаси
@Shuhrat_Ali_blogi