🧐 Узоқ умр кўриш сирлари
Қанча умр кўриш — бу албатта, тақдирдан. Лекин
инсон умрига завол бўлувчи ва аксинча, уни
узайтирувчи омиллар ҳам талайгина.
Олимлар айни шундай омиллар устида иш олиб бориб,
узоқ умр кўриш учун тавсиялар тақдим этишди. Булар бир қараганда, оддий, аммо муҳим бўлиб, саломатлигимизга ижобий таъсир этади.
🤣 1 дақиқалик кулги умрни 5 дақиқага узайтиради: инсонга кулгу ва табассум яхши кайфият бағишлайди, бу эса, турли касалликлар ҳам енга олмаслиги олимлар томонидан исботланган.
🍲 Овқатланишни 40 фоизга қисқартириш билан, умрни 1,5 баробарга узайтириш мумкин: 1930 йилларда АҚШнинг Виржиния Университети олимлари тўғри ва енгил овқатланиш умрни узайтиришини исботлаган. Кўп ва оғир ҳазм бўладаган овқатлар ҳазм қилиш тизимида бўзилишлар ва кўпгина касалликларга йўл очиб беради.
🌶
Аччиқ овқат умрни узайтиради: Гарвард соғлиқни сақлаш мактаби томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, кунига бир марта аччиқ овқат истеъмол қилиш касалликлардан ўлим хавфини 14 фоизга камайтиради.
🏃 Ҳафтасига камида 5 маротаба 30 дақиқадан пиёда юришни одат қилинг ва умрингизни 2 йилга узайтиринг: Бу тадқиқот Гарвард Университети олимлари томонидан ўтказилган бўлиб, пиёда юришни одат қилганларда инсультга чалиниш хавфи камайган.
🙋Ижодий ишлар билан шуғулланинг ва умрингизни 5-6 йилга узайтиринг: бу тадқиқот эса, АҚШнинг Техас Университети олимлари томонидан ўтказилган бўлиб, инсон ижодий ишдан завқланиб, у сурункали тушкунликузоқлашади ва иш якунига етгач, инсон тиниқиб ухлайди. Бу эса, организм ва миянинг мириқиб дам олишини таъминлайди.
🛌 Вақтида дам олиш: инсонда ҳар хил касаллар келиб чиқишини олдини олади, мия тўйиб дам (энергия) олади, натижада организм кучаяди. Бу инсон умрини бир неча йилга узайишига сабаб бўлади.
🚭Тамаки маҳсулотларидан воз кечиш: олимларнинг фикрича, чекиш умрни ўн йилгача қисқартиради.
🥂 Спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслик: истеъмол қилиш, эрта ўлим хавфини 17-18 фоизгача оширади.
🫣 Кўп стресс ҳолатига тушмаслик: тадқиқотларга кўра, бахтли одамларда эрта ўлим эҳтимоли 3,7 фоизга камаяди.
📊 Кўрсаткичлар: бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотларига кўра, инсон умрининг узайиши 10 фоиз саломатликка, 20 фоиз наслга, 20 фоиз экология ва иқлимга, 50 фоизи эса, яшаш тарзига боғлиқ.
📱
Яқинларингиз билан бўлишинг.👉
@shifo_plus - саломатлик учун шифобахш манзил! 💉