#Ҳикоя
Дарс пайтида ўқитувчи болаларга океанда чўкиб кетган кема ҳақида сўзлаб берди.
@Sakiyna_official | 👈
Дарс пайтида ўқитувчи болаларга океанда чўкиб кетган кема ҳақида сўзлаб берди.
“Кемада эр-хотин ҳам бор эди, ҳалокат пайтида улар қутқарув қайиғига етиб боришди, лекин унда фақат бир кишигагина жой бор эди. Эр кутилмаганда хотинини суриб, қайиққа чиқиб олди. Аёл сувга ғарқ бўлиши олдидан фақат бир оғиз сўз айта олди...”.
Ўқитувчи бир оз тин олди ва болаларга савол берди: “Ким айтади, аёл эрига ўлими олдидан нима деган?”.
Деярли барча ўқувчилар аёл “Буни кутмагандим!” ёки “Сизни ёмон кўраман”, деган деб жавоб қайтаришди. Ўқувчилардан бири жимгина ўтирарди. Ўқитувчи унга ҳам шу саволни берди. “Менимча, аёл боламга яхши қаранг, деган бўлса керак”, деди ўқувчи. Ўқитувчи ҳайрон бўлиб сўради: “Бу ҳикояни олдин эшитганмисан?”. “Йўқ, эшитмаганман, лекин онам вафот этаётиб дадамга худди шундай деганлар”. Ўқитувчи кўзига келган ёшни артиб олди ва “Жавобинг тўғри” деди.
Ҳикоянинг давоми бор эди.
Ҳалокатда жон сақлаб қолган эр тез орада уйига қайтди. Уйда уни қизи кутарди. Эркак қизи катта бўлгунича уни меҳрибонлик билан парвариш қилди.
Орадан йиллар ўтди. Отаси вафот этганидан сўнг қиз унинг буюмларини йиғиштираётиб, ён дафтарча топиб олди. Унда шундай деб ёзилганди: “Ўша кемага чиқишимиздан олдин биз шифокор ҳузурида бўлгандик ва у хотинимнинг тез орада оғир касалликдан вафот этишини айтганди. Хотинимнинг умри жудаям оз қолганди. Мен океанда хотинимнинг ўрнига чўкиб кетишга, унинг учун жонимни беришга тайёр эдим, лекин хотиним тез орада оламдан ўтгач, қизимга ким қарарди? Биргина йўл хотинимни океанда қолдириш ва ўзим тирик қолиб, қизимга ғамхўрлик қилиш эди”.
Бутун синф жимжит бўлиб қолди.
Ўқитувчи ўқувчиларга яхшилик ниқоби ортида ёвуз ният, бир қарашда даҳшатли, инсон нафратини келтирадиган ҳаракат ортида эса яхшилик туриши мумкинлигини айтди. Шу боис ҳам инсоннинг қилган иши, унинг ўзи ҳақида илк тасаввур билан ҳукм чиқариб бўлмайди. Кўпчилик унинг бу ҳаракати ортида нима турганидан мутлақо бехабар бўлади.
@Sakiyna_official | 👈