Фильтр публикаций


#Таҳажжуд

Қалбимизни ором олиши учун қишнинг этаги узун тунларини ғанимат билиб қолиш ҳам бахт. Бахт бўлганда ҳам мўминлик бахти.

Сизнинг пичирлаган қироатингиз, пиқ-пиқ йиғингиз, салавоту дуоларингиз, Аллоҳга муножотингиз тун осудалиги “бузса” нима қилибди? Бу “беоромликдан” туннинг ўзи ҳам хурсанд бўлиши аниқ!

Таҳажжудга туринг, у тунларингизни ёритсин

@Sakiyna_official | 👈


#Ҳикоя

Бир ўқитувчи бир варақ қоғозга қалам билан кичкинагина нуқта қўйди. Сўнг болаларга кўрсатиб улардан нимани кўришаётганини сўради. Ўқувчилар ўйлаб ўтирмасдан оддий қора нуқтани кўришаётганини айтишди.

Ўқитувчи деди: “Наҳотки бирортангиз ҳам оппоқ варақни кўрмаётган бўлсангиз? Ахир нуқта кичкинагина бўлса, варақ эса катта”.

Ҳаётда ҳам худди шундай бўлади: инсон кўпинча ҳаётидаги қора нуқтага эътибор қаратади. Бу кичкина қора нуқта атрофи оппоқ варақдан иборат эканлигини эса кўрмайди.

@Sakiyna_official | 👈


#Фойдали

Уларга яқин бўл!
1. Мухлис, ихлосли киши.
2. Вафодор киши.
3. Саховатли, сахий киши.
4. Садоқатли, ишончли киши.

@Sakiyna_official | 👈


#Аудио

Мени ,йиғлатган Аҳмад амакининг воқеаси.

Ижрочи: Омар Халил

@Sakiyna_official | 🎧


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Kettik Travel – sizning ideal sayohat sherigingiz

Parvoz va osoyishtalik uchun hammasi:
✅ Launj zonalar 40% gacha chegirma bilan – ichimliklar, ovqat va qulaylik.
✅ Barcha yonalishlar boyicha aviachiptalarni qidiring va bron qiling.

Vaqtingizni tejang va sayohatni tabassum bilan boshlang!
👍Hozir bron qiling: kettik.travel

Saytga kirish

#reklama
kettik.travel


#Ҳикоя

Дарс пайтида ўқитувчи болаларга океанда чўкиб кетган кема ҳақида сўзлаб берди.

“Кемада эр-хотин ҳам бор эди, ҳалокат пайтида улар қутқарув қайиғига етиб боришди, лекин унда фақат бир кишигагина жой бор эди. Эр кутилмаганда хотинини суриб, қайиққа чиқиб олди. Аёл сувга ғарқ бўлиши олдидан фақат бир оғиз сўз айта олди...”.

Ўқитувчи бир оз тин олди ва болаларга савол берди: “Ким айтади, аёл эрига ўлими олдидан нима деган?”.

Деярли барча ўқувчилар аёл “Буни кутмагандим!” ёки “Сизни ёмон кўраман”, деган деб жавоб қайтаришди. Ўқувчилардан бири жимгина ўтирарди. Ўқитувчи унга ҳам шу саволни берди. “Менимча, аёл боламга яхши қаранг, деган бўлса керак”, деди ўқувчи. Ўқитувчи ҳайрон бўлиб сўради: “Бу ҳикояни олдин эшитганмисан?”. “Йўқ, эшитмаганман, лекин онам вафот этаётиб дадамга худди шундай деганлар”. Ўқитувчи кўзига келган ёшни артиб олди ва “Жавобинг тўғри” деди.

Ҳикоянинг давоми бор эди.

Ҳалокатда жон сақлаб қолган эр тез орада уйига қайтди. Уйда уни қизи кутарди. Эркак қизи катта бўлгунича уни меҳрибонлик билан парвариш қилди.

Орадан йиллар ўтди. Отаси вафот этганидан сўнг қиз унинг буюмларини йиғиштираётиб, ён дафтарча топиб олди. Унда шундай деб ёзилганди: “Ўша кемага чиқишимиздан олдин биз шифокор ҳузурида бўлгандик ва у хотинимнинг тез орада оғир касалликдан вафот этишини айтганди. Хотинимнинг умри жудаям оз қолганди. Мен океанда хотинимнинг ўрнига чўкиб кетишга, унинг учун жонимни беришга тайёр эдим, лекин хотиним тез орада оламдан ўтгач, қизимга ким қарарди? Биргина йўл хотинимни океанда қолдириш ва ўзим тирик қолиб, қизимга ғамхўрлик қилиш эди”.

Бутун синф жимжит бўлиб қолди.

Ўқитувчи ўқувчиларга яхшилик ниқоби ортида ёвуз ният, бир қарашда даҳшатли, инсон нафратини келтирадиган ҳаракат ортида эса яхшилик туриши мумкинлигини айтди. Шу боис ҳам инсоннинг қилган иши, унинг ўзи ҳақида илк тасаввур билан ҳукм чиқариб бўлмайди. Кўпчилик унинг бу ҳаракати ортида нима турганидан мутлақо бехабар бўлади.


@Sakiyna_official | 👈


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео

Сизни тингламоқ

Ижрочи: Омар Халил

@Sakiyna_official | 👈


Yetkazishga chegirma 50%

Yangi yil paketini yuborish Yandex Go bilan oson! Chegirma Yetkazish tarifida birinchi buyurtmaga amal qiladi, 15 000 soʻmgacha

Sinab koʻrish

#reklama
yandex.go.link


#Фойдали

Уларга эга бўл!
• Сабр, чидам.
• Ҳилм, ҳалимлик.
• Илм.
• Карам, саҳоват.

@Sakiyna_official | 👈


#Фойдали

🌅 Эрта тонгнинг фойдалари
• Фикр тиниқлиги
• Иш самарадорлиги
• Соғлиқ ва кайфият
• Тинчлик ва хотиржамлик
• Вақтдан унумли фойдаланиш

@Sakiyna_official | 👈


#Таҳажжуд

Балки эрталаб таққан соатингни (сен вафот этиб) меросхўринг қўлингдан ечар...
Балки машинангни эшигини қулфлайсану, уни тез ёрдам ходими очар...
Балки кўйлагинг тугмаларини қадарсан, уни ғассол сендан ечиб олар...
Балки хонангни шифтига тикилиб кўзингни юмасан-у, қиёмат куни кўз очарсан...

Тавозели, камтар бўл, умр қисқадир....

@Sakiyna_official | 👈


#Фойдали

Ҳаётдаги энг катта омадсизликлардан бири, атрофдаги ҳамма эътиборини сизга қаратган ва сиз билан машғул деб ўйлашингиздир. Ишонинг, сиз билан ҳеч кимнинг иши йўқ!

@Sakiyna_official | 👈


Аудио ҳикояларимизни қандай ҳолатда тинглашни ёқтирасиз?
Опрос
  •   Маҳсус фон, эффектлар билан
  •   Аҳамияти йўқ
  •   Фонсиз
  •   Битта фон билан
367 голосов


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Видео

Айблари очилиб қолгулик бўлса, инсон излар фақат осон баҳона...

Ижрочи: Сабрием

@Sakiyna_official | 👈


#Ҳикоя

Бир киши айтади: “Бир куни ўзим имом бўлган масжидга отамни олиб бордим. У ерда беш минг намозхон жамоатга йиғилди. Жамоат салобатли бўлди. (Менинг қироатимдан таъсирланган) намозхонларнинг йиғилари узоқ вақт тинмади. Намоз тугагач отамдан: “Нима дейсиз, фикрингиз қандай?”, деб сўрадим. Отам доно зот эдилар, менга жавоб бермадилар. Эртаси куни яна қайта сўрасам: “Эй болам! Ўзи намозга келганларнинг бари Аллоҳ учун келишган экан. Фақат сендан бошқа...”, дедилар. Бу мен учун энг кучли мавъиза бўлганди”.

@Sakiyna_official | 👈


Taomlarda chegirma

Yangi yil dasturxoniga tayyorlanish Yandex Go bilan oson! Birinchi buyurtma uchun 40 000 soʻmgacha chegirma.

Sinab koʻrish

#reklama
yandex.go.link


#Фойдали

Имом Шофеийга: “Ақл ҳақида бизга хабар беринг. Киши у билан туғиладими?” дейишди. У зот: “Йўқ, ундай эмас. Балки уни кишиларнинг мажлислари ва одамларнинг мунозарасидан юқтиради, ўзлаштиради” деди.

@Sakiyna_official | 👈


#Аудио

Сепсиз қизим...

Муаллиф: Муҳаммад Икром
Ижрочи: Омар Халил хамда Сакийна канали.

@Sakiyna_official | 🎧


#Фойдали

Улардан эҳтиёт бўл!
•Шайтон.
•Нафси ҳаво.
•Шаҳват.
•Ёмон дўст.

@Sakiyna_official | 👈


#Фойдали

1300 йил мобайнида уйғотувчи соат («будильник») бўлмаган, лекин бутун уммат бомдодга уйғонган. Уларни итоатли қалблари уйғотган. Қалблар ўла бошлагач, намозхонлар ухлаб қоладиган бўлишди. Оқибатда уйғотувчи соат ҳам, овоз кучайтиргичлар ҳам фойда бермай қолди.

@Sakiyna_official | 👈

Показано 20 последних публикаций.