Репост из: Ustoz Kundaligi
Бошимда айланиб юрган саволлар
— Тўйингни кўрсам қабримда тинч ётаман дейдиган момолар қабрида, ҳақиқатдан, тинч ётармикан?
— Абдуллоҳ домла бирор нимани реклама қилсалар, оша маҳсулотни савдоси неча баробарга ошар экан-а?
— Намоз пайти бирор қизиқарли ғоя келиб қолса, қандай қилиб эслаб қолса бўлар экан-а?
— Бу дунёда бирор амални 100% ихлос билан қилишни иложи бормикан-а?
— Ҳидоят энди келган даврдаги иймон маззасини яна қайта ҳис қилишни иложи бормикан-а?
— Нега биз овқатдан, тўй ҳашамдан пул қизғонмаймизу, такси ҳайдовчисидан пул қизғониб, автобусда юрамиз?
— Жаннатда бу дунёдаги қайси давримизни кўпроқ эслар эканмиз-а?
— Кўпроқ ақлли бўлишгами ё ақлли кўринишга ҳаракат қилармиканмиз?
— Ҳамма "вақт тез ўтяпти", деб нолийди. Тушунмайман, вақт секин ўтади деб қаерда ёзилган?
— Қора мушук ўтса орқага 7 қадам ташла деган иримни ким ва нима учун чиқарган экан-а?
— Ичи қора одам ўзини ичи қоралигини сезармикан?
— Худосиз (атеист) стресс ва депрессияни қандай ўтказар экан-а?
— Ётоқхонасида расмга тушиб, интернетга расм жойлайдиган янги келин-куёвларни юзига бир шапалоқ туширилса савоб бўлармикан?
Сени қандай саволлар қийнаяпти ёзиб қолдир.
Моҳир Мирзахмедов.
@Ustoz_kundaligi