Мутаассиблар билан талашиб-тортишиш бефойда. Сабаби сиз унга энг қимматли нарсангиз - вақтингизни берасиз. Вақтингиз эса умрингиз, умрингиз - ўзингиздир. Шундай экан ундайларга вақт сарфлаш умрингизни бефойда ишга сарфлаб, ўзингизни зое қилиш бўлади. Хўп, фараз қилайлик бу мутаассибга кунлар ва ойларингизни сарфладингиз, ваниҳоят, у сизни тушуниб етди. Яна бошқа мутаассиб йўлингиздан чиқади. Унга ҳам умрингизнинг қолганини сарфлайсизми? Асло ундай қилмаслик керак!
Биз мусулмонларни бирлашишга чақирувчи бўлишимиз керак. Илмий хилофлар умматнинг бўлиниб кетишига олиб келмаслигига ҳаракат қилишимиз керак, сабаби хилофлар минг йилдан бери бўлган, бўлади.
Талашиб-тортишавермай, кишиларга исломни, иймонни ва душманнинг макрларидан огоҳ бўлишни ўргатувчи, уларга мўмин эканлари, одам эканлари, Аллоҳ уларни буюк мақсад учун яратганини эслатишимиз лозим.
Шундагина аҳволимиз ўнгланади.
Хўп, мана шу видеодаги
(видео пастда) тимсоҳга ем бўлган нодон бўлмаслик учун нима қилиш лозим десангиз, жавоб:
1. Агар толиби илм бўлсангиз, сизнинг фикрингизга мухолиф томоннинг далилларини ҳам ўрганинг, нариги томонда ҳам буюк ва мўтабар уламолар турган бўлса, уларни ислом ва Аллоҳ душмани дейишдан эҳтиёт бўлинг. Мен уларга қарши курашиб умматни заифлаштирмаяпманми, менинг бирламчи душманларим уларми деган саволларга жавоб қидиринг.
2. Агар толиби илм эмас, арабча ўрганмаган, шаръий илм олмаган киши бўлсангиз, аввало, бу хилофларга аралашманг. Индамай ибодатингизни қилиб юраверинг. Иккинчидан, умматни бўлакларга бўлаётган, бир унга, бир бунга раддия ёзиб, бировларни муҳокама қилаверадиган кишилар ва тоифалардан узоқ бўлинг. Ундайлар салафийман десаям, ҳанафийман десаям ишонманг. Улар салафий ҳам, ҳанафий ҳам эмас. Уларнинг дини таассуб ва фирқапарастлик. Уларнинг иши менинг
#Золимлар стратегияси 3 да ёзганим қарғанинг ишига ўхшайди - улар умматни парчалаб, душманларга мағлуб қилиб бериш учун ўзлари билиб ёки кўпинча билмай хизмат қиладилар.
Аллоҳ барчамизни ҳаққа ва адолатга бошласин! Бир-биримизга муҳаббатли қилсин! Мусулмонлар, хусусан, Аллоҳ яхши кўрган кишиларга душман бўлиб қолишимиздан асрасин! Зеро, ким Аллоҳ яхши кўрган дўстига душман бўлса, Аллоҳ унга душман бўлади. Кимга Аллоҳ душман бўлса, уни албатта икки дунёда хорлик ва азобга учратади. Аллоҳ сақласин!
Маҳмуд УсмонМадина Ислом университети талабасиТелеграмда манзилимиз:https://t.me/MahmudUsmon