🔴 БУГУН — БУТУНЖАҲОН ОИТСГА ҚАРШИ КУРАШ КУНИ
📊 Маълумотларга кўра, ҳозир дунёда ОИВ инфекциясини юқтирган қарийб 40 миллион нафар бемор бор. Улар сони йилига 1,5 миллион кишига ортяпти. Энг ёмони, касаллик ҳар йили 600 минг кишини ҳаётдан олиб кетмоқда.
➡️ Мутахассислар бундай ўсиш динамикасини хасталикка эрта босқичда ташхис қўйилмаслиги билан изоҳлайди. Масалан, ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига қарашли 53 мамлакатда (Марказий Осиё давлатлари ҳам шу рўйхатда) ОИВга чалинган беморларнинг тўртдан бир қисми ўз хасталигидан бехабар бўлса, қарийб ярми ўз ташхисини жуда кеч босқичда билади.
📈 Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат, афсуски, мамлакатимизда ҳам кузатиляпти. Масалан, ўтган йили рўйхатга олинган беморларнинг қарийб 80 фоизига касаллик жинсий алоқа йўли орқали юққанлиги гумон қилинган.
➡️ ЖССТ томонидан беморларни вирусга қарши даволаш касалликнинг босқичидан қатъий назар, у аниқланган кундан бошланиши зарурлиги тавсия этилади.
🟢 Ушбу касалликларга қарши курашиш комплекс ёндашувни талаб этади. Бунда рақамли технологияларни жорий этиш ҳам катта аҳамиятга эга. Сабаби улар маъмурий жараёнларни оптималлаштириш, маълумотларни бошқаришни такомиллаштириш, беморларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш имконини беради.
‼️ Халқаро экспертларнинг хулоса қилишича, 2030 йилгача ОИВнинг аҳоли саломатлигига таҳдид сифатидаги глобал хавфини камайтиришга доир устувор мақсадларга эришиш мумкин. Бунинг учун ҳукуматлар хасталикнинг олдини олиш, унга қарши курашиш, инфекцияни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволаш учун зарур ресурслар ажратиши керак.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
📆 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1988 йилдаги қарорига асосан, 1 декабрь санаси Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни сифатида нишонланади.
📊 Маълумотларга кўра, ҳозир дунёда ОИВ инфекциясини юқтирган қарийб 40 миллион нафар бемор бор. Улар сони йилига 1,5 миллион кишига ортяпти. Энг ёмони, касаллик ҳар йили 600 минг кишини ҳаётдан олиб кетмоқда.
➡️ Мутахассислар бундай ўсиш динамикасини хасталикка эрта босқичда ташхис қўйилмаслиги билан изоҳлайди. Масалан, ЖССТнинг Европа минтақавий бюросига қарашли 53 мамлакатда (Марказий Осиё давлатлари ҳам шу рўйхатда) ОИВга чалинган беморларнинг тўртдан бир қисми ўз хасталигидан бехабар бўлса, қарийб ярми ўз ташхисини жуда кеч босқичда билади.
✅ Мамлакатимиз ОИТСга қарши кураш тизими бўйича кейинги йилларда барча йўналишларда қатор ютуқларга эришиб келмоқда. Бу эса БМТнинг ОИВ ва ОИТС бўйича қўшма дастурининг дунё миқёсида тан олинган “95-95-95” стратегик мақсадларига эришишда катта аҳамият касб этади.
📈 Сўнгги йилларда бутун дунёда ОИТСнинг жинсий йўл билан юқиш даражаси ортиб бормоқда. Бу ҳолат, афсуски, мамлакатимизда ҳам кузатиляпти. Масалан, ўтган йили рўйхатга олинган беморларнинг қарийб 80 фоизига касаллик жинсий алоқа йўли орқали юққанлиги гумон қилинган.
➡️ ЖССТ томонидан беморларни вирусга қарши даволаш касалликнинг босқичидан қатъий назар, у аниқланган кундан бошланиши зарурлиги тавсия этилади.
🔬 Шу йилнинг учинчи чораги якунига кўра, юртимизда ОИВ инфекцияли беморларнинг 84 фоизи даволашнинг дунёда тан олинган усули — антиретровирус муолажалар билан қамраб олинган. Улар учун зарур препаратлар харажатларининг қарийб 80 фоизи Давлат бюджети маблағлари, қолган 20 фоизи эса халқаро фондлар ҳисобидан қопланмоқда.
🟢 Ушбу касалликларга қарши курашиш комплекс ёндашувни талаб этади. Бунда рақамли технологияларни жорий этиш ҳам катта аҳамиятга эга. Сабаби улар маъмурий жараёнларни оптималлаштириш, маълумотларни бошқаришни такомиллаштириш, беморларнинг ҳолатини доимий мониторинг қилиб бориш имконини беради.
🖥 Шундан келиб чиқиб, шу йилнинг баҳорида Республика ОИТСга қарши курашиш марказида такомиллаштирилган ягона электрон тизим ишга туширилди ва у Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг электрон базаси билан интеграция қилинди.