Репост из: Raqobat qo‘mitasi
РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН “РЕКЛАМА ТЎҒРИСИДА”ги ҚОНУНГА ЗИД ҲОЛАТЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА
Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланди. Қўмита томонидан ўтган 2024 йилда бу борада тизимли ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланди. Қўмита томонидан ўтган 2024 йилда бу борада тизимли ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.
Қорақалпоғистон Республикаси мисолида
Рақобат қўмитаси томонидан жами 1 464 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситалари “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.
Ўтказилган ўрганишлар давомида 6 та корхона – “ISKANDER TOURS”, “DIYOR MARKET KUNGRAD”, “OKS TOURS”, «AMUDARYO TELEVIDENIYESI» МЧЖлар ва АТ “XALQ BANKI”, АТБ “TURON BANK” томонидан реклама қонунчилиги талабларини бузганлиги маълум бўлди.
Бошқарма махсус комиссияси томонидан уларга нисбатан ишлар қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Бухоро вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганишларда жами 2 998 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситалари 11 та корхонага тегишли яъни “UMNAYA MALISHKA” ХТМ, “AZIMED HOSPITAL” ОК, «SAНOAT GILAM» МЧЖ ҚК, ЯТТ “TAIROVA MEXRIНISO KAXRAMOНOVNA” ҳамда “MUHAMMADSODIQ HAKBERDIYEV”, “MEGA HOUSE STROY LYUKS”, “OSIYO XALQARO UNIVERSITETI”, “TURON CONSALT”, “DERA BUKHARA”, «BUXORO INNOVATSION TIBBIYOT INSTITUTI» ва “BUXORO KITOB OLAMI” МЧЖларда реклама қонунчилиги талабларига риоя қилинмаган.
Бошқарма махсус комиссияси томонидан ушбу реклама берувчи субъектларга иш қўзғатилди ва бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Жиззах вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 3042 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситаларини ўрганиш жараёнида 1218 та нотўғри жойлаштирилган ёки давлат тилида ёзилмаган ҳамда имловий хатолари бўлган рекламалардаги камчиликлар жойида бартараф этилди.
Хусусан, 6 та ташкилот яъни “Ipoteka-bank” АТИБ Жиззах филиали, “AT Aloqa bank” Жиззах филиали ҳамда “ASIA SCHOOL”, “KARINA KAYU”, “MEXR ISHONCH UMID” ва “RENDOOR” МЧЖларга реклама қонунчилиги талабларини бузгани учун тегишли огоҳлантириш хатлари берилган. Аммо камчиликлар белгиланган муддатда бартараф қилинмагани боис бошқарма махсус комиссияси томонидан уларга нисбатан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Наманган вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан жами 2 274 та турли ўлчам ва кўринишдаги реклама воситаларини “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва мониторинг ишлари олиб борилди.
Ўрганишларда 30 та жисмоний ва юридик шахслар томонидан яъни “Imkon ta’lim”, “MURODlNl YEDU”, “NAMANGAN FLAMINGO RESTORAN”, “KOKOBANGO”, «CHUST TANHO MMM», “MARMARA TREVAL”МЧЖлар ҳамда “NAMANGAN YANGILIKLARI”, “SHOPIRLAR” ва “AL BUXORIY TRAVEL” телеграм каналлари, шунингдек, 20 дан ортиқ жисмоний шахслар томонидан реклама қонунчилиги талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди ва ушбу субъектларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X